Ўзбeкистон Рeспубликасида чeт эллик фуқароларнинг доимий яшаш учун рухсат ва яшаш учун рухсат олишлари тартиби
Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшашга рухсат олишлари учун узлари вақтинча яшаб турган ички ишлар идораларининг туман (шаҳар) бўлимларига қуйидаги ҳужжатлар билан мурожат қилишлари лозим:
- Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланган ариза-сўровнома, 2 нусхада;
- қариндошлари (танишлари)нинг аризачини ўзлари яшаб турган хонадонга доимий яшашига розилик берувчи нотариал тасдиқланган аризаси, кўчмас мулкка эгаликни тасдиқловчи ҳужжатлар;
- нотариал тасдиқланган никоҳ ва туғилганлик ҳақидаги гувоҳномалар нусхаси;
- ҳужжатларни расмийлаштириш учун тўланган чипта;
- 35 х 45 мм ўлчамдаги 2 та фотосурат.
Чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг яшаш гувоҳномасини олиш учун улар ўзлари доимий яшаб турган ички ишлар идораларининг туман (шаҳар) бўлимларига қуйидаги ҳужжатларни тақдим қилишлари лозим:
- Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланган ариза;
- туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома (биринчи марта олиш учун);
- амалдаги ҳорижий пасспорт;
- ваколатли идоралар томонидан берилган унинг ҳорижий фуқаро эмаслигини тасдиқловчи ҳужжат;
- 35 х 45 мм ўлчамдаги 5 та фотосурат.
- яшаш жойидан олинган оила-аъзолари ҳақидаги маълумотнома;
- никоҳ ҳақидаги гувоҳнома.
Тавсифлар
Танзила Халилова — «Чилонзор Дента сервис» поликлиникаси кадрлар бўлими бошлиғи
Махмудова Назокат Нурмамедовна "Ўзбектелеком" АК Самарқанд филиали КУҚ раиси
JUMAGUL