uz en ru

Тавсифлар

«Kasaba sayr» ШК билан ҳамкорликдан хурсандман. Поликлиника касаба уюшма ташкилоти билан бирга жорий йилда 40 нафар ходимларимиз Самар­қанд шаҳрида бўлиб қайтишди. Шу ўринда бир таклиф киритмоқчи эдим. Мамлакатимиз сайёҳлик кўлами ва тарихий обидаларининг кўплиги жиҳатдан дунёда олдинги ўринлардан бирида туради. Самарқанд, Хива, Бухоро шаҳарлари билан ҳар қанча фахр­лансак арзийди. Лекин биз билмаган бошқа тарихий обидалар ҳам анчагина. Ниятим, «Kasaba sayr» ШК ташкилоти ёрдамида ўша жойларга ҳам саёҳат уюштирилса, айни муддао бўларди.

Танзила Халилова — «Чилонзор Дента сервис» поликлиникаси кадрлар бўлими бошлиғи

"Каsaba sayr" шўъба корхонаси ёрдами билан 18-21 май кунлари "Ўзбектелеком" АК Самарқанд филиалида самарали фаолият юритаётган 27 нафар ишчи-ходимларимиз учун афсонавий Хива шаҳрига саёҳат уюштирилди. Саёҳатни ташкиллаштиришда ҳеч қандай муаммолар бўлмади. Жамоамиз номидан "Kasaba sayr" ШКга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Шу ўринда алоҳида, Т.Хидировга, Илхомжонга, Хива шахрида бизни кутиб олишдан-жўнатишгача ёнма-ён юриб, ташкилий ишларни елиб-югуриб бажарган Раззакова Дилдорахонга, гид қизимиз Усманова Назокатхонга, "Шамс Хива" меҳмонхонаси ходимларига каттадан-катта рахматлар айтиб қоламиз. Бундан кейин ҳам ўзимизнинг туристик компаниямиз билан ҳамкорликда Республикамизнинг диққатга сазовор жойларига саёҳатлар ташкил этамиз деган умидда, ишларига ривож тилаймиз.

Махмудова Назокат Нурмамедовна "Ўзбектелеком" АК Самарқанд филиали КУҚ раиси

ZO'R MA'LUMOTLAR, HAMMASI QIZIQARLI RAHMAT KATTAKON

JUMAGUL

Янгиликларга Обуна

Информерлар

Система Orphus

Чимён мдҳ мамлакатларидаги энг яхши тоғ-чанғи курортлари 10 талигидан ўрин олди

Бош сахифа - Янгиликлар - Чимён мдҳ мамлакатларидаги энг яхши тоғ-чанғи курортлари 10 талигидан ўрин олди

Ҳордиқ чиқариш нархи бўйича МДҲ мамлакатларидаги энг оммабоп тоғ-чанғи курортларининг рейтингини эълон қилди. Унга Ўзбекистондаги “Чимён” базаси ҳам кирди деб хабар қилади Travel.ru сайти.

Рейтингда ҳордиқ чиқариш бюджети  бир киши учун ҳисобланган. Унга қуйидагилар кирган:

- тоққа кўтарилиш жойидан 15 километр масофада жойлашган икки-уч юлдузли меҳмонхонада яшаш қиймати;

- шу яқин атрофдаги қаҳвахонада овқатланиш нархи;

- бир кунлик ски-пасс (тоғ-чанғи курортларидаги тоққа кўтарилиш учун электрон рухсатнома).

Мазкур рўйхатда Чимён курорти кунига 51 АҚШ доллари бюджети билан тўртинчи ўринни эгаллади. Биринчи ўринда Қирғизистондаги “Қоракўл” (кунига 46 доллар), иккинчи ўринда Белоруссиядаги “Логойск” (кунига 49 доллар) ва учинчи ўринда Арманистондаги “Цахкадзор” (кунига 50 доллар) курортлари қайд этилган.

қўшилган сана: 18-11-2014
Кўрилди 1251