uz en ru

Тавсифлар

«Kasaba sayr» ШК билан ҳамкорликдан хурсандман. Поликлиника касаба уюшма ташкилоти билан бирга жорий йилда 40 нафар ходимларимиз Самар­қанд шаҳрида бўлиб қайтишди. Шу ўринда бир таклиф киритмоқчи эдим. Мамлакатимиз сайёҳлик кўлами ва тарихий обидаларининг кўплиги жиҳатдан дунёда олдинги ўринлардан бирида туради. Самарқанд, Хива, Бухоро шаҳарлари билан ҳар қанча фахр­лансак арзийди. Лекин биз билмаган бошқа тарихий обидалар ҳам анчагина. Ниятим, «Kasaba sayr» ШК ташкилоти ёрдамида ўша жойларга ҳам саёҳат уюштирилса, айни муддао бўларди.

Танзила Халилова — «Чилонзор Дента сервис» поликлиникаси кадрлар бўлими бошлиғи

"Каsaba sayr" шўъба корхонаси ёрдами билан 18-21 май кунлари "Ўзбектелеком" АК Самарқанд филиалида самарали фаолият юритаётган 27 нафар ишчи-ходимларимиз учун афсонавий Хива шаҳрига саёҳат уюштирилди. Саёҳатни ташкиллаштиришда ҳеч қандай муаммолар бўлмади. Жамоамиз номидан "Kasaba sayr" ШКга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Шу ўринда алоҳида, Т.Хидировга, Илхомжонга, Хива шахрида бизни кутиб олишдан-жўнатишгача ёнма-ён юриб, ташкилий ишларни елиб-югуриб бажарган Раззакова Дилдорахонга, гид қизимиз Усманова Назокатхонга, "Шамс Хива" меҳмонхонаси ходимларига каттадан-катта рахматлар айтиб қоламиз. Бундан кейин ҳам ўзимизнинг туристик компаниямиз билан ҳамкорликда Республикамизнинг диққатга сазовор жойларига саёҳатлар ташкил этамиз деган умидда, ишларига ривож тилаймиз.

Махмудова Назокат Нурмамедовна "Ўзбектелеком" АК Самарқанд филиали КУҚ раиси

ZO'R MA'LUMOTLAR, HAMMASI QIZIQARLI RAHMAT KATTAKON

JUMAGUL

Янгиликларга Обуна

Информерлар

Система Orphus

ЎзР фуқаролигига қабул қилиш ҳужжатларини расмийлаштириш тартиби

Бош сахифа - Консуллик масалалари - ЎзР фуқаролигига қабул қилиш ҳужжатларини расмийлаштириш тартиби

Ўзбекистон Республикасининг ҳориждаги консуллик муассасалари томонидан ҳорижий шахслар ёки фуқаролиги бўлмаган шахслардан Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилиш бўйича ариза ва ҳужжатлар қабул қилинади.

Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилиш бўйича ариза ва ҳужжат топшириш учун аризачи Ўзбекистон Республикасининг ҳориждаги консуллик муассасасига шаҳсан мурожаат этиши талаб этилади. Шу билан бирга, қуйидаги ҳужжатларни илова этади:

· Ўзбекистон Республикаси Президенти номига ариза; Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини қабул қилиш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшаш мақсадини билдирган шахс, фуқароликни қабул қилиш бўйича аризасида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида турар-жой ёки иш билан таъминланиш масаласини кўрсатиши лозим;

·    ўрнатилган тартиб бўйича анкета-ариза;

·    автобиография ва яқин қариндошлари ҳақида маълумот;

·    3 та сурат;

·  Ҳорижий давлат фуқаролигидан чиққанлигини ёки фуқаролиги ёқлиги тасдиқловчи ҳужжат;

·    Шахс, Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини қабул қилиш тўғрисидаги аризаси бўйич тўпланган ҳужжатда отаси ёки онаси, бувиси ёки бувасининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида туғилганлигини исботловчи ҳужжатини илова этиши лозим.

Фуқароликка қабул қилиш бўйича аризанинг кўриб чиқилиш муддати 1 йилни ташкил этади. Аризачидан кўриб чиқиш учун консуллик тўлови 40 АҚШ доллари+маъмурий тўлов ундирилади.

Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилиш шартлари қуйидагилардан иборат:

1.    чет эл фуқаролигини рад этиш;

2.     Ўзбекистон Республикаси ҳудудида охирги беш йил давомида доимий яшаш;

3.     Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаш учун қонуний манбанинг мавжудлиги;

4.      Ўзбекистон Республикаси Конституциясини тан олиш.