uz en ru

Тавсифлар

«Kasaba sayr» ШК билан ҳамкорликдан хурсандман. Поликлиника касаба уюшма ташкилоти билан бирга жорий йилда 40 нафар ходимларимиз Самар­қанд шаҳрида бўлиб қайтишди. Шу ўринда бир таклиф киритмоқчи эдим. Мамлакатимиз сайёҳлик кўлами ва тарихий обидаларининг кўплиги жиҳатдан дунёда олдинги ўринлардан бирида туради. Самарқанд, Хива, Бухоро шаҳарлари билан ҳар қанча фахр­лансак арзийди. Лекин биз билмаган бошқа тарихий обидалар ҳам анчагина. Ниятим, «Kasaba sayr» ШК ташкилоти ёрдамида ўша жойларга ҳам саёҳат уюштирилса, айни муддао бўларди.

Танзила Халилова — «Чилонзор Дента сервис» поликлиникаси кадрлар бўлими бошлиғи

"Каsaba sayr" шўъба корхонаси ёрдами билан 18-21 май кунлари "Ўзбектелеком" АК Самарқанд филиалида самарали фаолият юритаётган 27 нафар ишчи-ходимларимиз учун афсонавий Хива шаҳрига саёҳат уюштирилди. Саёҳатни ташкиллаштиришда ҳеч қандай муаммолар бўлмади. Жамоамиз номидан "Kasaba sayr" ШКга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Шу ўринда алоҳида, Т.Хидировга, Илхомжонга, Хива шахрида бизни кутиб олишдан-жўнатишгача ёнма-ён юриб, ташкилий ишларни елиб-югуриб бажарган Раззакова Дилдорахонга, гид қизимиз Усманова Назокатхонга, "Шамс Хива" меҳмонхонаси ходимларига каттадан-катта рахматлар айтиб қоламиз. Бундан кейин ҳам ўзимизнинг туристик компаниямиз билан ҳамкорликда Республикамизнинг диққатга сазовор жойларига саёҳатлар ташкил этамиз деган умидда, ишларига ривож тилаймиз.

Махмудова Назокат Нурмамедовна "Ўзбектелеком" АК Самарқанд филиали КУҚ раиси

ZO'R MA'LUMOTLAR, HAMMASI QIZIQARLI RAHMAT KATTAKON

JUMAGUL

Янгиликларга Обуна

Информерлар

Система Orphus

Қизиқарли тақдимотлар ва самарали музокаралар

Бош сахифа - Янгиликлар - Қизиқарли тақдимотлар ва самарали музокаралар
 

Қизиқарли тақдимотлар ва самарали музокараларТошкентда “Ипак йўлида туризм” ХХI Тошкент халқаро сайёҳлик ярмаркаси якунланди. 

“Ўзбектуризм” миллий компанияси ва “Буюк ипак йўли” реклама агентлиги томонидан БМТ Жаҳон сайёҳлик ташкилоти кўмагида ташкил этилган мазкур анжуманда Ўзбекистон, АҚШ, Буюк Британия, Бельгия, Германия, Испания, Италия, Франция, Швейцария, Латвия, Россия, Польша, Словакия, Чехия, Хитой, Ҳиндистон, Бирлашган Араб Амирликлари, Сингапур, Вьетнам, Малайзия, Таиланд, Туркия, Доминикан Республикаси, Исроил, Озарбайжон, Туркманистон, Қозоғистон, Тожикистон каби мамлакатлардан етти юздан зиёд сайёҳлик фирма ва компаниялари вакиллари иштирок этди.

Халқаро сайёҳлик ярмаркаси қатнашчилар кўплиги, намойиш этилган лойиҳаларнинг хилма-хиллиги, қизиқарли тақдимотларга бойлиги билан алоҳида ажралиб турди. Ярмарка иштирокчилари соҳадаги ютуқлар, янгиликлар билан яқиндан танишди. 

– Ўзбекистонда сайёҳликнинг барча йўналишларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани таҳсинга лойиқ, – деди Малайзиянинг “Felda Travel” компанияси бош ижрочи директори Нора Азмин Радзуан. – Малайзиядан Ўзбекистонга саёҳат қилаётганлар сафи тобора кенгайиб бормоқда. Ўзбекистондан Малайзияга тўғридан-тўғри авиақатнов йўлга қўйилгани сайёҳлик борасидаги имкониятларимизни янада кенгайтиришга ва икки томонлама сайёҳлик оқимининг кўпайишига хизмат қилмоқда. Ушбу ярмарка сайёҳлик соҳасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш, имкониятларимизни намойиш этиш, соҳа мутахассислари билан ўзаро фикр ва тажриба алмашиш имконини берди. 

 
14.JPG 

Миллий ва халқаро сайёҳлик ташкилотлари, меҳмонхона ва ресторанлар, музейлар, банк хизматлари, суғурта компаниялари ҳамда оромгоҳлар вакиллари иштирок этган ушбу ярмаркада мамлакатимизнинг сайёҳлик салоҳияти ва таклиф этилаётган хизматлар, хушманзара табиатимиз ва ноёб меъморий обидаларимиз акс этган экспонатлар, халқ ҳунармандлиги буюмлари кенг намойиш қилинди. 

– Компаниямиз Словакия, Хорватия, Австрия, Италия, Франция, Буюк Британия бўйлаб саёҳатларни ташкил этиш билан шуғулланади, – деди “Happy Tours” компанияси директори Рок Булц (Словакия). – Ўзбекистонда саёҳатларни мазмунли ўтказиш ва ҳордиқ чиқариш учун барча имкониятлар мавжуд. Тарихий обидалар, самимий меҳмондўстлик, ноёб ҳунармандлик буюмлари, энг асосийси, юртингиздаги тинчлик-тотувлик муҳити бутун дунё сайёҳларини жалб этмоқда. Мамлакатингиз туроператорлари билан ҳамкорлигимизни ривожлантириб, Ўзбекистондан Европага, Европадан Ўзбекистонга сайёҳлар жўнатиш ниятидамиз. 

“Ўзбекистон бўйлаб саёҳат миллий павильони” стендлари ярмарка иштирокчиларида катта таассурот қолдирди. Улар Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларнинг сайёҳлик салоҳияти билан яқиндан танишди. Тадбир қатнашчилари махсус экспозицияларда ўзбек миллий таомлари ва турли мева-сабзавотлардан татиб кўрди, миллий ҳунармандлик буюмларини харид қилди. Андижон, Бухоро ва Қашқадарё павильонларида сопол буюмлар, ганч ўймакорлиги, қўғирчоқлар каби маҳсулотларни тайёрлаш бўйича ўтказилган маҳорат дарслари, шунингдек, ўзбек миллий либослари намойиши, миллий мусиқа ва рақсларимиз иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди. 

Ярмарка доирасида ташкил этилган “Hosted Buyers” (“Профессионал харидорлар”) дастури истиқболли шериклар ва харидорлар ўртасидаги учрашувларни олдиндан белгилаш, уларга муайян имтиёзлар бериш орқали соҳада ишбилармонлик муҳитини ривожлантиришга хизмат қилади. 

– Ўзбекистон сайёҳлик бозори биз учун ғоят истиқболли, – деди “Media Tourism & Travel” компанияси бош менежери Шалан Сулаймон (БАА). – Ўзбекистонлик ҳамкасбларимиз билан бир неча йилдан бери ҳамкорлик қилиб келамиз. Бирлашган Араб Амирликларида Ўзбекистон халқининг бой маданияти, тарихи ва бугунги тараққиёти билан танишишга қизиқиш юқори. Ярмаркада мамлакатларимиз ўртасида сайёҳлар алмашинувини янада кенгайтириш бўйича Ўзбекистоннинг қатор сайёҳлик компаниялари билан ҳамкорлик ўрнатдик. Мамлакатингизда компаниямиз ваколатхонасини очишни режалаштирганмиз. 

Халқаро ярмарка доирасида “Маданий меросни асраш Ўзбекистон сайёҳлик соҳаси ривожининг муҳим омили” мавзусида халқаро конференция ҳам бўлиб ўтди. Бир қанча мамлакатлар ва шаҳарларнинг сайёҳлик салоҳиятига бағишланган тақдимотлар, соҳага оид амалий семинарлар ўтказилди. 

Тошкент халқаро сайёҳлик ярмаркаси доирасида қатор йўналишлар бўйича сайёҳлик соҳасининг энг яхши ва фаол ғолиблари аниқланди ва тақдирланди. 
 

 

қўшилган сана: 07-10-2015
Кўрилди 1245