uz en ru

Тавсифлар

«Kasaba sayr» ШК билан ҳамкорликдан хурсандман. Поликлиника касаба уюшма ташкилоти билан бирга жорий йилда 40 нафар ходимларимиз Самар­қанд шаҳрида бўлиб қайтишди. Шу ўринда бир таклиф киритмоқчи эдим. Мамлакатимиз сайёҳлик кўлами ва тарихий обидаларининг кўплиги жиҳатдан дунёда олдинги ўринлардан бирида туради. Самарқанд, Хива, Бухоро шаҳарлари билан ҳар қанча фахр­лансак арзийди. Лекин биз билмаган бошқа тарихий обидалар ҳам анчагина. Ниятим, «Kasaba sayr» ШК ташкилоти ёрдамида ўша жойларга ҳам саёҳат уюштирилса, айни муддао бўларди.

Танзила Халилова — «Чилонзор Дента сервис» поликлиникаси кадрлар бўлими бошлиғи

"Каsaba sayr" шўъба корхонаси ёрдами билан 18-21 май кунлари "Ўзбектелеком" АК Самарқанд филиалида самарали фаолият юритаётган 27 нафар ишчи-ходимларимиз учун афсонавий Хива шаҳрига саёҳат уюштирилди. Саёҳатни ташкиллаштиришда ҳеч қандай муаммолар бўлмади. Жамоамиз номидан "Kasaba sayr" ШКга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Шу ўринда алоҳида, Т.Хидировга, Илхомжонга, Хива шахрида бизни кутиб олишдан-жўнатишгача ёнма-ён юриб, ташкилий ишларни елиб-югуриб бажарган Раззакова Дилдорахонга, гид қизимиз Усманова Назокатхонга, "Шамс Хива" меҳмонхонаси ходимларига каттадан-катта рахматлар айтиб қоламиз. Бундан кейин ҳам ўзимизнинг туристик компаниямиз билан ҳамкорликда Республикамизнинг диққатга сазовор жойларига саёҳатлар ташкил этамиз деган умидда, ишларига ривож тилаймиз.

Махмудова Назокат Нурмамедовна "Ўзбектелеком" АК Самарқанд филиали КУҚ раиси

ZO'R MA'LUMOTLAR, HAMMASI QIZIQARLI RAHMAT KATTAKON

JUMAGUL

Янгиликларга Обуна

Информерлар

Система Orphus

Диққтатга сазовор жойлар

Бош сахифа - Диққтатга сазовор жойлар
Арк қалъаси

Арк қалъаси

Энг кўҳна маданий мерос обйектларидан бири Арк қалъаси бўлиб, у қадимда Бухоро шаҳрининг маркази ҳисобланган. Бухоро арки милоднинг бошларида қурила бошланиб, XVI асрда Шайбонийлар сулоласи даврида ансамбл ҳолига келган.

Вобкент минораси

Вобкент минораси

Бухоро вилоятининг Вобкент туманида жойлашган Вобкент минораси Қорахонийларнинг Бохородаги ноиби Садр Бурҳониддин Абдулазиз II томонидан бунёд этилган.

Улуғбек мадрасаси

Улуғбек мадрасаси

Бухоро шаҳрида жойлашган Улуғбек мадрасаси Муҳаммад Тарағай Улуғбек томонидан бунёд этилган.

Моғаки Аттор масжиди

Моғаки Аттор масжиди

Моғаки Аттор масжиди XII асрда қорахонийлар ҳукмронлиги даврида бунёд этилган. XVI асрда шайбонийлар сулоласи хонлари даврида қайта қурилган.

Хожа Аҳрор Валий мажмуаси (1404-1490)

Хожа Аҳрор Валий мажмуаси (1404-1490)

XV асрга мансуб меъморий ёдгорликлардан бири. У мадраса, масжид ва минора ҳамда ҳовуздан иборат. Мадраса 1630-1631 йилларда Нодир Девонбеги маблағи ҳисобига қурилган. Хожа Аҳрор Валий ўз замонларида бутун Мовароуннаҳр ва Хуросонда машҳур шахс бўлган.

Шердор мадрасаси

Шердор мадрасаси

Шердор мадрасаси Регистон мажмуасига кирадиган обида бўлиб, у Самарқанд ҳокими Ялангтўш Баҳодир томонидан 1619-1636 йиллари Мирзо Улуғбек хонақоҳи ўрнига қурдирилган. Шердор мадрасаси Улуғбек мадрасасининг рўпарасида бир ўқ чизиғи бўйлаб жойлашган.

Тиллақори мадрасаси

Тиллақори мадрасаси

Самарқанд Регистонида энг кейинги қурилган ниҳоятда хушбичим ва ўзига хос мадрасадир. Улуғбек даврида қурилган Мирзойи карвонсаройи ўрнига 1646-1647 йиллари Самарқанд ҳокими Ялангтўш Баҳодир фармойишига кўра, мадрасага ва жоме масжидга мўлжаллаб қурилган.

Шоҳизинда ансамбли

Шоҳизинда ансамбли

Самарқанднинг қадимги ўрни Афросиёбни томоша қилган сайёҳлар унинг жануб томонига юрсалар, қияликда жойлашган, мовий гумбазлари қуёш нурида ярқираб турган Шоҳизинда ансанбмлига дуч келадилар. Самарқандликлар учун муқаддас зиёратгоҳга айланган бу улуғ ёдгорлик узоқ-яқиндан келган сайёҳлар учун доимо суюкли зиёратгоҳдир.

Имом ал-Бухорий комплекси

Имом ал-Бухорий комплекси

Бу зиёратгоҳ, айниқса мусулмон мамлакатларидан ташриф буюрган сайёҳлар учун бағоят қадрлидир. Чунки, бу ерда, ўз хизматлари билан ислом дунёсида машҳур бўлган улуғ олим Имом ал-Бухорий абадий уйқуда ётибдилар. Имом ал-Бухорий дафн этилган жой Челак туманидаги Хартанг кишлоғи бўлиб, бу ерда Бухоро хони Абдуллахон томонидан қурилган масжид ҳам сақлангандир. 

Бибихоним мақбараси

Бибихоним мақбараси

Самарқанднинг кўҳна қисмида, Амир Темур жомеъ масжидининг кунчиқар томонида, бундан олти асрлар илгари барпо қилинган, мўжазгина, асрлар юкидан бели букчайиб қолган бир меъморий обида қад ростлаб турибди. Бу обиданинг гумбази остида Амир Темурнинг суюкли хотини, у билан кўплаб иссиқ-совуқларни бирга баҳам кўрган, зукко, тадбиркор, оқила Катта хоним-Сароймулкхоним-Бибихоним абадий уйқуда ётибди.

Амир Темур мақбараси

Амир Темур мақбараси

XIV асрнинг сўнгги йиллари Соҳибқирон Амир Темурнинг Кичик Осиёга қилган юриши янги-янги зафарлар билан бойиб бормоқда. Амир Темур жўнатган чопар, 1401 йили пойтахтга етиб келиб, бобоси томонидан Самарқанд ҳокими қилиб тайинланган Муҳаммад Султонга соҳибқироннинг мактубини топширди. 

Хожа Абду Дарун мақбараси

Хожа Абду Дарун мақбараси

Самарқанд қалъа деворининг шарқий томонида (дарун – ичкари) жойлашган қадимги зиёратгоҳ. Марказида энг йирик бино – хонақоҳ (XV аср) кўзга ташланади.

Гўри Амир мақбараси

Гўри Амир мақбараси

Гўри Амирга Амир Темур авлодлари дафн этилган. Бу ерда соҳибқироннинг пири Мир Саййид Барака ва Саййид Умарнинг қабри ҳам бор. Улуғ Шайх Мир Саййид Барака Кирмон вилоятидан бўлиб, Амир Темурнинг устози ҳисобланади. У 1404 йилда Мозандаронда вафот этган ва Афғонистоннинг Андҳуд шаҳрида дафн этилган. Амир Темур васиятига кўра жасади Самарқандга Шоҳруҳ Мирзо томонидан келтирилган. Буюк Соҳибқирон ўз жасадини унинг оёғи учига қўйишларини васият қилади. 

Улуғбек мадрасаси

Улуғбек мадрасаси

Улуғбек мадрасаси Мовароуннаҳр ҳукмдори, буюк олим ва мунажжим Мирзо Улуғбекнинг буйруғига кўра 1417-1420 йилларда қурилган. Ушбу мадраса Марказий Осиёда сақланиб қолган энг қадимги ўқув юрти биносидир.

Регистон майдони

Регистон майдони

Қадимий Самарқандга ташриф буюрган сайёҳлар бу муаззам шаҳарнинг юраги бўлмиш Регистон майдони ва унда қад ростлаган уч мадрасанинг кўрки, салобатидан ҳайратга тушадилар. Унинг нафис гўзаллигини соатлаб томоша қиладилар, сеҳрли оқшомларидан тараладиган сукунат қўшиғини тинглайдилар.