uz en ru

Тавсифлар

«Kasaba sayr» ШК билан ҳамкорликдан хурсандман. Поликлиника касаба уюшма ташкилоти билан бирга жорий йилда 40 нафар ходимларимиз Самар­қанд шаҳрида бўлиб қайтишди. Шу ўринда бир таклиф киритмоқчи эдим. Мамлакатимиз сайёҳлик кўлами ва тарихий обидаларининг кўплиги жиҳатдан дунёда олдинги ўринлардан бирида туради. Самарқанд, Хива, Бухоро шаҳарлари билан ҳар қанча фахр­лансак арзийди. Лекин биз билмаган бошқа тарихий обидалар ҳам анчагина. Ниятим, «Kasaba sayr» ШК ташкилоти ёрдамида ўша жойларга ҳам саёҳат уюштирилса, айни муддао бўларди.

Танзила Халилова — «Чилонзор Дента сервис» поликлиникаси кадрлар бўлими бошлиғи

"Каsaba sayr" шўъба корхонаси ёрдами билан 18-21 май кунлари "Ўзбектелеком" АК Самарқанд филиалида самарали фаолият юритаётган 27 нафар ишчи-ходимларимиз учун афсонавий Хива шаҳрига саёҳат уюштирилди. Саёҳатни ташкиллаштиришда ҳеч қандай муаммолар бўлмади. Жамоамиз номидан "Kasaba sayr" ШКга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Шу ўринда алоҳида, Т.Хидировга, Илхомжонга, Хива шахрида бизни кутиб олишдан-жўнатишгача ёнма-ён юриб, ташкилий ишларни елиб-югуриб бажарган Раззакова Дилдорахонга, гид қизимиз Усманова Назокатхонга, "Шамс Хива" меҳмонхонаси ходимларига каттадан-катта рахматлар айтиб қоламиз. Бундан кейин ҳам ўзимизнинг туристик компаниямиз билан ҳамкорликда Республикамизнинг диққатга сазовор жойларига саёҳатлар ташкил этамиз деган умидда, ишларига ривож тилаймиз.

Махмудова Назокат Нурмамедовна "Ўзбектелеком" АК Самарқанд филиали КУҚ раиси

ZO'R MA'LUMOTLAR, HAMMASI QIZIQARLI RAHMAT KATTAKON

JUMAGUL

Янгиликларга Обуна

Информерлар

Система Orphus

Минораи Калон (Катта Минора)

Минораи Калон (Катта Минора) меъморчилик намунаси Қорахонийлар давлатининг Мовароуннаҳрдаги амири Арслон Буғрохон томонидан бунёд этилган.
Арслон Буғрохон Муҳаммад ибн Сулаймон (тўлиқ исми Муҳаммад ибн Сулаймон ибн Довуд Кучтегин ибн Тамғачхон Иброҳим, 1130-1131) – Мовароуннаҳр ҳукмдори (1102-1130). Қорахонийлардан бўлган бу амир Барқиёруқ вассалли Сулаймонтегиннинг ўғли бўлган. У 1102-йил Самарқанд тахтига Арслонхон унвони билан ўтқазилган. 12 минг мамлукдан иборат қўшин тузиб Дашти Қипчоққа бир неча бор ҳарбий юришлар қилган. Умрининг охирида фалаж бўлиб қолганлиги туфайли тахтни ўғиллари – дастлаб Наср, сўнг Аҳмад билан ҳамкорликда бошқарган. Самарқанд Салжуқийлар томонидан эгаллангач (1130-йил,13-март), Арслонхон Балхга жўнатилади ва кўп вақт ўтмай ўша ерда вафот этади. У Маврдаги ўзи қурдирган мадрасага дафн этилган. Арслонхон даврида маданий ҳаёт бир мунча ривожланган. Бухоро ва унинг вилоятида кўплаб бинолар қурдирган. Булардан: Жарқўрғон минораси ва Масжиди Калон ёнидаги минора ҳозиргача сақланган.

Меъморий обида бунёд этилган даврдаги тарихий шарт-шароитга тўхталадиган бўлсак, Қорахонийлар томонидан 992, 996, 999-йилларда Мовароуннаҳр томон уюштирилган юришлар натижасида Сомонийлар ҳукмронлиги тугатилди. Бу даврда Салжуқийлар ғазнавийларга хавф сола бошлайди. Салжуқийлар билан жиддий кураш бошланади. Қорахонийларнинг маҳаллий ҳукмдори Иброҳим Бўритегин 1038-йилда Амударё бўйи вилоятлари – Хутталон, Вахш ва Чағаниённи ғазнавийлардан тортиб олади. Кўп вақт ўтмай у Мовароуннаҳрни ва Фарғонани ўзига бўйсундириб, мустақил сиёсат юрита бошлайди. Натижада қорахонийлар икки мустақил давлатга ажралиб кетди. Бири пойтахти Боласоғунда бўлган Шарқий қорахонийлар, иккинчиси маркази Самарқандда бўлган Мовароуннаҳрдаги Қорахонийлар давлати эди. Бу даврга келиб сиёсий жиҳатдан тобора заифлашиб бораётган Қорахонийлар давлати ўзининг аввалги мавқейини йўқотиб, салжуқийлар тайзиқига учрайди ва унга қарам бўлиб қолади.
Минораи Калоннинг бунёд этилиши ўрта асрларнинг ривожланган даврига (XII аср), аниқроғи, 1127-йилга тўғри келади.

Меъморий обиданинг қурилишида тош, махсус қир қотишмасидан, чорсу пишиқ ғиштидан, лой, тахта ва бошқа бир қатор ашёлардан фойдаланилган. Унинг дизайни ҳақида гапирадиган бўлсак, баландлиги 50 метр, айланма эни 9 метр. Миноранинг салла шаклидаги юқори қисми ғишт ўймакорлиги билан безатилиб, карниз ҳолига келтирилган. Ўқсимон тиргак ўртасида Арслонхоннинг номи ҳамда бинокор устанинг исми (уста Бақо) битилган. Минора ичида ғиштин айланма зинапоя бўлиб, мезанага олиб чиқади. Курсиси қиррадор, танаси ғўласимон, тепаси гумбазли давра қафаса-кўшк билан боғланган. Минора юқорига ингичкалашиб боради ва муқарнас билан тугайди. Қафасасидаги 16 равоқли дарчалар орқали атрофни кузатиш мумкин. Тепага минора ичидаги 104 айланма зинапоя орқали чиқилади. Масжиди Калон томонидан минорага ўтиладиган кўприкча бўлган. Минораи Калоннинг ўзаги ҳам, безаги ҳам чорсу пишиқ ғишти (27х27х4х5 см) ганчхок лойида терилган. Безак ғишти ўрнига қараб турли шаклда, сирти силлиқ пардозланган. Устма-уст жойлашган турли хил ҳандасий шаклдаги бежирим безакли ҳалқалари ғиштин данданалар билан ҳошияланган. Безаклар орасида тарихий-диний мазмундаги куфий ёзувлар учрайди. Муқарнас остидаги мовий ранг сиркор ҳалқаларнинг ҳар бири турли хил ҳандасий шаклда безатилган (кейинчалик тўкилиб кетган).
Меъморий обиданинг услуби ҳақида гапирадиган бўлсак, иншоот пишиқ ғиштдан Шарқ анъаналарининг нақшдор шакллар услубида ишланган. Меъморий иншоотнинг ўзига хос томони шундаки, у Бухоро шаҳрида қад кўтарган бошқа иншоотлардан ўзининг меъморий ечими билан ажралиб турган. Бундан ташқари, меъморий иншоот баландлиги жиҳатидан ҳам бошқа меъморий иншоотлардан ажралиб турган.
Минора ўз даврида муаззин учун азон айтиш жойи вазифасини ўтаган бўлса, ҳарбий мақсадларда эса кузатув обйекти ҳам бўлганлиги тарихий манбаларда сақланиб қолган.

Миноранинг бугунги кунгача бўлган ҳолатлари ҳақида гапирадиган бўлсак, танаси ва муқарнаслари таъмир этилган (1924). Ер остидаги асоси (курсиси) уста Очил Бобомуродов томонидан очиб таъмирланган (1960). Бухоро шаҳрининг 2500 йиллиги муносабати билан Минораи Калонда ҳам таъмирлаш ишлари олиб борилди (1997). Бундан ташқари, меъморий иншоот атрофлари обод этилиб, кўкаламзорлаштирилган.
Меъморий обидага халқаро ташкилотлар томонидан берилаётган эътиборга тўхталадиган бўлсак, ЮНEСКО ташкилотининг Бутун Жаҳон ёдгорликлари рўйхатига киритилди. 1993-йилда Бухоро шаҳрининг тарихий маркази (1-сессия, Колумбия) “Бутунжаҳон маданий мерослари рўйхати”га киритилган. 2000-йил 30-августда “Маданий мерос обйектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида”ги қонун қабул қилинди. 2008-йил 12-сентабрда “Музейлар тўғрисида”ги қонун қабул қилинди. Давлатимиз томонидан қабул қилинган ушбу қонунлар меъморий иншоот муҳофазасининг ҳуқуқий кафолатидир.

қўшилган сана: 27-10-2014
Кўрилди 13914

Бухоронинг диққатга сазавор жойлари