uz en ru

Тавсифлар

«Kasaba sayr» ШК билан ҳамкорликдан хурсандман. Поликлиника касаба уюшма ташкилоти билан бирга жорий йилда 40 нафар ходимларимиз Самар­қанд шаҳрида бўлиб қайтишди. Шу ўринда бир таклиф киритмоқчи эдим. Мамлакатимиз сайёҳлик кўлами ва тарихий обидаларининг кўплиги жиҳатдан дунёда олдинги ўринлардан бирида туради. Самарқанд, Хива, Бухоро шаҳарлари билан ҳар қанча фахр­лансак арзийди. Лекин биз билмаган бошқа тарихий обидалар ҳам анчагина. Ниятим, «Kasaba sayr» ШК ташкилоти ёрдамида ўша жойларга ҳам саёҳат уюштирилса, айни муддао бўларди.

Танзила Халилова — «Чилонзор Дента сервис» поликлиникаси кадрлар бўлими бошлиғи

"Каsaba sayr" шўъба корхонаси ёрдами билан 18-21 май кунлари "Ўзбектелеком" АК Самарқанд филиалида самарали фаолият юритаётган 27 нафар ишчи-ходимларимиз учун афсонавий Хива шаҳрига саёҳат уюштирилди. Саёҳатни ташкиллаштиришда ҳеч қандай муаммолар бўлмади. Жамоамиз номидан "Kasaba sayr" ШКга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Шу ўринда алоҳида, Т.Хидировга, Илхомжонга, Хива шахрида бизни кутиб олишдан-жўнатишгача ёнма-ён юриб, ташкилий ишларни елиб-югуриб бажарган Раззакова Дилдорахонга, гид қизимиз Усманова Назокатхонга, "Шамс Хива" меҳмонхонаси ходимларига каттадан-катта рахматлар айтиб қоламиз. Бундан кейин ҳам ўзимизнинг туристик компаниямиз билан ҳамкорликда Республикамизнинг диққатга сазовор жойларига саёҳатлар ташкил этамиз деган умидда, ишларига ривож тилаймиз.

Махмудова Назокат Нурмамедовна "Ўзбектелеком" АК Самарқанд филиали КУҚ раиси

ZO'R MA'LUMOTLAR, HAMMASI QIZIQARLI RAHMAT KATTAKON

JUMAGUL

Янгиликларга Обуна

Информерлар

Система Orphus

Ўзбекистон Эбола вируси тарқалган мамлакатларга саёҳатларни тўхтатади

Бош сахифа - Янгиликлар - Ўзбекистон Эбола вируси тарқалган мамлакатларга саёҳатларни тўхтатади

Эбола © Telegraph / Daryo.uz

Эбола © Telegraph / Daryo.uz

Эпидемияга қарши кураш бўйича Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда комиссияси 27 октябрь куни бўлиб ўтган мажлис якунига кўра Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда «Ўзбектуризм» миллий компаниясига Эбола вируси тарқалган мамлакатларга (ва ушбу мамлакатлардан) сайёҳлик ва бошқа сафарларни амалга оширилишини вақтинча тўхтатиш ҳақида кўрсатма берди.

Бу ҳақда «Ўзбектуризм» миллий компанияси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Фавқулодда комиссия томонидан сафар ва саёҳатлар чекланган мамлакатлар рўйхатига Гвинея, Сьерра-Леоне, Либерия, Конго Демократик Республикаси, Нигерия, Сенегал ва Мали киритилган.

«Ўзбектуризм» компанияси хабарида қайд этилишича, Эбола вирусининг Ўзбекистонга сайёҳлар орқали кириб келиши олдини олиш бўйича тегишли чоралар кўрилган.

қўшилган сана: 08-11-2014
Кўрилди 1092