uz en ru

Тавсифлар

«Kasaba sayr» ШК билан ҳамкорликдан хурсандман. Поликлиника касаба уюшма ташкилоти билан бирга жорий йилда 40 нафар ходимларимиз Самар­қанд шаҳрида бўлиб қайтишди. Шу ўринда бир таклиф киритмоқчи эдим. Мамлакатимиз сайёҳлик кўлами ва тарихий обидаларининг кўплиги жиҳатдан дунёда олдинги ўринлардан бирида туради. Самарқанд, Хива, Бухоро шаҳарлари билан ҳар қанча фахр­лансак арзийди. Лекин биз билмаган бошқа тарихий обидалар ҳам анчагина. Ниятим, «Kasaba sayr» ШК ташкилоти ёрдамида ўша жойларга ҳам саёҳат уюштирилса, айни муддао бўларди.

Танзила Халилова — «Чилонзор Дента сервис» поликлиникаси кадрлар бўлими бошлиғи

"Каsaba sayr" шўъба корхонаси ёрдами билан 18-21 май кунлари "Ўзбектелеком" АК Самарқанд филиалида самарали фаолият юритаётган 27 нафар ишчи-ходимларимиз учун афсонавий Хива шаҳрига саёҳат уюштирилди. Саёҳатни ташкиллаштиришда ҳеч қандай муаммолар бўлмади. Жамоамиз номидан "Kasaba sayr" ШКга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Шу ўринда алоҳида, Т.Хидировга, Илхомжонга, Хива шахрида бизни кутиб олишдан-жўнатишгача ёнма-ён юриб, ташкилий ишларни елиб-югуриб бажарган Раззакова Дилдорахонга, гид қизимиз Усманова Назокатхонга, "Шамс Хива" меҳмонхонаси ходимларига каттадан-катта рахматлар айтиб қоламиз. Бундан кейин ҳам ўзимизнинг туристик компаниямиз билан ҳамкорликда Республикамизнинг диққатга сазовор жойларига саёҳатлар ташкил этамиз деган умидда, ишларига ривож тилаймиз.

Махмудова Назокат Нурмамедовна "Ўзбектелеком" АК Самарқанд филиали КУҚ раиси

ZO'R MA'LUMOTLAR, HAMMASI QIZIQARLI RAHMAT KATTAKON

JUMAGUL

Янгиликларга Обуна

Информерлар

Система Orphus

Тиллақори мадрасаси

XVII аср. Самарқанд Регистонида энг кейинги қурилган ниҳоятда хушбичим ва ўзига хос мадрасадир. Улуғбек даврида қурилган Мирзойи карвонсаройи ўрнига 1646-1647 йиллари Самарқанд ҳокими Ялангтўш Баҳодир фармойишига кўра, мадрасага ва жоме масжидга мўлжаллаб қурилган. Регистон мажмуидаги Улуғбек ва Шердор мадрасаларига уйғунлашиб кетган. Тиллақори мадрасасининг масжиди ичига бошқа бир катта обида қуришга етадиган миқдорда олтин сарфланган. Шунинг учун ҳам мадраса “Тиллақори “, яъни “тилладан ишлов берилган”, деб аталади. Подшоҳликдан кўра бинокорлик ишларини афзал кўрган Ялангтўш Баҳодир 1656 йили вафот қилди. Васиятига кўра, уни Даҳбеддаги Махдуми Аъзам зиёратгоҳига дафн этишади.

 

 

қўшилган сана: 27-10-2014
Кўрилди 3228

Самарқанднинг диққатга сазавор жойлари