uz en ru

Тавсифлар

«Kasaba sayr» ШК билан ҳамкорликдан хурсандман. Поликлиника касаба уюшма ташкилоти билан бирга жорий йилда 40 нафар ходимларимиз Самар­қанд шаҳрида бўлиб қайтишди. Шу ўринда бир таклиф киритмоқчи эдим. Мамлакатимиз сайёҳлик кўлами ва тарихий обидаларининг кўплиги жиҳатдан дунёда олдинги ўринлардан бирида туради. Самарқанд, Хива, Бухоро шаҳарлари билан ҳар қанча фахр­лансак арзийди. Лекин биз билмаган бошқа тарихий обидалар ҳам анчагина. Ниятим, «Kasaba sayr» ШК ташкилоти ёрдамида ўша жойларга ҳам саёҳат уюштирилса, айни муддао бўларди.

Танзила Халилова — «Чилонзор Дента сервис» поликлиникаси кадрлар бўлими бошлиғи

"Каsaba sayr" шўъба корхонаси ёрдами билан 18-21 май кунлари "Ўзбектелеком" АК Самарқанд филиалида самарали фаолият юритаётган 27 нафар ишчи-ходимларимиз учун афсонавий Хива шаҳрига саёҳат уюштирилди. Саёҳатни ташкиллаштиришда ҳеч қандай муаммолар бўлмади. Жамоамиз номидан "Kasaba sayr" ШКга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Шу ўринда алоҳида, Т.Хидировга, Илхомжонга, Хива шахрида бизни кутиб олишдан-жўнатишгача ёнма-ён юриб, ташкилий ишларни елиб-югуриб бажарган Раззакова Дилдорахонга, гид қизимиз Усманова Назокатхонга, "Шамс Хива" меҳмонхонаси ходимларига каттадан-катта рахматлар айтиб қоламиз. Бундан кейин ҳам ўзимизнинг туристик компаниямиз билан ҳамкорликда Республикамизнинг диққатга сазовор жойларига саёҳатлар ташкил этамиз деган умидда, ишларига ривож тилаймиз.

Махмудова Назокат Нурмамедовна "Ўзбектелеком" АК Самарқанд филиали КУҚ раиси

ZO'R MA'LUMOTLAR, HAMMASI QIZIQARLI RAHMAT KATTAKON

JUMAGUL

Янгиликларга Обуна

Информерлар

Система Orphus

Тошкент халқаро аэропортига Эбола вирусидан профилактика мақсадида тепловизорлар ўрнатилди

Бош сахифа - Янгиликлар - Тошкент халқаро аэропортига Эбола вирусидан профилактика мақсадида тепловизорлар ўрнатилди

Тошкент халқаро аэропортининг учиб келиш залларига ўрнатилган замонавий тепловизорлар орқали келаётган ҳар бир авиайўловчи тиббий текширувдан ўтказилмоқда, дея хабар берди ЎзА.

Шундай тепловизорлар сайёҳлар ва тадбиркорлар кўп келадиган Бухоро, Самарқанд, Урганч ва Навоий шаҳарлари аэропортларига ҳам ўрнатилган. Тиббий текширувларни ўтказишга «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси давлат санитария-эпидемиология назорати марказининг санитария-назорат бўлими мутахассислари билан бир қаторда Соғлиқни сақлаш вазирлигига қарашли вирусология ва эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-тадқиқот институтлари клиникалари шифокорлари ҳам жалб этилди.

Давлат чегараларини кесиб ўтиш жойларидаги санитария-назорат пунктларида мамлакатимиз ҳудудига кириб келаётган фуқаролар замонавий пирометрлар (масофадан тана ҳароратини ўлчаш жиҳози) ёрдамида текширилмоқда. Барча санитария-назорат пунктлари мутахассислари етарли миқдорда замонавий шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланган.

Агар авиайўловчилар ва мамлакатимиз чегараларини кесиб ўтаётган фуқаролар орасида касалликка гумон қилинганлар аниқланса, санитария-назорат бўлими ходимлари, аэропортда навбатчилик қилаётган мутахассислар ҳамда аэропорт тиббий пункти тиббиёт ходимлари билан биргаликда тегишли чора-тадбирлар амалга оширилади.

Вирусология илмий-тадқиқот институти клиникасида эбола касаллигига гумон қилинганларни госпитализация қилиш мақсадида босими бошқариладиган махсус бокслар ҳозирланган. Клиникада етарли миқдорда зарур дори-дармонлар, шахсий ҳимоя ва зарарсизлантирувчи воситалар захираси тайёрланган. Вилоят юқумли касалликлар шифохоналарида ҳам захира яратилди.

2014 йилнинг октябрь ойидан хорижий сафардан қайтаётган юртдошларимизнинг саломатлиги юқумли касалликлар шифокори билан кучайтирилган таркиб ёрдамида тепловизорлар воситасида назорат қилиб борилмоқда.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, бугунги кунда Африканинг Гвинея, Сьерра-Леоне, Либерия, Конго Демократик Республикаси, Нигерия ва Сенегал давлатларида одамлар орасида ўта хавфли вирусли, юқори юқувчанликка эга эбола иситмаси касаллиги бўйича эпидемиологик вазият мураккаблашмоқда. Жорий йилнинг 15 октябрига қадар тўққиз минг нафарга яқин бемор рўйхатга олинган, уларнинг қарийб ярми шу касалликдан вафот этган.

қўшилган сана: 14-11-2014
Кўрилди 1304