Хожа Аҳрор Валий мажмуаси (1404-1490)
XV асрга мансуб меъморий ёдгорликлардан бири. У мадраса, масжид ва минора ҳамда ҳовуздан иборат. Мадраса 1630-1631 йилларда Нодир Девонбеги маблағи ҳисобига қурилган. Хожа Аҳрор Валий ўз замонларида бутун Мовароуннаҳр ва Хуросонда машҳур шахс бўлган. Жуда катта ер-сув, мол-мулкка эга бўлиб, бутун умри, куч-ғайрати ва бор мол-мулкини юрт тинчлиги, ободлиги йўлида сарфлаган. Натижада мамлакатнинг ички ва ташқи сиёсий ҳаётида етакчи ўрин тутган. Хожа Аҳрор Валийни оддий фуқаро ҳам, акобир ҳам ўзларига бирдай пуштипаноҳ деб билар эди. Халқпарвар, дин ва сиёсат арбоби Хожа Аҳрор Валий 1404 йили қадим Шошнинг (Тошкент) Боғистон қишлоғида туғилиб, 1490 йили Самарқандда вафот қилган. Тасаввуфга оид бир қанча асарлар ёзган. Унинг “Рисолайи волидия ” асари халқ ичида машҳур бўлган.
Кўрилди 2869
Тавсифлар
Танзила Халилова — «Чилонзор Дента сервис» поликлиникаси кадрлар бўлими бошлиғи
Махмудова Назокат Нурмамедовна "Ўзбектелеком" АК Самарқанд филиали КУҚ раиси
JUMAGUL