uz en ru

Тавсифлар

«Kasaba sayr» ШК билан ҳамкорликдан хурсандман. Поликлиника касаба уюшма ташкилоти билан бирга жорий йилда 40 нафар ходимларимиз Самар­қанд шаҳрида бўлиб қайтишди. Шу ўринда бир таклиф киритмоқчи эдим. Мамлакатимиз сайёҳлик кўлами ва тарихий обидаларининг кўплиги жиҳатдан дунёда олдинги ўринлардан бирида туради. Самарқанд, Хива, Бухоро шаҳарлари билан ҳар қанча фахр­лансак арзийди. Лекин биз билмаган бошқа тарихий обидалар ҳам анчагина. Ниятим, «Kasaba sayr» ШК ташкилоти ёрдамида ўша жойларга ҳам саёҳат уюштирилса, айни муддао бўларди.

Танзила Халилова — «Чилонзор Дента сервис» поликлиникаси кадрлар бўлими бошлиғи

"Каsaba sayr" шўъба корхонаси ёрдами билан 18-21 май кунлари "Ўзбектелеком" АК Самарқанд филиалида самарали фаолият юритаётган 27 нафар ишчи-ходимларимиз учун афсонавий Хива шаҳрига саёҳат уюштирилди. Саёҳатни ташкиллаштиришда ҳеч қандай муаммолар бўлмади. Жамоамиз номидан "Kasaba sayr" ШКга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Шу ўринда алоҳида, Т.Хидировга, Илхомжонга, Хива шахрида бизни кутиб олишдан-жўнатишгача ёнма-ён юриб, ташкилий ишларни елиб-югуриб бажарган Раззакова Дилдорахонга, гид қизимиз Усманова Назокатхонга, "Шамс Хива" меҳмонхонаси ходимларига каттадан-катта рахматлар айтиб қоламиз. Бундан кейин ҳам ўзимизнинг туристик компаниямиз билан ҳамкорликда Республикамизнинг диққатга сазовор жойларига саёҳатлар ташкил этамиз деган умидда, ишларига ривож тилаймиз.

Махмудова Назокат Нурмамедовна "Ўзбектелеком" АК Самарқанд филиали КУҚ раиси

ZO'R MA'LUMOTLAR, HAMMASI QIZIQARLI RAHMAT KATTAKON

JUMAGUL

Янгиликларга Обуна

Информерлар

Система Orphus

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириб келаётган жисмоний шахслар учун божхона қоидалари

Бош сахифа - Янгиликлар - Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириб келаётган жисмоний шахслар учун божхона қоидалари

Ўзбекистон Республикасига кириш жойи ва вақти

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари республиканинг барча чегара божхона постлари орқали республикага кириб келишлари мумкин.

Хорижий давлатлар фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар республиканинг халқаро мақомга эга бўлган чегара божхона постлари орқали кириб келишлари мумкин. Шу билан бирга, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон фуқаролари мазкур давлатлар билан Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги ўтказиш пунктлари тўғрисидаги битимларга асосан белгиланган иккитомонлама чегара божхона постлари орқали харакатланишларига ҳам рухсат этилган.

халқаро мақомга эга бўлган чегара божхона постлари – барча давлат фуқаролари ва транспорт воситалари ҳаракатланиши мумкин бўлган чегара божхона постлари.

- икки томонлама чегара божхона постлари – қўшни давлатлар билан имзоланган келишувларга мувофиқ белгиланган ва фақатгина аҳдлашувчи давлатлар фуқаролари ва транспорт воситалари ҳаракатланиши мумкин бўлган чегара божхона пости.

Аэропорт ва чегара темир йўл божхона постлари орқали барча давлатларнинг фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳаракатланиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ҳамда божхона постида қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги муносабати билан божхона постлари орқали шахсларнинг ҳаракати чекланиши ёки вақтинчалик тўхтатилиши мумкин.

Чегара божхона постларининг иш вақтига қараб, шахслар Ўзбекистон Республикаси ҳудудига куннинг фақат ёруғ вақтида ёки сутка давомида кириб келишлари мумкин. Чегара божхона постларининг иш вақти Ўзбекистон Республикасининг қўшни давлатлар билан имзоланган ўтказиш пунктлари тўғрисидаги битимларига асосан белгиланади. Чегара божхона постлари дам олиш ва байрам кунлари ҳам белгиланган тартибда фаолият олиб боради.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар:

- “Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ҳамда Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ўртасида Ўзбекистон-Қозоғистон давлат чегараси орқали ўтиш пунктлари тўғрисида”ги Битим (Остона, 2001 йил 16 ноябрь);

- “Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ҳамда Тожикистон Республикаси Ҳукумати ўртасида давлат чегараси орқали ўтиш пунктлари тўғрисида”ги Битим (Тошкент, 
2002 йил 12 февраль);

- “Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қирғизистон Республикаси Ҳукумати ўртасида давлат чегараси орқали ўтказиш пунктлари тўғрисида”ги Битим (Бишкек, 2004 йил 24 июль);

- “Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Туркманистон Ҳукумати ўртасида давлат чегараси орқали ўтиш пунктлари ҳақида”ги Битим (Ашхобод, 2007 йил 18 октябрь);

- ЎзР “Давлат чегараси тўғрисида”ги Қонуни (20.08.1999 йилдаги 820-I-сонли);

- ЎзР АВда 1999 йил 6 июлда 765-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган “Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси орқали автомобиль, темир йўл, авиация ва дарё ўтказиш пунктларида чегара ва божхона назорати тартиби тўғрисида”ги намунавий йўриқнома.

Божхона идораларига тақдим этиладиган ҳужжатлар

Божхона чегараси орқали ҳаракатланаётган шахс томонидан божхона ходимига қуйидаги хужжатлар тақдим этилади:

- фуқаролик паспорти (фуқаролиги бўлмаган шахслар учун тегишли гувоҳнома);

- белгиланган тартибда тўлдирилган Т-6 шаклидаги божхона декларацияси.

Т-6 шаклидаги божхона декларацияси – жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган Ўзбекистон Республикасининг миллий валютаси, чет эл валютаси, валюта бойликлари ҳамда ишлаб чиқариш ёки бошқа тижорат фаолияти учун мўлжалланмаган товарлар, транспорт воситалари ва бошқа предметларни божхона назорати ҳамда расмийлаштирувидан ўтказиш мақсадида божхона органларига тақдим этиладиган ҳужжат.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар:

- ЎзР АВ 2004 йил 23 апрелда 1342-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган 
“Т-6 шаклидаги божхона декларациясини тўлдириш ва расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги йўриқнома”.

Божхона расмийлаштируви

Шахснинг қўл юкларини расмийлаштирувчи божхона пости ходими томонидан Т-6 шаклидаги божхона декларациясидаги маълумотлар ҳамда божхона назоратини амалга ошириш натижалари текширилиб, шахсий муҳр ва имзо қўйган ҳолда расмийлаштирилади.

Расмийлаштирилган Т-6 шаклидаги божхона декларацияси “Т-6 божхона декларацияси” ААТ дастурига киритилади.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар:

- ЎзР АВ 2004 йил 23 апрелда 1342-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган 
“Т-6 шаклидаги божхона декларациясини тўлдириш ва расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги йўриқнома”;

- 2011 йил 14 майдаги “Давлат чегарасида жойлашган ўтказиш пунктлари орқали ҳаракатланаётган жисмоний шахсларни божхона назоратидан ўтказишда божхона ходимларининг ҳатти-харакатини белгилаб берувчи кўлланмани тасдиқлаш тўғрисида”ги 134хфу-сонли буйруғи;

Тариф бошқарув

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириб келаётган шахсларга қонун ҳужжатларига кўра божсиз олиб кириш меъёрларидан ҳамда акциз солиғига тортилмайдиган меъёрлардан ортиқ олиб кириладиган товарларга белгиланган ставкалар бўйича божхона тўловлари ундирилади.

Божсиз олиб кириш меъёрлари:

- чегарадош давлатлардан шахсий фойдаланиш учун умумий эквивалент қиймати 10 АҚШ долларидан кўп бўлмаган миқдорда;

- чегарадош бўлмаган давлатлар ҳудудидан умумий эквивалент қиймати 1000 АҚШ долларидан кўп бўлмаган товарларни бож тўламасдан олиб кириш мумкин.

Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига товарларни акциз солиғисиз олиб кириш меъёрлари ЎзР АВда 1998 йил 13 мартдаги 412-сонли билан рўйхатдан ўтган.

Жисмоний шахслар томонидан товарларга акциз солиғи тўламасдан олиб кириш меъёрлари 

Қовурилган ёки қовурилмаган, кофеинли ёки кофеинсиз кофе – 2кг; 
осетр увилдириғи (икраси) – 0,5кг; 
увилдириқ ўрнини босувчи - 1 кг; 
қандолат маҳсулотлари – 5 кг; 
плиткали ва брикет шоколад – 2кг -5кг; 
дон маҳсулотлари, дон бошоқли ўсимликлар, крахмал ва ун, унли қандолат маҳсулотлари – 10 кг; 
сабзавот, мева, ёнғоқ ва бошқа ўсимликлардан қайта ишланган маҳсулотлар -5 кг; 
аралашган озиқ-овқат маҳсулотлари – 2 кг; 
пиво – 2 л; 
алкогольсиз ичимликлар, шарбатлар (цитрус ўсимликлари шарбатидан ташқари) – 2 л; 
барча турдаги алкоголь маҳсулотлар (пиводан ташқари) – 2 л; 
барча турдаги тамаки маҳсулотлари – 10 пачка; 
парфюмерия – ҳар бир туридан 2 дона; 
автомобил косметикаси – ҳар бир туридан 2 дона; 
ювиш ва тозалаш воситалари – 5 кг; 
табиий ва сунъий теридан тайёрланган маҳсулотлар, мактаб портфели ва ранецдан ташқари – ҳар бир туридан 1 донадан, 3 тадан ортиқ бўлмаган миқдорда; 
табиий теридан кийим ва кийимга тегишли буюмлар – ҳар бир туридан 1 донадан, 3 тадан ортиқ бўлмаган миқдорда; 
табиий мўйнадан тайёрланган устки кийим ва бош кийимлар – ҳар бир туридан 
1 донадан, 3 тадан ортиқ бўлмаган миқдорда; 
гилам ва гилам маҳсулотлари – 15 кв.м; 
машина ва қўлда тўқилган трикотаж маҳсулотлари – ҳар бир туридан 1 донадан; 
кўрпа-ёстиқ жилдлари – 5 тўплам; 
кулолчилик маҳсулотлари – 24 донадан ортиқ бўлмаган 1 тўплам; 
биллур идишлар – 12 донадан ортиқ бўлмаган 1 тўплам; 
қимматбаҳо тошлар ва қимматбаҳо металдан тайёрланган заргарлик буюмлари – умумий оғирлиги 30 граммдан ортиқ бўлмаган 5 та маҳсулот; 
қимматбаҳо бўлмаган тақинчоқлар – 0,5 кг.дан ортиқ бўлмаган миқдорда; 
ошхона анжомлари, пичоқлар, санчқилар ва бошқа асл бўлмаган металдан, шу жумладан қимматбахо металл билан қопланган анжомлар - 24 донадан ортиқ бўлмаган 1 тўплам; 
видео ва аудиоаппаратлар – ҳар бир туридан 1 донадан, 3 тадан ортиқ бўлмаган миқдорда; 
турли соатлар – 2 дона; 
қандил, ёритиш асбоблари – 2 дона.

Жисмоний шахслар томонидан божсиз олиб кириш меъёрларидан ортиқ олиб кирилаётган товарлар энг кам ойлик иш ҳақининг 10 бараваридан:

- ошмаган ҳолларда қонунчиликда белгиланган божхона тўловлари чегара божхона постида божхона кирим ордери асосида ундирилади;

- ошган ҳолларда божхона юк декларацияси расмийлаштириш учун ТИФ божхона постига юборилади.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар:

- ЎзР Президентининг 2009 йил 1 июндаги “Жисмоний шахслар томонидан истеъмол товарларини олиб киришни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1118-сон қарор;

- ЎзР АВда 1996 йил 10 сентябрдаги 279-сон билан рўйхатдан ўтган “Ўзбекистон Республикаси ҳудудига жисмоний шахслар томонидан товарларни божсиз олиб кириш” нормалари;

- ЎзР АВда 1998 йил 13 мартдаги 412-сонли билан рўйхатдан ўтган “Ўзбекистон Республикаси ҳудудига жисмоний шахслар томонидан товарларни акциз солиғи солинмасдан олиб киришнинг чекланган” нормалари;

- ДБҚнинг 2001 йил 23 декабрдаги “Божхона тўловларини тўлашда божхона кирим ордерини тўлдириш тартиби тўғрисидаги Йўриқномани тасдиқлаш ҳақида”ги 488-сонли буйруғи.

Нотариф бошқарув

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига шахслар томонидан олиб кирилаётган товар моддий бойликлар чегара божхона пости орқали олиб ўтилганда давлат хавфсизлигини таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг бошқа манфаатларидан келиб чиққан ҳолда Ўзбеки