uz en ru

Тавсифлар

«Kasaba sayr» ШК билан ҳамкорликдан хурсандман. Поликлиника касаба уюшма ташкилоти билан бирга жорий йилда 40 нафар ходимларимиз Самар­қанд шаҳрида бўлиб қайтишди. Шу ўринда бир таклиф киритмоқчи эдим. Мамлакатимиз сайёҳлик кўлами ва тарихий обидаларининг кўплиги жиҳатдан дунёда олдинги ўринлардан бирида туради. Самарқанд, Хива, Бухоро шаҳарлари билан ҳар қанча фахр­лансак арзийди. Лекин биз билмаган бошқа тарихий обидалар ҳам анчагина. Ниятим, «Kasaba sayr» ШК ташкилоти ёрдамида ўша жойларга ҳам саёҳат уюштирилса, айни муддао бўларди.

Танзила Халилова — «Чилонзор Дента сервис» поликлиникаси кадрлар бўлими бошлиғи

"Каsaba sayr" шўъба корхонаси ёрдами билан 18-21 май кунлари "Ўзбектелеком" АК Самарқанд филиалида самарали фаолият юритаётган 27 нафар ишчи-ходимларимиз учун афсонавий Хива шаҳрига саёҳат уюштирилди. Саёҳатни ташкиллаштиришда ҳеч қандай муаммолар бўлмади. Жамоамиз номидан "Kasaba sayr" ШКга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Шу ўринда алоҳида, Т.Хидировга, Илхомжонга, Хива шахрида бизни кутиб олишдан-жўнатишгача ёнма-ён юриб, ташкилий ишларни елиб-югуриб бажарган Раззакова Дилдорахонга, гид қизимиз Усманова Назокатхонга, "Шамс Хива" меҳмонхонаси ходимларига каттадан-катта рахматлар айтиб қоламиз. Бундан кейин ҳам ўзимизнинг туристик компаниямиз билан ҳамкорликда Республикамизнинг диққатга сазовор жойларига саёҳатлар ташкил этамиз деган умидда, ишларига ривож тилаймиз.

Махмудова Назокат Нурмамедовна "Ўзбектелеком" АК Самарқанд филиали КУҚ раиси

ZO'R MA'LUMOTLAR, HAMMASI QIZIQARLI RAHMAT KATTAKON

JUMAGUL

Янгиликларга Обуна

Информерлар

Система Orphus

Божҳона қоидалари

Бош сахифа - Консуллик масалалари - Божҳона қоидалари

1. Т-6 ШАКЛИДАГИ БОЖХОНА ДEКЛАРАЦИЯСИ

Ўзбекистон Республикасига киришда/чиқишда божхона қонунбузилишининг олдини олиш мақсадида божхона назорати ва расмийлаштирувида қуйидагиларни билиб олишингиз зарур:

Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасини кесиб ўтаётганда 16 ёшга тўлган шахс томонидан нақд чет эл валютаси, товар-моддий бойликлар ва бошқа шахсий мол-мулкларни декларациялаш Т-6 шаклидаги божхона декларациясини тўлдириш орқали амалга оширилади.

16 ёшга тўлмаган шахслар тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек уларга тегишли бўлган товарлар ва предметлар тўғрисидаги маълумотлар уларнинг ота-оналари, бошқа қариндошлари ёки уларни кузатиб борувчи шахслар декларацияларида, қариндошлик даражаси, фамилияси, исми ва туғилган йилини кўрсатган ҳолда кўрсатилади.

Божхона декларацияси йўқолган тақдирда декларация тикланмайди ва унинг эгаси унда кўрсатилган товарлар ва предметларни тўсиқсиз олиб ўтиш ҳуқуқини йўқотади.

2. НАҚД ХОРИЖИЙ ВАЛЮТАНИ ОЛИБ КИРИШ

Т-6 шаклдаги божхона декларациясида кўрсатган ҳолда Ўзбекистон Республикаси ҳудудига нақд хорижий валютани олиб кириш барча тоифадаги шахслар учун чекланмаган.

Резидентнинг ёки норезидентнинг хоҳишига қараб нақд хорижий валюта TS-21 квитанцияси бўйича сақлаш учун қабул қилинади.

5000 АҚШ доллари эквивалентидан ошадиган миқдордаги нақд хорижий валюта республикамизга божхона органлари томонидан TS-28 шаклидаги гувоҳномани бериш билан киритилади.

3. НАҚД ХОРИЖИЙ ВАЛЮТАНИ ЎЗБEКИСТОН РEСПУБЛИКАСИДАН ОЛИБ ЧИҚИШДА РУХСАТ БEРИЛАДИ

а) резидентларга 2000 (икки минг) АҚШ долларига тенг эквивалент миқдор доирасида рухсатнома олмасдан;

б) резидентларга 2000 (икки минг) АҚШ долларига тенг эквивалент миқдордан ортиқча сумма - Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ёки ваколатли банкларнинг рухсатномаси билан;

в) резидентларга 5000 (беш минг) АҚШ долларига тенг миқдордан ортиқча сумма Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг рухсатномаси билан;

г) норезидентларга - божхона декларациясига мувофиқ Ўзбекистон Республикасига келтирилган сумма доирасида. Ўзбекистон Республикасига киришдаги божхона декларациясида кўрсатилган суммалардан ортиқча нақд хорижий валютани олиб чиқишга Марказий банк ёки ваколатли банкларнинг рухсатномаси билан йўл қўйилади.

д) йўл чекларини олиб чиқиш, улар миқдорини Т-6 божхона декларациясида кўрсатиш орқали рухсат берилади.

Нақд хорижий валютани олиб чиқишга рухсат берадиган банк рухсатномасини бошқа шахсларга топширишга рухсат берилмайди.

Божхона назорати пайтида аниқланган қалбаки нақд хорижий валюта ўтказилмайди. Аниқланган қалбаки валюта олиб қўйилиб, қонунда белгаланган процессуал ҳужжатлар расмийлаштирилади.

4. НАҚД МИЛЛИЙ ВАЛЮТАНИ ОЛИБ КИРИШ ВА ОЛИБ ЧИҚИШ

Резидент ва норезидент жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасининг нақд миллий валютасини Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ва олиб чиқишга Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам иш ҳақининг 50 бараваридан ошмайдиган сумма доирасида рухсат берилади.

Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам иш ҳақининг 50 бараваридан ортиқча нақд миллий валютани Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқишга Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг рухсати билан йўл қўйилади.

5. ЎЗБEКИСТОН РEСПУБЛИКАСИГА ИМПОРТ ҚИЛИШ (ОЛИБ КИРИШ)ГА ТАҚИҚЛАНГАН ТОВАРЛАР

ЎЗБEКИСТОН РEСПУБЛИКАСИГА ҚУЙИДАГИ ТОВАРЛАРНИ ИМПОРТ ҚИЛИШ (ОЛИБ КИРИШ) ТАҚИҚЛАНГАН:

территориал бутунлик, сиёсий мустақиллик ва давлат суверенитетига путур этказиш, урушни тарғиб қилиш, терроризм, зўравонлик, миллий устунлик ва диний нафрат, ирқчилик ва унинг кўринишлари (антисемитизм, фашизм)ни тарғиб қилишга қаратилган босма нашрлар, қўл ёзмалар, клише, расмлар, фотосуратлар, фотопленкалар, негативлар, кино, видео ва аудио маҳсулотлар, грамёзувлар ва аудиоматериаллар, порнографик мазмундаги материаллар шунингдек таркибида наркотик, психотроп моддалар ва прекурслар бўлган дори-дармонлар.

Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали олиб ўтилаётган нақд хорижий валюта, йўл чеклари, валюта, товар-моддий бойликларни ва бошқа предметларни декларацияламаслик ёки нотўғри декларациялаш, оғзаки сўров вақтида божхона ходимига маълумотларни бермаслик ёхуд нотўғри маълумотлар бериш божхона қоидаларининг бузилиши ҳисобланади ва бунга йўл қўйган шахслар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.

Қўшимча маълумотни  http://www.customs.uz сайтидан олишингиз мўмкин.