uz en ru

Тавсифлар

«Kasaba sayr» ШК билан ҳамкорликдан хурсандман. Поликлиника касаба уюшма ташкилоти билан бирга жорий йилда 40 нафар ходимларимиз Самар­қанд шаҳрида бўлиб қайтишди. Шу ўринда бир таклиф киритмоқчи эдим. Мамлакатимиз сайёҳлик кўлами ва тарихий обидаларининг кўплиги жиҳатдан дунёда олдинги ўринлардан бирида туради. Самарқанд, Хива, Бухоро шаҳарлари билан ҳар қанча фахр­лансак арзийди. Лекин биз билмаган бошқа тарихий обидалар ҳам анчагина. Ниятим, «Kasaba sayr» ШК ташкилоти ёрдамида ўша жойларга ҳам саёҳат уюштирилса, айни муддао бўларди.

Танзила Халилова — «Чилонзор Дента сервис» поликлиникаси кадрлар бўлими бошлиғи

"Каsaba sayr" шўъба корхонаси ёрдами билан 18-21 май кунлари "Ўзбектелеком" АК Самарқанд филиалида самарали фаолият юритаётган 27 нафар ишчи-ходимларимиз учун афсонавий Хива шаҳрига саёҳат уюштирилди. Саёҳатни ташкиллаштиришда ҳеч қандай муаммолар бўлмади. Жамоамиз номидан "Kasaba sayr" ШКга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Шу ўринда алоҳида, Т.Хидировга, Илхомжонга, Хива шахрида бизни кутиб олишдан-жўнатишгача ёнма-ён юриб, ташкилий ишларни елиб-югуриб бажарган Раззакова Дилдорахонга, гид қизимиз Усманова Назокатхонга, "Шамс Хива" меҳмонхонаси ходимларига каттадан-катта рахматлар айтиб қоламиз. Бундан кейин ҳам ўзимизнинг туристик компаниямиз билан ҳамкорликда Республикамизнинг диққатга сазовор жойларига саёҳатлар ташкил этамиз деган умидда, ишларига ривож тилаймиз.

Махмудова Назокат Нурмамедовна "Ўзбектелеком" АК Самарқанд филиали КУҚ раиси

ZO'R MA'LUMOTLAR, HAMMASI QIZIQARLI RAHMAT KATTAKON

JUMAGUL

Янгиликларга Обуна

Информерлар

Система Orphus

Аския – номоддий маданий мерос рўйхатига кириш учун номзодлик қилмоқда

Бош сахифа - Янгиликлар - Аския – номоддий маданий мерос рўйхатига кириш учун номзодлик қилмоқда

Шу йилнинг 24—28 ноябрь кунлари Париж шаҳрида ЮНЕСКОнинг номоддий маданият меросни муҳофаза қилиш қўмитасининг тўққизинчи сессияси бўлиб ўтади, дея хабар бермоқда uz24.uz.

Бу йил Инсониятнинг номоддий мероси рўйхатидаги 46 та номзодлар, хусусан, ўзбек аския санъати ҳам кўриб чиқилади.

Аския – ўзбек халқ оғзаки ижоди жанри бўлиб, унда импровизация, қочирим ва катта маҳорат муҳим ўрин тутади. Аскияда иштирок этиш учун тили ўткирлик, ҳазил-мутойибага усталик, бадиҳагўйлик талаб этилади. Унда иштирокчилар бир-бирига ёнма-ён ёки қарама-қарши туришиб, рақиб томондан берилган саволга тез, лўнда, кулгили жавоб беришга харакат қилади.

ЮНЕСКО ташкилотининг матбуот хизхмати хабар беришича, бу йил номоддий маданий мерос рўйхатига Қозоғистондаги дўмбира куйини чалиш санъати, қозоқ ва қирғиз ўтовларини тайёрлаш малакаси ҳам киритилган.

Маълумот ўрнида, ЮНЕСКО томонидан 2001 йилдан бери Инсониятнинг номоддий мероси ва оғзаки ижоди дурдона сифатида эълон қилиниб келинади. Шу кунга қадар 88 мамлакатнинг 300 та дурдонаси – урф-одат, аньана, байрам, таом, халқ оғзаки ижоди, қўшиқ, рақслари  Инсониятнинг Номоддий Мероси рўйхатига киритилган.

 

Жумладан ўзбекларнинг Катта Ашуласи (2009), Наврўз (2009), “Шошмақом” (2003, 2008), Бойсун маданияти (2001, 2008) бу рўйхатга киритилганлигини эслатиб ўтиш керак.

қўшилган сана: 25-11-2014
Кўрилди 1396