uz en ru

Тавсифлар

«Kasaba sayr» ШК билан ҳамкорликдан хурсандман. Поликлиника касаба уюшма ташкилоти билан бирга жорий йилда 40 нафар ходимларимиз Самар­қанд шаҳрида бўлиб қайтишди. Шу ўринда бир таклиф киритмоқчи эдим. Мамлакатимиз сайёҳлик кўлами ва тарихий обидаларининг кўплиги жиҳатдан дунёда олдинги ўринлардан бирида туради. Самарқанд, Хива, Бухоро шаҳарлари билан ҳар қанча фахр­лансак арзийди. Лекин биз билмаган бошқа тарихий обидалар ҳам анчагина. Ниятим, «Kasaba sayr» ШК ташкилоти ёрдамида ўша жойларга ҳам саёҳат уюштирилса, айни муддао бўларди.

Танзила Халилова — «Чилонзор Дента сервис» поликлиникаси кадрлар бўлими бошлиғи

"Каsaba sayr" шўъба корхонаси ёрдами билан 18-21 май кунлари "Ўзбектелеком" АК Самарқанд филиалида самарали фаолият юритаётган 27 нафар ишчи-ходимларимиз учун афсонавий Хива шаҳрига саёҳат уюштирилди. Саёҳатни ташкиллаштиришда ҳеч қандай муаммолар бўлмади. Жамоамиз номидан "Kasaba sayr" ШКга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Шу ўринда алоҳида, Т.Хидировга, Илхомжонга, Хива шахрида бизни кутиб олишдан-жўнатишгача ёнма-ён юриб, ташкилий ишларни елиб-югуриб бажарган Раззакова Дилдорахонга, гид қизимиз Усманова Назокатхонга, "Шамс Хива" меҳмонхонаси ходимларига каттадан-катта рахматлар айтиб қоламиз. Бундан кейин ҳам ўзимизнинг туристик компаниямиз билан ҳамкорликда Республикамизнинг диққатга сазовор жойларига саёҳатлар ташкил этамиз деган умидда, ишларига ривож тилаймиз.

Махмудова Назокат Нурмамедовна "Ўзбектелеком" АК Самарқанд филиали КУҚ раиси

ZO'R MA'LUMOTLAR, HAMMASI QIZIQARLI RAHMAT KATTAKON

JUMAGUL

Янгиликларга Обуна

Информерлар

Система Orphus

2017 йил мамлакатимизда “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб эълон қилинди

Бош сахифа - Янгиликлар - 2017 йил мамлакатимизда “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб эълон қилинди

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган куннинг 24 йиллиги муносабати билан 7 декабрь куни “Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройида тантанали тадбир бўлиб ўтди. Унда давлат ва жамоат арбоблари, фан, маданият, санъат ва спорт намояндалари, кенг жамоатчилик, юртимизда фаолият кўрсатаётган хорижий давлатларнинг элчихоналари ва халқаро ташкилотлар ваколатхоналари вакиллари иштирок этди.

Йиғилишни Тошкент шаҳар ҳокими Р.Усмонов очди. 

Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси янгради. 

Ўзбекистон Республикасининг сайланган Президенти Шавкат Мирзиёев йиғилишда маъруза қилди. 

Мустақиллик йилларида халқимиз эришган барча ютуқ ва марралар, иқтисодиётимизнинг улкан суръатлар билан ўсиши Конституциямизнинг ҳаётбахш қудратини, унда мужассам бўлган қоида ва нормаларнинг нақадар чуқур ўйлангани, ҳар томонлама мустаҳкам асосга эга эканини яққол намоён этади, деди Шавкат Мирзиёев. 

Инсонпарварлик руҳи билан йўғрилган ислоҳотлар халқимиз турмушининг янада юксалиши, мамлакатимиз ободлиги ва тараққиётини таъминлаш, Ватанимизнинг дунё ҳамжамиятида обрў-эътиборини юксалтириш ва ёш авлодни баркамол этиб тарбиялашда юксак самаралар бермоқда.

Биринчи Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан 2016 йил мамлакатимизда Соғлом она ва бола йили, деб эълон қилинган эди. Бу борада ишлаб чиқилган Давлат дастури асосида она ва бола саломатлигини мустаҳкамлаш, жисмонан соғлом, юксак маънавиятли авлодни тарбиялашга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилди. 

Ушбу дастурда белгиланган тадбирлар мамлакатимизнинг барча ҳудудларини қамраб олиб, соғлом авлодни тарбиялашдек эзгу мақсадларимизни рўёбга чиқаришда давлат ва нодавлат ташкилотлари, ижтимоий тузилмалар, ишлаб чиқариш корхоналари, бизнес вакиллари фаол қатнашгани бу ғоянинг умумхалқ ҳаракатига айланганининг яққол намоёни бўлди. 

Шавкат Мирзиёев Биринчи Президентимиз ташаббуси билан ҳар янги йилга муайян ном бериш яхши анъанага айлангани, бу борада алоҳида давлат дастури ишлаб чиқилиб, комплекс чора-тадбирлар амалга оширилишини қайд этди. Мустақиллигимиз асосчиси бошлаб берган бу анъанага биноан кириб келаётган янги – 2017 йилни мамлакатимизда “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб эълон қилишни таклиф этди. Бу таклиф йиғилганлар томонидан гулдурос қарсаклар билан қўллаб-қувватланди. 

Тантанали маросимда "Ватан манзумаси" номли адабий-мусиқий дастур намойиш этилди.

 

Манба: ЎзА

қўшилган сана: 08-12-2016
Кўрилди 1070