Ўзбекистонга кириш визаси
ЎЗБEКИСТОН РEСПУБЛИКАСИ ВИЗАСИ
Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар фақат виза асосида Ўзбекистон ҳудудига киришлари ва унинг ҳудуди орқали транзит ўтишлари мумкин.
Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга визалар Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларида виза талабномаси (Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги тасдиғи) асосида берилади.
Виза талабномаси Ўзбекистон ҳудудида доимий ёки вақтинча жойлашган юридик ва жисмоний шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига ёзма илтимосномаси асосида расмийлаштирилади.
Юридик шахслар қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:
- Ташкилотнинг расмий бланкида тўлдирилган, ўрнатилган намунадаги Виза талабномаси;
- evisa.mfa.uz сайтидан олинган электрон анкета;
- Таклиф қилинаётган шахснинг, ташкилот раҳбарининг ва ташкилотнинг ҳужжатларини топширишга ваколатли ходимининг паспортлари нусхалари;
- Ташкилотнинг расмий ҳужжатлари нусхалари (лицензия, сертификат, гувоҳнома ва ҳк.)
- Ташкилот раҳбари ва ваколатли ходимининг ишга жойлашиш тўғрисидаги буйруқлари нусхалари;
- Ташкилотнинг ваколатли ходими номига берилган ишончнома нусхаси;
- Виза Тошкент шаҳрининг аеропортида олиниши мўлжалланган ҳолатларда - авиачипта ёки брон нусхалари.
Жисмоний шахслар қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:
- Ўрнатилган намунадаги Виза талабномаси;
- evisa.mfa.uz сайтидан олинган электрон анкета;
- Таклиф қилинаётган ва таклиф қилаётган шахсларнинг паспортлари нусхалари;
- Ички ишлар органлари томонидан олинган таклифнома рухсатининг асли;
- Қариндошлик алоқаларини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхалари (агар бўлса);
- Виза Тошкент шаҳрининг аеропортида олиниши мўлжалланган ҳолатларда - авиачипта ёки брон нусхалари.
Юридик ва жисмоний шахсларнинг ўрнатилган тартибда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига тақдим қилинган ёзма илтимосномалари 10 иш куни давомида кўриб чиқилади.
Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар виза олиш учун Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари лозим:
паспорт ёки фуқаролиги бўлмаган шахс ҳужжати (ушбу ҳужжатларнинг амал қилиш муддати виза муддатидан камида 3 ойдан кўп бўлиши лозим);
2 нусхада тўлиқ тўлдирилган виза талабномаси;
2 та рангли фотосуръат (паспорт ўлчамида).
Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар транзит виза олишлари учун юқорида кўрсатилган ҳужжатлардан ташқари кетаётган давлатнинг визаси ва Ўзбекистондан чиқиб кетиш санаси тасдиқланган йўл ҳужжатларига эга бўлишлари лозим. Ушбу ҳолда виза талабномасини кўриб чиқиш муддати 3 кунни ташкил этади.
Ўзбекистон Республикасининг дипломатик муассасаси ёки консуллик ваколатхонаси бўлмаган давлат фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар визани Ўзбекистонга келиб, Ташқи ишлар вазирлигининг «Тошкент» халқаро аеропортидаги виза билан таъминлаш секторидан олишлари мумкин. Бунинг учун Ўзбекистон ҳудудидаги таклиф қилувчи жисмоний ёки юридик шахс ўрнатилган тартибда олдиндан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига мурожаат қилиши, Консуллик бошқармасининг Виза билан таъминлаш бўлимидан тегишли тасдиқ (штамп) олиши ва уни таклиф қилинувчи шахсга юбориши лозим. Мазкур тасдиқ таклиф қилинувчи шахс томонидан авиачипта харид қилиш ва ўз давлатидаги паспорт текширувидан ўтиш пайтида тақдим этилади ва ушбу ҳужжат асосида Ташқи ишлар вазирлигининг «Тошкент» халқаро аеропортидаги виза билан таъминлаш секторида унга виза расмийлаштирилади.
Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ визаларни расмийлаштириш ва бериш учун қуйидаги консуллик йиғимлари ўрнатилган:
а) Бир марталик визалар учун:
7 кунгача — 40 АҚШ доллари;
15 кунгача — 50 АҚШ доллари;
30 кунгача — 60 АҚШ доллари;
3 ойгача — 80 АҚШ доллари;
6 ойгача- 120 АҚШ доллари;
1 йилгача — 160 АҚШ доллари.
Изоҳ: ҳар бир қўшимча киришлар сони учун тарифлар ставкаси 10 АҚШ долларига оширилади.
б) Кўп марталик визалар учун:
6 ойгача- 150 АҚШ доллари;
1 йилгача — 250 АҚШ доллари.
c) Транзит визалар учун:
72 соатгача — 40 АҚШ доллари;
икки марталик транзит виза учун — 50 АҚШ доллари.
д) Гуруҳ визалари учун (гуруҳда 16 ёшгача бўлган болалардан ташқари камида 10 киши бўлиши лозим):
15 кунгача — 15 АҚШ доллари (ҳар бир киши учун);
30 кунгача — 25 АҚШ доллари (ҳар бир киши учун).
Бундан ташқари виза бериш пайтида виза расмийлаштириш билан боғлиқ бўлган ҳақиқий ҳаражатларни қоплаш учун йиғимлар ундирилади. Бундай йиғимларнинг миқдори виза расмийлаштирилаётган жойга боғлиқдир (мурожаат қилаётган шахснинг фуқаролигидан қатъий назар).
Изоҳ: Ўзбекистон Республиксаи билан тегишли икки томонлама шартнома ва келишувлар тузган давлат фуқароларига нисбатан Ўзбекистонга кириш визасини расмийлаштиришнинг бошқача тартиби жорий қилинган бўлиши мумкин.
БАЪЗИ БИР ДАВЛАТЛАР БИЛАН ВИЗА ТАРТИБИ
1. Қирғзистон (60 кунгача), Арманистон, Беларус, Грузия, Молдова, Озарбайжон, Қозоғистон, Россия ва Украина билан икки томонлама визасиз режим ўрнатилган.
2. Австрия, Белгия, Буюк Британия, Франсия, Германия, Испания, Италия, Латвия, Малайзия, Япония ва Швейсария фуқаролари учун виза расмийлаштиришнинг соддалаштирилган тартиби қўлланилади.
Ушбу давлатлар туристларига 1 ойгача бўлган муддатга ва ишбилармонларига 1 йилгача (Малазия ишбилармонларига — 6 ойгача) бўлган муддатга кўп марталик виза берилади. Бунда улардан туристик ваучер ёки Ўзбекистондаги такллиф қилувчи юридик ва жисмоний шахснинг таклифнома билан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига мурожаат қилиши талаб этилмайди. Виза 2 иш куни ичида расмийлаштирилади (ҳужжатлар қабул қилинган кундан ташқари).
3. Кореа Республикаси (60 кунгача), Бразилия, Руминия, Словакия, Туркия ва Венгриянинг дипломатик паспортга эга бўлган фуқаролари учун 90 кунгача бўлган муддатга визасиз режим ўрнатиган. Дипломатик паспортга эга бўлган ва ушбу давлатларнинг дипломатик ваколатхона ёки консуллик муассасаларининг ходими сифатида аккредитациядан ўтган фуқаролари ҳамда уларнинг ойла аъзолари визасиз киришлари ва бутун иш фаолияти давомида бўлишлари мумкин. Бундан ташқари Руминия ва Словакиянинг хизмат паспортига эга бўлган фуқаролари учун ҳам 90 кунгача бўлган муддатга визасиз режим ўрнатилган.
4. Ўзбекистон ва Япония ўзаро келишув асосида визаларни консуллик йиғимлари ундирмасдан берадилар.
Тавсифлар
Танзила Халилова — «Чилонзор Дента сервис» поликлиникаси кадрлар бўлими бошлиғи
Махмудова Назокат Нурмамедовна "Ўзбектелеком" АК Самарқанд филиали КУҚ раиси
JUMAGUL