Японияда 100дан ортиқ ўзбекистонлик талаба «Ўзбекистон маданият ҳафталиги»ни ўтказди
© facebook.com/apunews
Тадбирда Ўзбекистоннинг Тошкент, Бухоро, Андижон, Самарқанд ва Хоразм каби вилоятларининг ўзига хос маданияти ажойиб ҳикоя асосида акс эттирилди. Унда япониялик йигит ўз бахтини шу вилоятларда қидиради.
Университетга бу йили грант асосида ўқишга қабул қилинган Барно Вафоеванинг айтишича, Ўзбекистон ҳафталиги APU’даги кўп талабаларни бефарқ қолдирмади. «Айниқса, катта шоу дастури ҳаммага манзур бўлди», – дейди у.
Япониядан ўзбекистонлик талаба Анваржон Абдулҳамидовхабар беради:
Японияда жойлашган Asia Pacific University (APU) халқаро олийгоҳида 100га яқин давлатдан минглаб талабалар таҳсил олади ва бу ерда ҳар бир мамлакат вакиллари ўз маданияти ва миллий қадриятларини бутун дунёга танитиш имкониятига эга.
Ўзбекистондан 100дан ошиқ талаба ҳамжиҳатликда ўз миллий анаъналарини таништириш мақсадида илк маротаба «Uzbekistan Cultural Week» («Ўзбекистон маданияти ҳафталиги») тадбирини ташкил этди.
Айтиш жоизки, тадбирнинг масъулиятини ҳис қилган ҳолда, тайёргарлик ишлари олти ой давом этди. Бу тадбир APU’даги барча ўзбек талабалари, университет раҳбарияти, университет жойлашган Беппу-ши шаҳри маъмурияти ва аҳолиси, шаҳар кичик тадбиркорлари билан ҳамкорликда ўтказилди.
Бир ҳафта давом этган тадбир университет очиқ саҳнасидаги ўзбек миллий рақслари билан бошланди, ҳафталик доирасида палов ва лағмон каби ўзбек таомлари олийгоҳнинг барча аъзоларига тортиқ қилинди. Шаҳар марказида эса маъмурият ва аҳоли учун ош берилди, бу тадбирлар шаҳар аҳолисининг ўзбек маданияти билан яқиндан танишишига хизмат қилди.
«Ўзбекистон мамлакати» деб номланган кичик бурчак ўзбекона либос, ширинликлар ва Ўзбекистон тўғрисидаги муҳим маълумотлар билан безатилди — ушбу «мамлакат»га ташриф буюрган ҳар бир меҳмон бир дақиқа бўлса-да ўзини ўзбекдек ҳис қилиш имконига эга бўлди. Ҳалқаро ҳафталик давомида ўзбекча рақс, шунингдек, миллий спорт турлари намойишига бағишланган «Uzbek Disco Party», «Uzbek National Sports» тадбирлари ҳам кўтаринки руҳда ўтказилди.
Фестивалнинг энг асосий қисми «Grand Show» бўлди. Шоуда Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Андижон ва Хоразм миллий рақслари ижро этилди, томошабинлар ўзбек либослари ва рақс ҳаракатларидан ҳайратда қолишганини таъкидлашди. Айниқса, «Fashion Show» намойиши энг ажойиб чиқишлардан бири бўлди.
«Uzbekistan Cultural Week» халқаро фестивали якунига етди. Ўзбек талабалари билан бирга Япония, Ҳиндистон, Индонезия, Филиппин каби мамлакатлардан келган талабалар тадбир муваффақиятига ўз ҳиссаларини қўшди ва, албатта, бундай муваффақиятда тадбир лидери, ҳозирда APU магистратура биринчи босқич талабаси бўлган Бобир Одиловнинг хизматлари катта бўлди.
Кўрилди 1455
Тавсифлар
Танзила Халилова — «Чилонзор Дента сервис» поликлиникаси кадрлар бўлими бошлиғи
Махмудова Назокат Нурмамедовна "Ўзбектелеком" АК Самарқанд филиали КУҚ раиси
JUMAGUL