uz en ru

Тавсифлар

«Kasaba sayr» ШК билан ҳамкорликдан хурсандман. Поликлиника касаба уюшма ташкилоти билан бирга жорий йилда 40 нафар ходимларимиз Самар­қанд шаҳрида бўлиб қайтишди. Шу ўринда бир таклиф киритмоқчи эдим. Мамлакатимиз сайёҳлик кўлами ва тарихий обидаларининг кўплиги жиҳатдан дунёда олдинги ўринлардан бирида туради. Самарқанд, Хива, Бухоро шаҳарлари билан ҳар қанча фахр­лансак арзийди. Лекин биз билмаган бошқа тарихий обидалар ҳам анчагина. Ниятим, «Kasaba sayr» ШК ташкилоти ёрдамида ўша жойларга ҳам саёҳат уюштирилса, айни муддао бўларди.

Танзила Халилова — «Чилонзор Дента сервис» поликлиникаси кадрлар бўлими бошлиғи

"Каsaba sayr" шўъба корхонаси ёрдами билан 18-21 май кунлари "Ўзбектелеком" АК Самарқанд филиалида самарали фаолият юритаётган 27 нафар ишчи-ходимларимиз учун афсонавий Хива шаҳрига саёҳат уюштирилди. Саёҳатни ташкиллаштиришда ҳеч қандай муаммолар бўлмади. Жамоамиз номидан "Kasaba sayr" ШКга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Шу ўринда алоҳида, Т.Хидировга, Илхомжонга, Хива шахрида бизни кутиб олишдан-жўнатишгача ёнма-ён юриб, ташкилий ишларни елиб-югуриб бажарган Раззакова Дилдорахонга, гид қизимиз Усманова Назокатхонга, "Шамс Хива" меҳмонхонаси ходимларига каттадан-катта рахматлар айтиб қоламиз. Бундан кейин ҳам ўзимизнинг туристик компаниямиз билан ҳамкорликда Республикамизнинг диққатга сазовор жойларига саёҳатлар ташкил этамиз деган умидда, ишларига ривож тилаймиз.

Махмудова Назокат Нурмамедовна "Ўзбектелеком" АК Самарқанд филиали КУҚ раиси

ZO'R MA'LUMOTLAR, HAMMASI QIZIQARLI RAHMAT KATTAKON

JUMAGUL

Янгиликларга Обуна

Информерлар

Система Orphus

Вобкент минораси

Бухоро вилоятининг Вобкент туманида жойлашган Вобкент минораси Қорахонийларнинг Бохородаги ноиби Садр Бурҳониддин Абдулазиз II томонидан бунёд этилган.
Садр Бурҳониддин Абдулазиз II Қорахонийлар давридаги амалдорлардан бири. Туғилган йили маълум эмас. 1199-йил Ғиждувонда вафот этган. XII асрда Қорахоний ҳукмдорлари ҳам ислом динини қабул қилган бўлиб, диний ер-мулкларга ҳам эътибор Сомонийлар давридаги даражага кўтарилган. Бурҳониддин Абдулазиз XII асрнинг сўнгги чорагида Бухорода садр – вақф ерларининг бошқарувчиси лавозимига тайинланган. У Абдухолиқ Ғиждувонийнинг муридларидан бири бўлган ва Вобкент минораси ҳам Ғиждувоний ташаббуси ва маблағи эвазига қурилган.
Рус тадқиқотчиси И.И.Уляновнинг маълумотларига қараганда, Садр Абдулазиз II Абдухолиқ Ғиждувонийнинг таклифи билан бу ерда дастлаб, 1190-йилларнинг бошида масжид қурдирган. Археологик тадқиқотлар натижасида масжиднинг катталиги 22/18 метрни ташкил қилганлиги аниқланди. 1196-йилда масжиднинг чап ёнида муаззин азон айтиши учун минора қурилиши бошланади ва 11 ойда унинг қурилиши якунланади. XVI асрда, шайбонийлар ҳукмронлиги даврида масжиднинг ўнг томонида мадраса қурилади. XX асрнинг бошларида эса энг дастлабки иншоот ҳисобланган масжид бузилиб кетган.
Минора ривожланган ўрта асрлар даврида, 1196-1197-йиллар оралиғида бунёд этилган.
Унинг қурилишида ҳар хил ўлчамдаги пишган ғишт, тош, махсус “қир” қотишмаси ва шу каби маҳсулотлардан фойдаланилган. Иншоот Ўн икки қиррали супа асосга ўрнатилган ғўла (қуйи қисмининг диаметри 6,19 м., юқори қисминики – 2,81 м.) шаклида рангдор, пишиқ ғиштлардан қурилган. Бир пайтлар ёнида мавжуд бўлган масжид томонидан кириб, юқорига айланма зинапоя орқали чиқилган. Бўртма нақшли 10 белбоғ билан қисмларга ажратилган, ҳар бир қисми бир-бирига ўхшамайдиган қилиб ғишт териб нақшланган, қуйисидаги нақшлар орасида қурилган йили ва қурдирган шахс (Садр Бурҳониддин Абдулазиз ИИ)нинг номи куфий услубида ёзилган. Миноранинг учи кенгайтирилиб, қафаса ишланган (диаметри 3,66 м), ғишт териб ишланган 10 равоқ орасида 10 дарча ҳосил қилинган, дарчаларнинг қуйиси ғишт панжара билан тўсилган. Миноранинг ташқи кўриниши кўп жиҳатдан Минораи Калонга ўхшайди, лекин муқарнаслари анча содда. Минора супаси тупроқ остида қолган, қурилган пайтида унинг баландлиги 2,3 м бўлганини археологик тадқиқотлар кўрсатади. Миноранинг умумий баландлиги эса 40,3 метр.
Минора Шарқ меъморчилик анъаналарини ўзида мужассамлаштирган, минора услубида бунёд этилган.
2004-йил минора қафасасининг тепа қисми ёпилди ва ҳозирда минора ёнида сақланиб қолган мадраса маҳаллий аҳолининг эътиқоди учун масжид вазифасини ўтаб келмоқда.

қўшилган сана: 27-10-2014
Кўрилди 5384

Бухоронинг диққатга сазавор жойлари