uz en ru

Тавсифлар

«Kasaba sayr» ШК билан ҳамкорликдан хурсандман. Поликлиника касаба уюшма ташкилоти билан бирга жорий йилда 40 нафар ходимларимиз Самар­қанд шаҳрида бўлиб қайтишди. Шу ўринда бир таклиф киритмоқчи эдим. Мамлакатимиз сайёҳлик кўлами ва тарихий обидаларининг кўплиги жиҳатдан дунёда олдинги ўринлардан бирида туради. Самарқанд, Хива, Бухоро шаҳарлари билан ҳар қанча фахр­лансак арзийди. Лекин биз билмаган бошқа тарихий обидалар ҳам анчагина. Ниятим, «Kasaba sayr» ШК ташкилоти ёрдамида ўша жойларга ҳам саёҳат уюштирилса, айни муддао бўларди.

Танзила Халилова — «Чилонзор Дента сервис» поликлиникаси кадрлар бўлими бошлиғи

"Каsaba sayr" шўъба корхонаси ёрдами билан 18-21 май кунлари "Ўзбектелеком" АК Самарқанд филиалида самарали фаолият юритаётган 27 нафар ишчи-ходимларимиз учун афсонавий Хива шаҳрига саёҳат уюштирилди. Саёҳатни ташкиллаштиришда ҳеч қандай муаммолар бўлмади. Жамоамиз номидан "Kasaba sayr" ШКга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Шу ўринда алоҳида, Т.Хидировга, Илхомжонга, Хива шахрида бизни кутиб олишдан-жўнатишгача ёнма-ён юриб, ташкилий ишларни елиб-югуриб бажарган Раззакова Дилдорахонга, гид қизимиз Усманова Назокатхонга, "Шамс Хива" меҳмонхонаси ходимларига каттадан-катта рахматлар айтиб қоламиз. Бундан кейин ҳам ўзимизнинг туристик компаниямиз билан ҳамкорликда Республикамизнинг диққатга сазовор жойларига саёҳатлар ташкил этамиз деган умидда, ишларига ривож тилаймиз.

Махмудова Назокат Нурмамедовна "Ўзбектелеком" АК Самарқанд филиали КУҚ раиси

ZO'R MA'LUMOTLAR, HAMMASI QIZIQARLI RAHMAT KATTAKON

JUMAGUL

Янгиликларга Обуна

Информерлар

Система Orphus

Говкушон мадрасаси

Говкушон мадрасаси Бухородаги жўйбор шайхлари томонидан бунёд этилган.
Иншоотнинг қурилишида ҳомийлик қилган жўйборийлар Муҳаммад Ислом (тахминан 1493-1563) ва Хожа Саъд (1531/32-1589)лардир. Маълумки, хожа Муҳаммад Ислом ва унинг авлодлари ўзларини аслзода ва валийлар авлоди эканликларини кўрсатиш мақсадида, ўз шахсларини ота томондан Муҳаммад пайғамбар авлодларига, она томондан эса Чингизхон ва Жўжига олиб бориб улайдилар. Аслзодалик ва тариқатдаги юқори мавқеларига кўра, Жўйбор хожалари сомонийлар давридан бошлабоқ давлат ишларида муҳим лавозимларни эгаллаганлар. Шайхларнинг асосий бойликлари хонлар, султонлар ва бадавлат шахслар томонидан берилган тортиқлар асосида ҳосил бўлган. Хожа Муҳаммад Ислом омбор ва сандиқларида сақланаётган сармоя ва турли-туман қимматбаҳо матолардан ташқари, Бухоро, Самарқанд, Насаф, Марв ва бошқа вилоятларда 300 жуфти гов (2500 гектар) ер-сувга эга бўлган. Шунингдек, қўл остида 10 минг қўй, 700 от, 500 туя, 104 та ҳунармандчилик ва савдо дўконлари, 7 тегирмон, кўплаб ҳаммомлар, сардобалар ва бошқа мол-мулк бўлган. Хожа Муҳаммад Исломнинг ўғли ва вориси Хожа Саъд эса 2 минг жуфти гов (17 минг гектар) сермаҳсул ер, 2,5 минг қўй, 1000 та туя, 1000 та йилқи, 12 та ҳаммом, 10 сардоба, 2 карвонсарой эгаси ҳисобланган. Ана шуларнинг ҳаммасидан у йилига 1,6 миллион танга даромад қилган. Шунингдек, қалмоқ, рус ва ҳиндлардан иборат унинг 1000 та қули ҳам бўлган.
Говкушон мадрасаси сўнгги ўрта асрларнинг дастлабки босқичида, шайбонийлар ҳукмронлиги даврида, XVI асрда бунёд этилган.
Унинг бунёд этилишда ҳар хил ўлчамдаги хом ва пишган ғишт, ёғоч, лой, тош, тунука ва шу каби ашёлардан фойдаланилган. Говкушон мадрасаси ва масжиднинг ўртасидан Шоҳруд ариғи ўтган. Лекин бу ариқ 1930-йилларда кўмилиб кетган. Мадрасанинг шарқий тарафи икки қаватли, ён ва орқа томонида бир қаватли ҳужралар ва мезана мавжуд. Пештоқнинг ғарбидаги равоқ устидаги қаноси ўсимликсимон сиркори нақшлар, китоба қисми эса сулс хати билан безалган. Кираверишда, ўнгда хонақоҳ-масжид (дарсхона) бор. Ўртадаги ҳовли (25×35 м)нинг тўрт томони ҳужралар билан ўралган. Хўжа масжиди кириш пештоқи, ҳовли атрофи ғиштин равоқли айвонлар, хонақоҳ ва минорадан ташкил топган. Минора (19,5 м)га масжид томидаги равоқли кўприк орқали чиқилган. Минора турли шаклдаги ғиштлардан терилган. Нақшлар юқорига томон нозиклаша бориб, фонуснинг равоқли дарчалари билан бирга минорага нафислик бағишлайди. Говкушон мадрасаси Шарқ анъаналарини ўзида мужассамлаштирган, нақшдор, “Чор” услубида ишланган.

Мадрасанинг номи бошқа мадрасалардан тубдан фарқ қилади. Мадраса маҳалла номи билан боғлиқ. Бундан ташқари Говкушон деган қассоблар бозори ва маҳалла бўлган. Мустақиллик йилларигача ва мустақилликдан сўнг меъморий обиданинг таъмир талаб қисмлари қайта тикланди. Мадраса атрофлари кўкаламзорлаштирилди. Чет эл сайёҳлари ва юртимиз зиёратчиларнинг сайилгоҳига айланган.

1997-йилда Бухоро шаҳрининг 2500 йиллиги муносабати билан Бухородаги барча обидалар қаторида Говкушон мадрасаси ҳам қайта таъмирдан чиқди. ЮНEСКО ташкилотининг Бутун Жаҳон ёдгорликлари рўйхатига киритилди. 2000-йил 30-августда “Маданий мерос обйектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида” қабул қилинган қонунлар меъморий обиданинг ҳуқуқий кафолатидир.


МАНБА: Акбар Турғунович Замонов. “Тарих фанидан олимпиадага тайёрланамиз” (олимпиада иштирокчилари учун ўқув қўлланма) – Т.: 2012 й.

қўшилган сана: 27-10-2014
Кўрилди 3077

Бухоронинг диққатга сазавор жойлари