uz en ru

Тавсифлар

«Kasaba sayr» ШК билан ҳамкорликдан хурсандман. Поликлиника касаба уюшма ташкилоти билан бирга жорий йилда 40 нафар ходимларимиз Самар­қанд шаҳрида бўлиб қайтишди. Шу ўринда бир таклиф киритмоқчи эдим. Мамлакатимиз сайёҳлик кўлами ва тарихий обидаларининг кўплиги жиҳатдан дунёда олдинги ўринлардан бирида туради. Самарқанд, Хива, Бухоро шаҳарлари билан ҳар қанча фахр­лансак арзийди. Лекин биз билмаган бошқа тарихий обидалар ҳам анчагина. Ниятим, «Kasaba sayr» ШК ташкилоти ёрдамида ўша жойларга ҳам саёҳат уюштирилса, айни муддао бўларди.

Танзила Халилова — «Чилонзор Дента сервис» поликлиникаси кадрлар бўлими бошлиғи

"Каsaba sayr" шўъба корхонаси ёрдами билан 18-21 май кунлари "Ўзбектелеком" АК Самарқанд филиалида самарали фаолият юритаётган 27 нафар ишчи-ходимларимиз учун афсонавий Хива шаҳрига саёҳат уюштирилди. Саёҳатни ташкиллаштиришда ҳеч қандай муаммолар бўлмади. Жамоамиз номидан "Kasaba sayr" ШКга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Шу ўринда алоҳида, Т.Хидировга, Илхомжонга, Хива шахрида бизни кутиб олишдан-жўнатишгача ёнма-ён юриб, ташкилий ишларни елиб-югуриб бажарган Раззакова Дилдорахонга, гид қизимиз Усманова Назокатхонга, "Шамс Хива" меҳмонхонаси ходимларига каттадан-катта рахматлар айтиб қоламиз. Бундан кейин ҳам ўзимизнинг туристик компаниямиз билан ҳамкорликда Республикамизнинг диққатга сазовор жойларига саёҳатлар ташкил этамиз деган умидда, ишларига ривож тилаймиз.

Махмудова Назокат Нурмамедовна "Ўзбектелеком" АК Самарқанд филиали КУҚ раиси

ZO'R MA'LUMOTLAR, HAMMASI QIZIQARLI RAHMAT KATTAKON

JUMAGUL

Янгиликларга Обуна

Информерлар

Система Orphus

Ичан-қалъа дунёдаги зиёрат қилиниши зарур бўлган энг ажойиб қалъалар ўнталигидан жой олди

Бош сахифа - Янгиликлар - Ичан-қалъа дунёдаги зиёрат қилиниши зарур бўлган энг ажойиб қалъалар ўнталигидан жой олди

Хиванинг очиқ осмон остидаги музейи – Ичан-қалъа Novate.ru сайти талқинига кўра зиёрат қилиш керак бўлган дунёдаги энг ажойиб қалъалар рўйхатига кирди

Дунё бўйлаб бу рўйхатдан бор-йўғи 14 қалъа ўрин эгаллади. Ичан-қалъа рейтингда 8-ўринда жойлашган. Рўйхатнинг биринчи поғонасини Хорватиядаги Дубровник қалъаси, иккинчи ўринни эса Испаниянинг Авила қалъаси забт этди. Учликни французларнинг Каркасон қалъаси ёпиб берди.

Бугунги кунда Ичан-Қалъа давлат тарихий-археологик музей-қўриқхонасига айлантирилган. 26 га ҳудудда шарқона шаҳарнинг экзотик тимсоли сақланиб қолган. Бу ерда 300га яқин оила итеъқомат қилади ва улар асосан ҳунармандчилик билан шуғулланади.

«Дунё бўйлаб кўплаб ажойиб масканлар бор. Шундай ерлар қаторига исталган шаҳар-қальани киритиш мумкин. Бундай қадамжоларни тарихга яқинлашиш ва унинг бетакрор кўламини ҳис этиш учун кўпроқ зиёрат қилиш зарур. Охир-оқибат оламдаги оз қолган масканлар саёҳатдан кўра яхшироқ режа бўлиб қолаверади», – дея қайд этади нашр муаллифлари.

қўшилган сана: 08-07-2016
Кўрилди 1187