Сайёҳлар учун маслаҳатлар
Чeт элга отланган Ўзбeкистонлик сайёҳлар учун эслатма
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари конститусияга биноан шахсий ва ижтимоий ишлар, сайёҳлик, таълим олиш, ишлаш, даволаниш, хизмат сафарлари юзасидан ҳамда доимий яшаш учун чел элларга чиқиш ҳуқуқига эгалар. Фуқаролар чет эл сафарини расмийлаштириш учун тегишли тартибда тўлдирилган анкета-аризаси ҳамда паспорти билан яшаш жойи бўйича ички ишлар органига мурожаат қиладилар.
Ички ишлар органи Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг анкета-аризасини 15 кунлик муддат давомида кўриб чиқади ҳамда пасспортига икки йил мобайнида чет элга чиқишга рухсат берувчи стикер қўйиб беради. Ушбу муддат давомида фуқаролар ички ишлар органига қўшимча равишда мурожаат этмаган ҳолда чет элга чегараланмаган миқдорда чиқиб келишлари мумкин.
Анкета-аризалар 18 ёшга тўлган фуқаролар томонидан топширилади. 18 ёшга тўлмаган болалар учун эса уларнинг қонуний эътироф этилган вакиллари ариза топширадилар. Фуқаролар чет давлат визасини олиш учун ушбу давлатнинг Ўзбекистон Республикасида аккредитасия қилинган консуллик ваколатхонаси ёки элчихонасига мурожаат этади. Агар Ўзбекистонда тегишли давлат ваколатхонаси бўлмаса, унинг Ўзбекистон фуқароларига консуллик хизматларини кўрсатиш вазифаси юклатилган бошқа мамлакатлардаги ваколатхоналарига мурожаат этилади.
Виза олиш учун мурожаат этаётганда таклифнома, баъзи ҳолларда тиббий суғурта, мамлакатда сафар давомида истиқомат қилиш ва уни тарк этиш учун етарли маблағ борлиги хусусида гувоҳнома, шунингдек бошқа ҳужжатларни кўрсатиш талаб этилади.
Виза олиш учун керакли бўлган ҳужжатлар рўйхати, сафар шартлари ва мамлакатда истиқомат қилиш тўғрисидаги маълумотларни тегишли давлат дипломатик ва консуллик ваколатхонасидан олиш мумкин. Авиакомпаниялар одатда сафар қилинаётган мамлакат визаси бўлган тақдирда чипта сотадилар.
Аеропортда божхона декларасияси тўлдирилади. Ушбу ҳужжат ўз матни жиҳатидан бошқа мамлакатларда амалда бўлган декларасиялардан умуман фарқ қилмайди.
Шу билан бирга фуқаролар фақатгина 2000 АҚШ долларини банк маълумотномасисиз олиб чиқиб кетишга рухсат этилишини ёдда тутмоқлари лозим.
Чипта масаласида эса, сотиб олинган чипта (экономкласс) ичига бир одамга 25 кг юк — 5 кг қўл ва 20 кг бошқа юклар таннархи киритилган. «Ўзбекистон Ҳаво Йўллари» МАК юк ташиш тартиб-қоидалари хусусида бевосита Тошкент аеропортида жойлашган компания маъмуриятидан маълумот олиш мумкин. Ўзбекистон Республикаси фуқаролари чет мамлакатда бўлган пайтларида юзага келадиган турли масалалар юзасидан маслаҳатлар олиш учун мамлакатимизнинг мезбон давлатдаги дипломатик ва консуллик ваколатхоналарига мурожаат этишлари мумкин.
Айтиш жоизки, чет элга узоқ муддатли хизмат сафари ҳамда доимий яшаш жойига келган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари (паспорт билан бирга) бир ойлик муддат ичида рўйхатдан ўтиш учун мамлакатимиз элчихонаси ёки Бош консулхонасига мурожаат этишлари шарт. Ушбу консуллик амалиёти чет мамлакатларда бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари манфаатларини кўзлаган ҳолда амалга оширилади.
Тавсифлар
Танзила Халилова — «Чилонзор Дента сервис» поликлиникаси кадрлар бўлими бошлиғи
Махмудова Назокат Нурмамедовна "Ўзбектелеком" АК Самарқанд филиали КУҚ раиси
JUMAGUL