uz en ru

Тавсифлар

«Kasaba sayr» ШК билан ҳамкорликдан хурсандман. Поликлиника касаба уюшма ташкилоти билан бирга жорий йилда 40 нафар ходимларимиз Самар­қанд шаҳрида бўлиб қайтишди. Шу ўринда бир таклиф киритмоқчи эдим. Мамлакатимиз сайёҳлик кўлами ва тарихий обидаларининг кўплиги жиҳатдан дунёда олдинги ўринлардан бирида туради. Самарқанд, Хива, Бухоро шаҳарлари билан ҳар қанча фахр­лансак арзийди. Лекин биз билмаган бошқа тарихий обидалар ҳам анчагина. Ниятим, «Kasaba sayr» ШК ташкилоти ёрдамида ўша жойларга ҳам саёҳат уюштирилса, айни муддао бўларди.

Танзила Халилова — «Чилонзор Дента сервис» поликлиникаси кадрлар бўлими бошлиғи

"Каsaba sayr" шўъба корхонаси ёрдами билан 18-21 май кунлари "Ўзбектелеком" АК Самарқанд филиалида самарали фаолият юритаётган 27 нафар ишчи-ходимларимиз учун афсонавий Хива шаҳрига саёҳат уюштирилди. Саёҳатни ташкиллаштиришда ҳеч қандай муаммолар бўлмади. Жамоамиз номидан "Kasaba sayr" ШКга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Шу ўринда алоҳида, Т.Хидировга, Илхомжонга, Хива шахрида бизни кутиб олишдан-жўнатишгача ёнма-ён юриб, ташкилий ишларни елиб-югуриб бажарган Раззакова Дилдорахонга, гид қизимиз Усманова Назокатхонга, "Шамс Хива" меҳмонхонаси ходимларига каттадан-катта рахматлар айтиб қоламиз. Бундан кейин ҳам ўзимизнинг туристик компаниямиз билан ҳамкорликда Республикамизнинг диққатга сазовор жойларига саёҳатлар ташкил этамиз деган умидда, ишларига ривож тилаймиз.

Махмудова Назокат Нурмамедовна "Ўзбектелеком" АК Самарқанд филиали КУҚ раиси

ZO'R MA'LUMOTLAR, HAMMASI QIZIQARLI RAHMAT KATTAKON

JUMAGUL

Янгиликларга Обуна

Информерлар

Система Orphus

Ҳужжатларни лeгаллаштириш

Бош сахифа - Консуллик масалалари - Ҳужжатларни лeгаллаштириш

1. ҲУЖЖАТЛАРНИ ЛЕГАЛЛАШТИРИШ

Консуллик легализацияси ҳужжат ва актларда имзоларнинг ҳақиқий эканлигини ҳамда уларнинг турган давлат қонунларига мувофиқлигини белгилаш ва тасдиқлашдан иборат. Консуллик легализацияси ҳужжатларнинг ва актларнинг халқаро мулоқотда ҳуқуқийлигини тасдиқлайди.

Консуллик легализацияси вазифаларини қуйидагилар амалга оширади:

а) хорижда –Ўзбекистон Республикаси консуллик муассасалари;

б) Ўзбекистон Республикасида–ЎзбекистонРеспубликаси ТИВ Консуллик бошқармаси.

Консул консуллик ҳудуди ҳокимиятчилиги томонидан тасдиқланган ёки ушбу ҳокимиятчиликлар томонидан чиқарилган ҳужжат вақтларини легаллаштириш учун қабул қилади.

Ўзбекистон Республикаси ТИВ Консуллик бошқармаси, хорижий ташкилотлар ва муассасалар томонидан қабул қилинган ҳамда Ўзбекистон Республикасида  аккредитация қилинган консуллик муассасалари ёки, хорижий дипломатик ваколатхоналар имзолари ва муҳрлари намуналари мавжуд бўлиши шарти билан, хорижий дипломатик ваколатхоналар томонидан легаллаштирилган ҳужжат вақтларини легаллаштиради.

Консуллик бошқармаси шунингдек Ўзбекистон Республикаси ташкилотлари ва муассасалари томонидан қабул қилиниб, четелда тақдим қилиниши лозим бўлган ҳужжатлар вақтларини ҳам легаллаштиради.

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига зид келадиган, ёки ўзининг мазмунига кўра давлат манфаатларига зиён келтириши мумкин бўлган, ёхуд четелда фойдаланиш учун мўлжалланган ҳужжатларнинг расмийлаштирилишини белгиловчи тартибларни бузган ҳолда расмийлаштирилган, ёки фуқароларнинг ор-номусига путур етказадиган ма'лумотлардан иборат бўлган ҳужжатлар вақтлар легаллаштирилмайди.

Шунингдек қуйидаги ҳужжатларнинг асли ва нусхалари легаллаштирилмайди: паспортлар, партияларга мансублиги тўғрисидаги ҳужжатлар, касаба уюшмалари билетлари, меҳнат дафтарчалари, ҳарбиий билет, ма'лумот ҳақида республика миқёси намунасидаги ҳужжат, ҳайдовчилик гувоҳномалари, алоҳида табақаларга ва бинга мансублиги ҳақидаги ҳужжатлар ҳамда фуқаролик айланмасидан чиқарилган мулкка нисбатан бошқа ҳужжатлар.

Ҳужжатларни вақтларини легаллаштириш борасида амалга оширилган ҳаракатлар учун манфаатдор юридик ва жисмоний шахслардан 423-сонли ВМҚ билан белгиланган консуллик йиғими ва амалда қилинган ҳаражатлар ундирилади.

Расмий ҳужжатларга апостил қўйиш тартиби

“Хорижий расмий ҳужжатларни легаллаштириш талабини бекор қилувчи Конвенсияга (Гаага, 1961 йил 5 октябр) Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикаси қонуни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан 2011 йил 27 январда қабул қилинган бўлиб, 2011 йилнинг 25 мартида Сенат томонидан ма'қулланган ҳамда 2011 йил 5 апрелдан кучга кирган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 17 ноябрдаги 307-сонли қарори билан тасдиқланган Апостил қўйиш тартиби тўғрисида Низомга мувофиқ, апостил ҳужжатни имзолаган сифатида иш кўрган шахснинг имзоси ҳақиқийлигини ва ҳужжатни тасдиқлаган муҳр ёки штамп босма изи ҳақиқийлигини тасдиқлаш учун расмий ҳужжатларга қўйилади.

Расмий ҳужжатлар уларнинг аслига апостил қўйиш учун ёки, аризачининг истагига биноан, нотариал тартибда тасдиқланган нусхаларга қўйиш учун қабул қилинади.

Апостил:

четелда Ўзбекистон Республикасининг элчихоналари ёки консуллик муассасалари томонидан содир этилган ҳужжатларга;

тижорат ёки божхона операцияларига тўғридан-тўғри алоқадор бўлган ҳужжатларга;

паспортга, ҳарбиий билетга қўйилмайди.

 

Апостил қуйидаги идораларда қўйилади:

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида–судлар, адлия органлари ва муассасаларидан чиқадиган расмий ҳужжатлар бўйича;

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасида - прокуратура, тергов ва суриштирув органларидан чиқадиган расмий ҳужжатлар бўйича;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказида - та'лимва фан соҳаси ташкилотларидан чиқадиган расмий ҳужжатлар бўйича;

Ўзбекистон Республикаси Ташқиишлар вазирлигида – бошқа расмий ҳужжатлар бўйича.

Расмий ҳужжатга апостил қўйиш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш муддати ҳужжатлар тақдим этилган кундан бошлаб 5 иш кунидан иборат.

Имзо намунасини ва апостил қўйиш учун тақдим этилган расмий ҳужжатни имзолаган аниқ мансабдор шахснинг имзо қўйиш ҳуқуқига ваколатларини тасдиқлаш ва (ёки) расмий ҳужжат чиқадиган ташкилот муҳри босма изи намунасини талаб қилиш зарур бўлган тақдирда расмий ҳужжатга апостил қўйиш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш муддати 20 ишкунидан ортиқ бўлмайди.

Апостил қўйиш тўғрисидаги ариза кўриб чиқилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳаққининг 10 фоиз миқдорида йиғим ундирилади.

Апостил қўйиш учун мурожаат қилган давлат органи ёки бошқа давлат ташкилоти йиғим тўлашдан озодқилинади.