uz en ru

Тавсифлар

«Kasaba sayr» ШК билан ҳамкорликдан хурсандман. Поликлиника касаба уюшма ташкилоти билан бирга жорий йилда 40 нафар ходимларимиз Самар­қанд шаҳрида бўлиб қайтишди. Шу ўринда бир таклиф киритмоқчи эдим. Мамлакатимиз сайёҳлик кўлами ва тарихий обидаларининг кўплиги жиҳатдан дунёда олдинги ўринлардан бирида туради. Самарқанд, Хива, Бухоро шаҳарлари билан ҳар қанча фахр­лансак арзийди. Лекин биз билмаган бошқа тарихий обидалар ҳам анчагина. Ниятим, «Kasaba sayr» ШК ташкилоти ёрдамида ўша жойларга ҳам саёҳат уюштирилса, айни муддао бўларди.

Танзила Халилова — «Чилонзор Дента сервис» поликлиникаси кадрлар бўлими бошлиғи

"Каsaba sayr" шўъба корхонаси ёрдами билан 18-21 май кунлари "Ўзбектелеком" АК Самарқанд филиалида самарали фаолият юритаётган 27 нафар ишчи-ходимларимиз учун афсонавий Хива шаҳрига саёҳат уюштирилди. Саёҳатни ташкиллаштиришда ҳеч қандай муаммолар бўлмади. Жамоамиз номидан "Kasaba sayr" ШКга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Шу ўринда алоҳида, Т.Хидировга, Илхомжонга, Хива шахрида бизни кутиб олишдан-жўнатишгача ёнма-ён юриб, ташкилий ишларни елиб-югуриб бажарган Раззакова Дилдорахонга, гид қизимиз Усманова Назокатхонга, "Шамс Хива" меҳмонхонаси ходимларига каттадан-катта рахматлар айтиб қоламиз. Бундан кейин ҳам ўзимизнинг туристик компаниямиз билан ҳамкорликда Республикамизнинг диққатга сазовор жойларига саёҳатлар ташкил этамиз деган умидда, ишларига ривож тилаймиз.

Махмудова Назокат Нурмамедовна "Ўзбектелеком" АК Самарқанд филиали КУҚ раиси

ZO'R MA'LUMOTLAR, HAMMASI QIZIQARLI RAHMAT KATTAKON

JUMAGUL

Янгиликларга Обуна

Информерлар

Система Orphus

Euronews телеканалида Бухорога бағишланган репортаж намойиш этила бошлайди

Бош сахифа - Янгиликлар - Euronews телеканалида Бухорога бағишланган репортаж намойиш этила бошлайди

Euronews телеканалида Ўзбекистоннинг бой тарихи, маданий мероси ва сайёҳлик инфратузилмаси ҳақида Uzbekistan life туркум кўрсатувлар намойиши давом этмоқда, деб ёзади «Ўзбектуризм» матбуот хизмати.

25 декабрдан қадимий шаҳар Бухорога бағишланган навбатдаги репортаж эфирга узатила бошлайди. У Euronews мухбирлари томонидан бевосита «Ўзбектуризм» ходимлари билан ҳамкорликда телеканалга хос бўлган услубда тайёрланди.

Нашрнинг таъкидлашича, Uzbekistan life халқаро телеканалда оммалашиб бормоқда. Ушбу репортажлар халқаро ҳамжамиятнинг Ўзбекистон ва унинг Буюк ипак йўли марказида жойлашган, ривожланаётган сайёҳлик секторига эга бўлган давлат сифатидаги халқаро ўрни ҳақида хабардорлигини янада оширишга хизмат қилади.

қўшилган сана: 24-11-2014
Кўрилди 1185