“Ўзбекистон темир йўллари” ўз мобил иловасини ишга туширади
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ 2016 йилда электрон чипталарни сотиб олиш учун махсус мобил иловани ишга туширади. Бу ҳақда Sputnik агентлиги маълум қилди.
“Айни пайтда биз Android ва iOS базасидаги смартфон ва планшетлар учун мобил иловани яратиш устида иш олиб бораяпмиз. Бу йўловчиларимиз, айниқса оддий кассалар бўлмаган қишлоқ ва чекка жойлардаги аҳоли пунктлари фуқаролари учун катта қулайлик яратади”, - деди агентлик суҳбатдоши.
Мобил илова ҳар қайси фойдаланувчи учун оддий ва тушунарли интерфейсга эга бўлади. Фойдаланувчи нафақат чипта сотиб олиши, балки компания фаолиятига оид ўзини қизиқтирган бошқа маълумотларга ҳам эга бўлиши мумкин. Ҳозирда фақатгина миллий валютада чипта харид қилиш имконияти мавжуд бўлса, Марказий банк билан олиб борилаётганган музокаралардан сўнг хориж валютасида ҳам чипта сотиш йўлга қўйилади. Бунда ички қатновлар билан бир қаторда, МДҲ давлатлари бўйлаб халқаро йўналишлар учун ҳам чипталар сотилади. Буюртмани расмийлаштиришдан аввал эса фойдаланувчи ўзининг шахсий маълумотларини киритиб, аутентификациядан ўтиши ҳамда чипта тўловини амалга ошириши лозим. Натижада сафар реквизитлари акс этган электрон ҳужжат шакллантирилади.
Бугунги кунда Ўзбекистон темир йўл ташувчиси электрон чипталарни сотиб олишни ўз сайти орқали амалга ошираётган эди.
Кўрилди 1435
Тавсифлар
Танзила Халилова — «Чилонзор Дента сервис» поликлиникаси кадрлар бўлими бошлиғи
Махмудова Назокат Нурмамедовна "Ўзбектелеком" АК Самарқанд филиали КУҚ раиси
JUMAGUL