Жиззах вилоятида Арнасой кўли соҳилида замонавий кемпинглар қурилди
Жиззах вилоятининг Қизилқум ва Нурота тоғ тизмалари оралиғида жойлашган Арнасой кўли соҳилида замонавий кемпинглар қурилди.
Кемпинглар Арнасой тумани Қизилқум қишлоғи яқинидаги Арнасой кўли соҳилида 20 кишига мўлжаллаб барпо этилди. Шунингдек, худди шунча сайёҳларга хизмат кўрсатиши мумкин бўлган ўтов-меҳмонхонани қуриш ишлари ҳам олиб борилмоқда.
Қизилқум ва Нурота тоғ тизмалари оралиғида жойлашган Айдар-Арнасой кўллар тизими юртимиздаги нодир ўсимликлар ва ҳайвонот олами сақланиб қолган ҳудуд ҳисобланади. Кўллар ва уларнинг соҳилларида Ўзбекистоннинг Қизил китобига киритилган ҳайвонлар ва қушлар яшайди.
Дам олиш масканида сайёҳлар учун барча шарт-шароитлар яратилган. Бу ерда улар балиқ тутиши, қуш овлаши ва Қизилқумнинг бетакрор табиати билан танишиши мумкин. Қумда ҳаракатланувчи қайиқлар ва автомобиллар ҳам келтирилмоқда.
Жорий йилда яна бир нечта шундай дам олиш масканлари қурилиши режалаштирилган.
Кўрилди 1821
Тавсифлар
Танзила Халилова — «Чилонзор Дента сервис» поликлиникаси кадрлар бўлими бошлиғи
Махмудова Назокат Нурмамедовна "Ўзбектелеком" АК Самарқанд филиали КУҚ раиси
JUMAGUL