uz en ru

Тавсифлар

«Kasaba sayr» ШК билан ҳамкорликдан хурсандман. Поликлиника касаба уюшма ташкилоти билан бирга жорий йилда 40 нафар ходимларимиз Самар­қанд шаҳрида бўлиб қайтишди. Шу ўринда бир таклиф киритмоқчи эдим. Мамлакатимиз сайёҳлик кўлами ва тарихий обидаларининг кўплиги жиҳатдан дунёда олдинги ўринлардан бирида туради. Самарқанд, Хива, Бухоро шаҳарлари билан ҳар қанча фахр­лансак арзийди. Лекин биз билмаган бошқа тарихий обидалар ҳам анчагина. Ниятим, «Kasaba sayr» ШК ташкилоти ёрдамида ўша жойларга ҳам саёҳат уюштирилса, айни муддао бўларди.

Танзила Халилова — «Чилонзор Дента сервис» поликлиникаси кадрлар бўлими бошлиғи

"Каsaba sayr" шўъба корхонаси ёрдами билан 18-21 май кунлари "Ўзбектелеком" АК Самарқанд филиалида самарали фаолият юритаётган 27 нафар ишчи-ходимларимиз учун афсонавий Хива шаҳрига саёҳат уюштирилди. Саёҳатни ташкиллаштиришда ҳеч қандай муаммолар бўлмади. Жамоамиз номидан "Kasaba sayr" ШКга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Шу ўринда алоҳида, Т.Хидировга, Илхомжонга, Хива шахрида бизни кутиб олишдан-жўнатишгача ёнма-ён юриб, ташкилий ишларни елиб-югуриб бажарган Раззакова Дилдорахонга, гид қизимиз Усманова Назокатхонга, "Шамс Хива" меҳмонхонаси ходимларига каттадан-катта рахматлар айтиб қоламиз. Бундан кейин ҳам ўзимизнинг туристик компаниямиз билан ҳамкорликда Республикамизнинг диққатга сазовор жойларига саёҳатлар ташкил этамиз деган умидда, ишларига ривож тилаймиз.

Махмудова Назокат Нурмамедовна "Ўзбектелеком" АК Самарқанд филиали КУҚ раиси

ZO'R MA'LUMOTLAR, HAMMASI QIZIQARLI RAHMAT KATTAKON

JUMAGUL

Янгиликларга Обуна

Информерлар

Система Orphus

Ўзбекистон тезюрар поездларни сотиб олиш бўйича шартнома имзолайди

Бош сахифа - Янгиликлар - Ўзбекистон тезюрар поездларни сотиб олиш бўйича шартнома имзолайди

«Ўзбекистон темир йўллари» компанияси кейинга ҳафтанинг охирида Испаниянинг Talgo компаниясининг иккита тезюрар электропоездини сотиб олиш бўйича шартномани имзолайди, деб хабар бермоқда компаниянинг бошқарув раиси биринчи ўринбосари Даврон Деҳқоновга иқтибос келтирган ҳолда Sputnik нашри.

Деҳқоновнинг айтишича, Talgo раҳбарияти кейинги ҳафтада 5-6 ноябрда бўлиб ўтадиган Халқаро инвестицион анжуманда иштирок этиш учун келади, айнан шу анжуман давомида тегишли шартнома имзоланади.

Деҳқонов поездларнинг нархи ва техник кўрсаткичларини тижорат сири эканини айтиб, уларни айтишдан бош тортди. Унинг айтишича, поездлар Ўзбекистон томонидан қўйиладиган талабларга мувофиқ қурилади.

«Ўзбекистон темир йўллари» ва Испаниянинг Patentes Talgo, S.L. компанияси 2015 йилнинг март ойи бошида юқори тезликдаги темир йўл ҳаракати соҳасидаги ҳамкорлик қилиш ҳақидаги меморандумни имзолаган эдилар. Айнан шунда миллий компания катта сиғимдорликка эга, иккита янги юқори тезликдаги Talgo поездларини сотиб олишга тайёрлигини билдирганлар.

Янги поездлар кейинги йилнинг сентябрида ишга тушириладиган “Тошкент-Бухоро” юқори тезликдаги темир йўл трассасида ишлатилиши тахмин қилинмоқда. Бу темир йўлнинг қурилиши 400 млн долларга баҳоланмоқда. Бу йўл билан йўловчиларни Тошкентдан Бухорога етказиш вақти 2 соатга қисқаради, фойдаланиш харажатлари эса 30 фоиздан кўпроққа камаяди.

Иккита поезднинг нархи 100 млн еврони ташкил қилиши мумкин.

Ҳозирда Ўзбекистондаги темир йўлларда Talgo компаниясининг 4 та бош ва 18 та йўловчи вагонлари ишлатилмоқда. Бу поездлар Ўзбекистондаги қадимий шаҳарлардан бири шарафига “Афросиёб” деб ном олган.

 

Манба: kun.uz

қўшилган сана: 29-10-2015
Кўрилди 1229