uz en ru

Тавсифлар

«Kasaba sayr» ШК билан ҳамкорликдан хурсандман. Поликлиника касаба уюшма ташкилоти билан бирга жорий йилда 40 нафар ходимларимиз Самар­қанд шаҳрида бўлиб қайтишди. Шу ўринда бир таклиф киритмоқчи эдим. Мамлакатимиз сайёҳлик кўлами ва тарихий обидаларининг кўплиги жиҳатдан дунёда олдинги ўринлардан бирида туради. Самарқанд, Хива, Бухоро шаҳарлари билан ҳар қанча фахр­лансак арзийди. Лекин биз билмаган бошқа тарихий обидалар ҳам анчагина. Ниятим, «Kasaba sayr» ШК ташкилоти ёрдамида ўша жойларга ҳам саёҳат уюштирилса, айни муддао бўларди.

Танзила Халилова — «Чилонзор Дента сервис» поликлиникаси кадрлар бўлими бошлиғи

"Каsaba sayr" шўъба корхонаси ёрдами билан 18-21 май кунлари "Ўзбектелеком" АК Самарқанд филиалида самарали фаолият юритаётган 27 нафар ишчи-ходимларимиз учун афсонавий Хива шаҳрига саёҳат уюштирилди. Саёҳатни ташкиллаштиришда ҳеч қандай муаммолар бўлмади. Жамоамиз номидан "Kasaba sayr" ШКга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Шу ўринда алоҳида, Т.Хидировга, Илхомжонга, Хива шахрида бизни кутиб олишдан-жўнатишгача ёнма-ён юриб, ташкилий ишларни елиб-югуриб бажарган Раззакова Дилдорахонга, гид қизимиз Усманова Назокатхонга, "Шамс Хива" меҳмонхонаси ходимларига каттадан-катта рахматлар айтиб қоламиз. Бундан кейин ҳам ўзимизнинг туристик компаниямиз билан ҳамкорликда Республикамизнинг диққатга сазовор жойларига саёҳатлар ташкил этамиз деган умидда, ишларига ривож тилаймиз.

Махмудова Назокат Нурмамедовна "Ўзбектелеком" АК Самарқанд филиали КУҚ раиси

ZO'R MA'LUMOTLAR, HAMMASI QIZIQARLI RAHMAT KATTAKON

JUMAGUL

Янгиликларга Обуна

Информерлар

Система Orphus

Ўзбекистон дунёнинг энг фаровон мамлакатлари рейтингида 57-ўринда қайд этилди

Бош сахифа - Янгиликлар - Ўзбекистон дунёнинг энг фаровон мамлакатлари рейтингида 57-ўринда қайд этилди

Британиянинг Legatum Institute таҳлил маркази дунёнинг энг тинч ва фаровон мамлакатлари рейтингини эълон қилди.

Рўйхатдан жами 142 давлат ўрин олган бўлиб, Ўзбекистон 57-ўринда қайд этилган. Тадқиқотчилар рейтингни тузишда мамлакатнинг иқтисодий аҳволи, таълим, соғлиқ, хавфсизлик, тадбиркорлик муҳити, шахсий эркинлик даражаси каби жиҳатларни ҳисобга олган.

Рўйхатнинг кучли бешлигини Норвегия бошқарса, қолган ўринларни Швейцария, Янги Зеландия, Дания ва Канада мамлакатлари эгаллаган.

Дунёнинг жадал ривожланаётган давлатлари орасида Бразилия 49-ўринни, Хитой 54-, Мексика 64-, Туркия 86-, Ҳиндистон 102-ўринларни банд этган.

142 мамлакат ичида сўнгги ўринлар Яман, Бурунди, Конго Демократик Республикаси, Чад давлатларига насиб этган.

қўшилган сана: 11-11-2014
Кўрилди 1218