uz en ru

Тавсифлар

«Kasaba sayr» ШК билан ҳамкорликдан хурсандман. Поликлиника касаба уюшма ташкилоти билан бирга жорий йилда 40 нафар ходимларимиз Самар­қанд шаҳрида бўлиб қайтишди. Шу ўринда бир таклиф киритмоқчи эдим. Мамлакатимиз сайёҳлик кўлами ва тарихий обидаларининг кўплиги жиҳатдан дунёда олдинги ўринлардан бирида туради. Самарқанд, Хива, Бухоро шаҳарлари билан ҳар қанча фахр­лансак арзийди. Лекин биз билмаган бошқа тарихий обидалар ҳам анчагина. Ниятим, «Kasaba sayr» ШК ташкилоти ёрдамида ўша жойларга ҳам саёҳат уюштирилса, айни муддао бўларди.

Танзила Халилова — «Чилонзор Дента сервис» поликлиникаси кадрлар бўлими бошлиғи

"Каsaba sayr" шўъба корхонаси ёрдами билан 18-21 май кунлари "Ўзбектелеком" АК Самарқанд филиалида самарали фаолият юритаётган 27 нафар ишчи-ходимларимиз учун афсонавий Хива шаҳрига саёҳат уюштирилди. Саёҳатни ташкиллаштиришда ҳеч қандай муаммолар бўлмади. Жамоамиз номидан "Kasaba sayr" ШКга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Шу ўринда алоҳида, Т.Хидировга, Илхомжонга, Хива шахрида бизни кутиб олишдан-жўнатишгача ёнма-ён юриб, ташкилий ишларни елиб-югуриб бажарган Раззакова Дилдорахонга, гид қизимиз Усманова Назокатхонга, "Шамс Хива" меҳмонхонаси ходимларига каттадан-катта рахматлар айтиб қоламиз. Бундан кейин ҳам ўзимизнинг туристик компаниямиз билан ҳамкорликда Республикамизнинг диққатга сазовор жойларига саёҳатлар ташкил этамиз деган умидда, ишларига ривож тилаймиз.

Махмудова Назокат Нурмамедовна "Ўзбектелеком" АК Самарқанд филиали КУҚ раиси

ZO'R MA'LUMOTLAR, HAMMASI QIZIQARLI RAHMAT KATTAKON

JUMAGUL

Янгиликларга Обуна

Информерлар

Система Orphus

Ўзбекистонликлар ҳам “Бойқўнғир” ва “Шарқий” космодромларига саёҳат қилишлари мумкин

Бош сахифа - Янгиликлар - Ўзбекистонликлар ҳам “Бойқўнғир” ва “Шарқий” космодромларига саёҳат қилишлари мумкин

Ўзбекистон сайёҳлик операторлари ер усти космик туризмини ривожлантириш бўйича лойиҳа доирасида ҳамкорлик қилиш учун Россиянинг Ер усти космик инфратузилмалари объектларидан фойдаланиш маркази реестрига киритилди.

Gazeta.uz`нинг “Роскосмос” давлат корпорацияси хабарига таяниб маълум қилишича, мазкур реестрга жами бўлиб 40дан зиёдроқ компания киритилган бўлиб, уларнинг 26таси Россия, 7та Қозоғистон ва 1таси Ўзбекистонда фаолият кўрсатади.

“Биз — сайёҳларни ушбу икки космодромга жўнатиш имкониятини расман қўлга киритган мамлакатимиздаги ягона компания ҳисобланамиз”, - деди Advantour менежери Шуҳрат Усмонов. — Айрим мижозларимиз истагига кўра, беш йилдан буён “Бойқўнғир”га турлар ташкил этишга ҳаракат қилиб келаётган эдик. Мана, ўтган ҳафтада шундай қувончли хабарни эшитдик”. Унинг сўзларига кўра, ҳозирча саёҳатлар қандай тартибда амалга оширилиши маълум эмас. Яқин кунларда саёҳатлар шакли ва дастурлари эълон қилинади.

қўшилган сана: 01-02-2016
Кўрилди 1180