uz en ru

Тавсифлар

«Kasaba sayr» ШК билан ҳамкорликдан хурсандман. Поликлиника касаба уюшма ташкилоти билан бирга жорий йилда 40 нафар ходимларимиз Самар­қанд шаҳрида бўлиб қайтишди. Шу ўринда бир таклиф киритмоқчи эдим. Мамлакатимиз сайёҳлик кўлами ва тарихий обидаларининг кўплиги жиҳатдан дунёда олдинги ўринлардан бирида туради. Самарқанд, Хива, Бухоро шаҳарлари билан ҳар қанча фахр­лансак арзийди. Лекин биз билмаган бошқа тарихий обидалар ҳам анчагина. Ниятим, «Kasaba sayr» ШК ташкилоти ёрдамида ўша жойларга ҳам саёҳат уюштирилса, айни муддао бўларди.

Танзила Халилова — «Чилонзор Дента сервис» поликлиникаси кадрлар бўлими бошлиғи

"Каsaba sayr" шўъба корхонаси ёрдами билан 18-21 май кунлари "Ўзбектелеком" АК Самарқанд филиалида самарали фаолият юритаётган 27 нафар ишчи-ходимларимиз учун афсонавий Хива шаҳрига саёҳат уюштирилди. Саёҳатни ташкиллаштиришда ҳеч қандай муаммолар бўлмади. Жамоамиз номидан "Kasaba sayr" ШКга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Шу ўринда алоҳида, Т.Хидировга, Илхомжонга, Хива шахрида бизни кутиб олишдан-жўнатишгача ёнма-ён юриб, ташкилий ишларни елиб-югуриб бажарган Раззакова Дилдорахонга, гид қизимиз Усманова Назокатхонга, "Шамс Хива" меҳмонхонаси ходимларига каттадан-катта рахматлар айтиб қоламиз. Бундан кейин ҳам ўзимизнинг туристик компаниямиз билан ҳамкорликда Республикамизнинг диққатга сазовор жойларига саёҳатлар ташкил этамиз деган умидда, ишларига ривож тилаймиз.

Махмудова Назокат Нурмамедовна "Ўзбектелеком" АК Самарқанд филиали КУҚ раиси

ZO'R MA'LUMOTLAR, HAMMASI QIZIQARLI RAHMAT KATTAKON

JUMAGUL

Янгиликларга Обуна

Информерлар

Система Orphus

Буюк ипак йўли бўйлаб мотоциклда саёҳат қилаётган япониялик сайёҳ Ўзбекистонга келди

Бош сахифа - Янгиликлар - Буюк ипак йўли бўйлаб мотоциклда саёҳат қилаётган япониялик сайёҳ Ўзбекистонга келди

Буюк ипак йўли бўйлаб мотоциклда саёҳат қилаётган япониялик турист Сайито Хисао Ўзбекистон ҳудудига кирди, деб хабар бермоқда «Правда Востока».

Нашр мухбирлари уни Учқўрғон туманидан Наманган шаҳрига кетаётганда учратиб, интервью олган. Япониялик меҳмоннинг айтишича, унинг саёҳати беш ойга мўлжалланган бўлиб, Ўзбекистон, Қозоғистон, Россия, Озарбайжон, Грузия, Туркия, Греция, Словения, Швейцария, Франция ва Португалияга боришни режалаштирган.

«Ўзбекистон бўйлаб саёҳат давомида ушбу мамлакатда меҳнацевар ва бунёдкор халқ яшашига амин бўлдим. Боғлар ва майдонлар бошқа жойлардаги каби бўш ётмай, мўл ҳосил етиштирилади. Қаерга борсам ҳам ўзимга доим яхши муносабатда бўлинганини ҳис қилдим. Бу фақатгина ҳақиқатдан яхши халқнинг қўлидан келади», − деди сайёҳ.

қўшилган сана: 18-11-2014
Кўрилди 1434