uz en ru

Тавсифлар

«Kasaba sayr» ШК билан ҳамкорликдан хурсандман. Поликлиника касаба уюшма ташкилоти билан бирга жорий йилда 40 нафар ходимларимиз Самар­қанд шаҳрида бўлиб қайтишди. Шу ўринда бир таклиф киритмоқчи эдим. Мамлакатимиз сайёҳлик кўлами ва тарихий обидаларининг кўплиги жиҳатдан дунёда олдинги ўринлардан бирида туради. Самарқанд, Хива, Бухоро шаҳарлари билан ҳар қанча фахр­лансак арзийди. Лекин биз билмаган бошқа тарихий обидалар ҳам анчагина. Ниятим, «Kasaba sayr» ШК ташкилоти ёрдамида ўша жойларга ҳам саёҳат уюштирилса, айни муддао бўларди.

Танзила Халилова — «Чилонзор Дента сервис» поликлиникаси кадрлар бўлими бошлиғи

"Каsaba sayr" шўъба корхонаси ёрдами билан 18-21 май кунлари "Ўзбектелеком" АК Самарқанд филиалида самарали фаолият юритаётган 27 нафар ишчи-ходимларимиз учун афсонавий Хива шаҳрига саёҳат уюштирилди. Саёҳатни ташкиллаштиришда ҳеч қандай муаммолар бўлмади. Жамоамиз номидан "Kasaba sayr" ШКга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Шу ўринда алоҳида, Т.Хидировга, Илхомжонга, Хива шахрида бизни кутиб олишдан-жўнатишгача ёнма-ён юриб, ташкилий ишларни елиб-югуриб бажарган Раззакова Дилдорахонга, гид қизимиз Усманова Назокатхонга, "Шамс Хива" меҳмонхонаси ходимларига каттадан-катта рахматлар айтиб қоламиз. Бундан кейин ҳам ўзимизнинг туристик компаниямиз билан ҳамкорликда Республикамизнинг диққатга сазовор жойларига саёҳатлар ташкил этамиз деган умидда, ишларига ривож тилаймиз.

Махмудова Назокат Нурмамедовна "Ўзбектелеком" АК Самарқанд филиали КУҚ раиси

ZO'R MA'LUMOTLAR, HAMMASI QIZIQARLI RAHMAT KATTAKON

JUMAGUL

Янгиликларга Обуна

Информерлар

Система Orphus

Гўри Амир мақбараси

Соҳибқирон Амир Темур Турон заминининг йирик давлат арбоби, буюк саркардасидир. У қудратли давлатни вужудга келтирган. Амир Темур ҳар гал узоқ юришга отланганда давлат пойтахти Самарқандга невараси Жаҳонгир Мирзонинг ўғли Муҳаммад Султонни валиаҳд қилиб қолдирар эди. 
Гўри Амирга Амир Темур авлодлари дафн этилган. Бу ерда соҳибқироннинг пири Мир Саййид Барака ва Саййид Умарнинг қабри ҳам бор. Улуғ Шайх Мир Саййид Барака Кирмон вилоятидан бўлиб, Амир Темурнинг устози ҳисобланади. У 1404 йилда Мозандаронда вафот этган ва Афғонистоннинг Андҳуд шаҳрида дафн этилган. Амир Темур васиятига кўра жасади Самарқандга Шоҳруҳ Мирзо томонидан келтирилган. Буюк Соҳибқирон ўз жасадини унинг оёғи учига қўйишларини васият қилади. 
Самарқанд вилоят ҳокимининг 1992 йил 10 июлдаги 89-қарори билан шаҳардаги собиқ Некрасов кўчасига аллома Мир Саййид Барака номи берилди. 
САЙЙИД УМАР - машҳур тасаввуф арбоби Саййид Амир Кулолнинг тўртинчи ўғли бўлиб, Амир Темур замонасида Самарқандда муҳтасиблик мансабида хизматда бўлган. Айтишларича, фақат муҳтасиб подшоҳларга танбеҳ ва йўл кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлган. “Рашаҳот” асарида таъкид-ланишича, у 1400 йилда вафот этган ва Самарқанд яқинидаги Қавола маҳалласига дафн этилган. Кейинчалик унинг қабри Амир Темур даҳмаси гумбази ичига кўчирилади. Темурийлар қибласида туғ тагидаги қабр Саййид Умарникидир. 
Шаҳардаги шоҳ кўчалардан бири - собиқ Фрунзе кўчаси буюк соҳибқирон Амир Темур номи билан юритилади.
ШОҲРУҲ МИРЗО - темурийлар давлатининг йирик ҳукмдори Амир Темурнинг тўртинчи ўғлидир. У 1396-1409 йилларда аввал Ҳиротда, Амир Темур вафотидан кейин буюк Хуросон ва Мовароуннаҳрда темурийлар давлатининг ҳукмдори бўлган. Шоҳруҳ пойтахтни Самарқанддан Ҳиротга кўчиради. Унинг ҳукмронлиги даврида Самарқанд, Ҳирот ва Марвда бир қанча бино ва истеҳкомлар барпо этилади, фан ва маданият кенг ривожланади. Шоҳруҳнинг ўғли Улуғбек ва Бойсунғур Мирзо ҳам бу соҳада катта ишларни амалга оширади. Вилоят ҳокимининг 1996 йил 19 майда 96- қарори билан шаҳардаги собиқ Коммунистическая кўчасига Шоҳруҳ Мирзо номи берилган.
МУҲАММАД ТАРАҒАЙ УЛУҒБEК-Амир Темурнинг кичик ўғли Шоҳруҳ Мирзонинг фарзандидир. У буюк мунажжим ва математик, давлат арбобидир. Буюк Улуғбек ҳукмронлиги даврида Самарқандда ҳунармандчилик, меъморчилик, адабиёт ва савдо равнақ топади. Унинг ташаббуси билан Самарқанд, Бухоро, Ғиждувон ва Марвда мадрасалар қурилади. Улуғбек расадхонаси, “Зижи Кўрагоний” асари жаҳон илмига қўшилган буюк ҳиссадир. Унинг қабри Гўри Амир мақбарасида. 
Вилоят ҳокимининг 1992 йил 10 июлдаги 89-қарори билан шаҳардаги собиқ Карл Маркс кўчаси Мирзо Улуғбек кўчаси деб номланди.
МУҲАММАД СУЛТОН - Амир Темурнинг катта фарзанди Жаҳонгир Мирзонинг ўғлидир. Ҳазрат соҳибқирон келажакда ўз мамлакатига Муҳаммад Султон валиаҳд бўлади деб ҳисоблаган. Бироқ, Муҳаммад Султон 27 ёшида касалланиб, Амир Темурдан олдин вафот этади. Унга атаб Гўри Амир обидалари қурдирилган. У ерда мадраса, масжид, хонақоҳ ва бошқа ёдгорликлар мавжуд бўлган. Муҳаммад Султон қабри бобоси Амир Темур ва амакилари Шоҳруҳ, Мироншоҳ ва Улуғбекнинг ёнидадир. 
Вилоят ҳокимининг 565-қарори билан 1994 йил 28 декабрда шаҳардаги собиқ Патриоцкая кўчаси Муҳаммад Султон кўчаси деб ўзгартирилди.

 

 

қўшилган сана: 27-10-2014
Кўрилди 5439

Самарқанднинг диққатга сазавор жойлари