Касаба уюшма туроператорлари ўртасида ўтказилган ”Профтур-Минск 2016” биринчи халқаро учрашуви хақида
Белоруссия касаба уюшмалари Федерацияси ҳамда "Беларустурист" унитар корхонаси ташаббуси билан 2016 йилнинг 28-30 январь кунлари Минск шаҳрида касаба уюшма туроператорлари ўртасида "Профтур-Минск 2016" биринчи халқаро учрашуви бўлиб ўтди.
Касаба уюшмаларининг туризм ва санатор-курорт, соғломлаштириш соҳаларида фаолият юритувчи Беларуссия, Грузия, Қозоғистон, Молдова, Россия ва Ўзбекистон Республикаларидан келган вакиллар иштирокида ўтказилган ушбу халқаро учрашув ўзининг айнан касаба уюшмаларининг ҳозирги кундаги кенг имкониятларидан самарали фойдаланиш мақсадларига қаратилди. Ва айни вақтда, ушбу давлатларнинг касаба уюшмаларида яратилган имконият сарҳадларини таҳлил этиш ва уни янада оммалаштириш, ҳамкор давлат касаба уюшма вакиллари учун арзонлаштирилган нарх ва сервис соҳасида юқори сифатни таъминлаш юзасидан келишувлар олиб борилди.
Халқаро йиғилиш якунида 8 банддан иборат қўйидаги ҳамкорлик битими имзоланди. Унга кўра;
- касаба уюшмаларининг туризм ва соғломлаштирш соҳаларида доимий алоқаларни йўлга қўйиш,
- ҳамкорликда касаба уюшма аъзолари учун махсус саёҳат ва соғломлаштириш дастурларини ишлаб чиқиш,
- саёҳатга чиқувчи гуруҳлар, ташкилотлар алмашинувини йўлга қўйиш ва уларга мақул келувчи шароит яратиш,
- ҳамкорликда бизнес-семинарлар, туристик форумлар ва халқаро кўргазмалар ташкил қилиш асносида мамлакатдаги саёҳат, санатор-курорт, соғломлаштириш имкониятлари хақида таклифлар билан чиқиш,
- корхона базасида туризм ва санатор-курорт, даволаш, соғломлаштириш соҳасидаги фаолият олиб бораётган раҳбар ва мутахассислар учун ўқитиш ва малакасини ошириш курсларини ташкил этиш,
- касаба уюшмасидаги ички ва ташқи туризм соҳасидаги ривожланиш даражалари ҳамда мамлакатдаги туризм бозорини тадқиқ қилиш ишларида яқиндан ҳамкорлик қилиш,
- буклет, журнал, мақола ёки бошқа кўринишдаги материаллар ёрдамида доимий маълумот алмашиш шароитини яратиш,
Касаба уюшмаларининг "Профтур" халқаро туризм кўргазмасини доимий равишда ўтказилиб борилишини таъминлаш каби қатор мавзулар юзасидан ўзаро келишиб олинди ҳамда ушбу ҳамкорлик келишуви имзоланди.
Бундан ташқари, "Беларустурист" ва "Белпрофсоюзкурорт" томонидан ушбу юқорида номлари келтирилган давлат касаба уюшмалари аъзолари учун кўрсатиладиган хизматларга 20 фоизгача чигирмалар берилиши эълон қилинди.
Кўрилди 1227
Тавсифлар
Танзила Халилова — «Чилонзор Дента сервис» поликлиникаси кадрлар бўлими бошлиғи
Махмудова Назокат Нурмамедовна "Ўзбектелеком" АК Самарқанд филиали КУҚ раиси
JUMAGUL