uz en ru

Тавсифлар

«Kasaba sayr» ШК билан ҳамкорликдан хурсандман. Поликлиника касаба уюшма ташкилоти билан бирга жорий йилда 40 нафар ходимларимиз Самар­қанд шаҳрида бўлиб қайтишди. Шу ўринда бир таклиф киритмоқчи эдим. Мамлакатимиз сайёҳлик кўлами ва тарихий обидаларининг кўплиги жиҳатдан дунёда олдинги ўринлардан бирида туради. Самарқанд, Хива, Бухоро шаҳарлари билан ҳар қанча фахр­лансак арзийди. Лекин биз билмаган бошқа тарихий обидалар ҳам анчагина. Ниятим, «Kasaba sayr» ШК ташкилоти ёрдамида ўша жойларга ҳам саёҳат уюштирилса, айни муддао бўларди.

Танзила Халилова — «Чилонзор Дента сервис» поликлиникаси кадрлар бўлими бошлиғи

"Каsaba sayr" шўъба корхонаси ёрдами билан 18-21 май кунлари "Ўзбектелеком" АК Самарқанд филиалида самарали фаолият юритаётган 27 нафар ишчи-ходимларимиз учун афсонавий Хива шаҳрига саёҳат уюштирилди. Саёҳатни ташкиллаштиришда ҳеч қандай муаммолар бўлмади. Жамоамиз номидан "Kasaba sayr" ШКга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Шу ўринда алоҳида, Т.Хидировга, Илхомжонга, Хива шахрида бизни кутиб олишдан-жўнатишгача ёнма-ён юриб, ташкилий ишларни елиб-югуриб бажарган Раззакова Дилдорахонга, гид қизимиз Усманова Назокатхонга, "Шамс Хива" меҳмонхонаси ходимларига каттадан-катта рахматлар айтиб қоламиз. Бундан кейин ҳам ўзимизнинг туристик компаниямиз билан ҳамкорликда Республикамизнинг диққатга сазовор жойларига саёҳатлар ташкил этамиз деган умидда, ишларига ривож тилаймиз.

Махмудова Назокат Нурмамедовна "Ўзбектелеком" АК Самарқанд филиали КУҚ раиси

ZO'R MA'LUMOTLAR, HAMMASI QIZIQARLI RAHMAT KATTAKON

JUMAGUL

Янгиликларга Обуна

Информерлар

Система Orphus

Имом ал-Бухорий комплекси

Қадимги Самарқанднинг меъморчилик ёдгорликлари билан танишган сайёҳлар кўпинча яна бир муқаддас зиёратгоҳга боришни истаб қоладилар. Бу зиёратгоҳ, айниқса мусулмон мамлакатларидан ташриф буюрган сайёҳлар учун бағоят қадрлидир. Чунки, бу ерда, ўз хизматлари билан ислом дунёсида машҳур бўлган улуғ олим Имом ал-Бухорий абадий уйқуда ётибдилар. Имом ал-Бухорий дафн этилган жой Челак туманидаги Хартанг кишлоғи бўлиб, бу ерда Бухоро хони Абдуллахон томонидан қурилган масжид ҳам сақлангандир. Бир неча ўн йиллардан буён қаровсиз бўлиб ётган бу улуғ жой 1974 йилдан сўнг ободонлаша бошлаган эди, негаки, ўша йили Имом ал-Бухорийнинг таваллудига 1200 йил тўлиши муносабати билан дунёдаги мусулмон давлатларининг йирик олимлари бу ерга келиш истагини билдиргандилар. Хорижий меҳ¬монларга бу хароб жойни кўрсатишга уялган Москвалик «хўжайин»лар мақбарани ободонлаштиришга рухсат беришга мажбур бўлдилар. Шундан сўнг бу табаррук зиёратгоҳда катта ободончилик ишлари бажарилди. Ҳозирда Имом Бухорийнинг қабри Ўзбекистонга ташриф буюрувчи меҳмонлар учун табаррук зиёратгоҳга айлангандир. Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов 1992 йилнинг апрел ойида Саудия Арабистонга ташриф буюрганда подшоҳ Фаҳд ибн Абдул Азиз ал Сауд ҳазрати олийлари камоли эхтиром ифодаси сифатида Президентимизга Каъбатуллоҳга ёпиладиган каъбапушнинг катта бир бўлагини ҳадя қилган эди. Президентимиз И.Каримов ушбу каъбапушни лутфан Ал-Бухорий мақбараси мажмуйига совға қилди. Шу ўринда, Имом ал Бухорийнинг хотирасига бу даражада катта эҳтиром кўрсатилишига сабаб нима? – деган савол туғилиши мумкин. Бу саволга жавоб бериш учун гапни сал олдинроқдан бошламоқ лозимдир. Аллома Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил ибн Иброҳим ибн Ал-Муғайра ибн Бардазбеҳ Ал-Жуфарий Ал-Бухорий ҳижрий 194 йилнинг шаввол ойини 13 кунида (810 йил 20 июл) Бухоро шаҳрида таваллуд топган. Ёшилгиданоқ илмга эҳтиёжи зўр, зеҳни ўткир бўлган Ал Бухорий, айниқса пайғамбаримиз ҳадисларини алоҳида меҳр ва ихлос билан ўрганган. 825 йили Ал-Бухорий онаси ва акаси Аҳмад билан ҳаж сафарига жўнайди. Ҳаж ибодатини адо этганидан кейин эса олти йил Ҳижозда қолиб ҳадис илми бўйича астойдил таълим олиш учун Дамашқ, Қоҳира, Басра, Куфа ва Бағдод каби шаҳар¬ларда бўлиб машҳур ҳадисшунос олимлар билан учрашади. Имом ал Бухорий ўн олти йил давомида олти юз минг ҳадисни ажратиб, уларни тартибга солиб “Ал-Жоме, Ас-Соҳийҳ” номли улкан асарни яратади. “Соҳийҳ Ал-Бухорий” номи билан машҳур бу асарни ислом дини учун аҳамияти ғоятда каттадир. Негаки, ислом динининг дастлабки асрларида ноаниқ, чала ва ҳар-хил ғаразли мақсадларда атайлаб тўқилган сохта ҳадислар ҳам халқ орасига тарқалган эди.
Бу ғаразли ва сохта ҳадислар эл орасида тарқалиб ислом дини ва унинг Пайғамбарининг обрўсига катта зиён етказмоқда, ишончсизлик туғдирмоқда эди. Имом ал-Бухорий тўплаган ҳақиқий ҳадислар эса ўзининг тўғрилиги ва мантиқлилиги билан барчага манзур бўлди. Натижада ислом динининг душманлари ўз ниятларига ета олмадилар. Шу сабабли Имом ал Бухорий тўплаган “Ал-Жоме Ас-Соҳийҳнинг обрўси жуда ошиб кетди ва уни тўпловчисини ҳам шону-шуҳрати ислом оламига ёйилди. Имом ал-Бухорий хорижий эллардан қайтгач ўз она шаҳри Бухорода яшай бошлади ва кўплаб толиби илмларга таълим бера бошлади. Аммо, ҳасадчилар алломани тинч қўймадилар, улар Ал-Бухорийни Бухоро амири Холид ибн Аҳмад аз Зуҳайлийга ёмонладилар. Амир Холид ибн Аҳмад Ал-Бухорийга саройимга келиб болаларимга таълим берасан, деб буйруқ қилади. Ал-Бухорий ҳокимнинг хабарчисига: “Мен илмни хор қилиб уни ҳокимлар эшиги олдига олиб бормайман, кимга илмга керак бўлса ўзи изласин” – деб жавоб беради. Алломанинг бу жавоби ҳокимга ёқмайди ва унга шаҳарни тарк этишни буюради. Шундан сўнг Ал-Бухорий Самарқанд томонга йўлга чиқиб, шаҳар яқинидаги Хартанг қишлоғига етиб келиб қариндошлариникида бир оз яшайди ва касалланиб 62 ёшида ҳижрий 256 йили (870 йил 1 сентябр) вафот этади. Уни катта иззат-икром билан Хартанг қишлоғидаги қабристонга дафн этадилар. Унинг қабрига ҳашаматли мақбара қурадилар. Имом ал-Бухорийнинг мақбарасини ўз кўзлари билан кўриб зиёрат қилганликларини ХИИ асрда яшаган тарихчи Саманий ва XIV асрларда яшаган сайёҳ Ибн Баттуталар ёзиб қолдирганлар. Имом ал Бухорий “Ал-жоме, Ас-Соҳийҳ» дан ташқари бир неча ўнлаб китобларнинг муаллифидир. Президентимиз И.А.Каримовнинг ташаббуси ва кўрсатмаси билан Хартанг қишлоғида улкан, ҳашаматли Имом ал-Бухорий мажмуаси бунёд этилди. Бугун у барча учун табаррук зиёратгоҳга айлангандир.

қўшилган сана: 27-10-2014
Кўрилди 5477

Самарқанднинг диққатга сазавор жойлари