Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг виртуал қабулхонаси ишга тушди
Халқ билан мулоқот қилишнинг самарали усулига айланган виртуал қабулхоналар аҳоли мурожаатларининг тез ва сифатли ҳал этилишида муҳим омил бўлмоқда.
Давлатимиз раҳбарининг 2016 йил 28 декабрдаги «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони бу борадаги ишлар кўлами ва сифатини оширди. Барча вазирлик ва идоралар раҳбарлари қатори Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг ҳам виртуал қабулхонаси очилди.
Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг www.uzbektourism.uz расмий веб-сайтида очилган виртуал қабулхона соҳада фаолият юритувчиларнинг мурожаат, шикоят ва таклифлари билан танишиш, уларга ечим топиш ҳамда аҳолини қизиқтирган саволларга жавоб беришда енгиллик ва қулайликлар яратади.
Юртдошларимиз www.uzbektourism.uz манзилига кириб, махсус шаклни тўлдириш орқали Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисига ўзларини қизиқтирган саволлар, ариза ва шикоятлар, туризм соҳасини янада ривожлантиришга доир таклифлар билан тўғридан-тўғри мурожаат қилмоқда. Энг муҳими, онлайн мурожаатларда электрон рақамли имзо талаб қилинмайди. Сайт орқали онлайн мурожаат юбориш шакли ҳамма учун тушунарли ва содда тузилган. Мурожаатлар ўз вақтида ҳамда ижобий кўриб чиқилиши учун ҳар бир масала алоҳида ва тушунарли тарзда йўлланиши мақсадга мувофиқдир. Сайтда мурожаат натижасини (жавоб берилган-берилмаганини) текшириш имкони мавжуд. Қўмитанинг (+998 71) 233-90-28 рақамли “ишонч телефони” ҳамда электрон почта манзилига ҳам мурожаат қилиш мумкин.
Айни вақтда қўмитада мурожаатлар билан ишлаш бўйича ишчи гуруҳи фаолият юритмоқда. Юртдошларимиз томонидан кўтарилаётган ҳар бир масала қўмита мажлисларида мунтазам муҳокама қилинмоқда ва ҳал этилмоқда.
Кўрилди 1505
Тавсифлар
Танзила Халилова — «Чилонзор Дента сервис» поликлиникаси кадрлар бўлими бошлиғи
Махмудова Назокат Нурмамедовна "Ўзбектелеком" АК Самарқанд филиали КУҚ раиси
JUMAGUL