uz en ru

Тавсифлар

«Kasaba sayr» ШК билан ҳамкорликдан хурсандман. Поликлиника касаба уюшма ташкилоти билан бирга жорий йилда 40 нафар ходимларимиз Самар­қанд шаҳрида бўлиб қайтишди. Шу ўринда бир таклиф киритмоқчи эдим. Мамлакатимиз сайёҳлик кўлами ва тарихий обидаларининг кўплиги жиҳатдан дунёда олдинги ўринлардан бирида туради. Самарқанд, Хива, Бухоро шаҳарлари билан ҳар қанча фахр­лансак арзийди. Лекин биз билмаган бошқа тарихий обидалар ҳам анчагина. Ниятим, «Kasaba sayr» ШК ташкилоти ёрдамида ўша жойларга ҳам саёҳат уюштирилса, айни муддао бўларди.

Танзила Халилова — «Чилонзор Дента сервис» поликлиникаси кадрлар бўлими бошлиғи

"Каsaba sayr" шўъба корхонаси ёрдами билан 18-21 май кунлари "Ўзбектелеком" АК Самарқанд филиалида самарали фаолият юритаётган 27 нафар ишчи-ходимларимиз учун афсонавий Хива шаҳрига саёҳат уюштирилди. Саёҳатни ташкиллаштиришда ҳеч қандай муаммолар бўлмади. Жамоамиз номидан "Kasaba sayr" ШКга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Шу ўринда алоҳида, Т.Хидировга, Илхомжонга, Хива шахрида бизни кутиб олишдан-жўнатишгача ёнма-ён юриб, ташкилий ишларни елиб-югуриб бажарган Раззакова Дилдорахонга, гид қизимиз Усманова Назокатхонга, "Шамс Хива" меҳмонхонаси ходимларига каттадан-катта рахматлар айтиб қоламиз. Бундан кейин ҳам ўзимизнинг туристик компаниямиз билан ҳамкорликда Республикамизнинг диққатга сазовор жойларига саёҳатлар ташкил этамиз деган умидда, ишларига ривож тилаймиз.

Махмудова Назокат Нурмамедовна "Ўзбектелеком" АК Самарқанд филиали КУҚ раиси

ZO'R MA'LUMOTLAR, HAMMASI QIZIQARLI RAHMAT KATTAKON

JUMAGUL

Янгиликларга Обуна

Информерлар

Система Orphus

Абдулазизхон мадрасаси

Бухородаги меъморий ёдгорликлардан бири бўлган Абдулазизхон мадрасаси аштархонийларнинг бешинчи вакили Абдулазизхоннинг буйруғи билан меъмор Мимхоқон ибн Хўжа Муҳаммадамин томонидан 1652-йилда қурилган.


У ўрта асрларнинг сонгги босқичига мансуб бўлиб, Бухородаги Улуғбек мадрасаси қаршисида қурилган.
Унинг қурилишига ҳомийлик қилган Бухоро хони Абдулазизхон (1614-йил Балх – 1681-йил Макка) Нодир Муҳаммадхоннинг катта ўғли бўлган. 1626-йилдан Хутталон ҳокими, 1630-йилдан эса Балхнинг ғарбий туманлари ҳокими фазифасида фаолият юритган. 1645-йилдаги фитна натижасида Бухоро хонлиги тахтини эгаллаган. Абдулазизхон марказий ҳокимиятни мустаҳкамлашга ҳаракат қилган, мам-лакат ободончилигига бирмунча ҳисса қўшган. Бухорода кўпгина муҳташам бинолар қурдирган (Абдулазизхон мадрасаси ва б.).
Мадраса тузилиши оддий ва ҳужралари икки ошёнли. Катта пештоқ нафис ва нодир кошинкори нақшлар билан зийнатланган. Ислимий нақшлар қаторида афсонавий жониворлар тасвири ҳам берилган. Мадраса ҳужралари, айниқса, жанубий айвон пештоқи турли-туман нақшлар билан безатилган. Гумбаз шипининг ганчли муқарнаслари орасида ислимий нақшлар ва зарҳал безаги бор. Нақшлар, асосан, мовий ранг бўёқлар билан чизилган. Асосий ўлчами: атроф айланаси 50×67 м., ҳовли — 28×35 метр бўган. Мадраса XVII асрда Бухоро маҳобатли меъморчилигининг етук намунасидир.
Бугунги кунда мадраса ҳовлисида сайёҳлар учун миллий мусиқа ва фолклор томошалари кўрсатилади. Шимолий-шарқий бурчагидаги миёнсаройда Бухоро ёғоч ўймакорлиги намуналаридан иборат кўргазма ташкил этилган.
Ўзбекистон ҳукумати томонидан берилаётган эътиборга тўхталадиган бўлсак, 1997-йил Бухоро шаҳрининг 2500 йиллиги муносабати билан Бухородаги барча меъморий иншоотлар қаторида Абдулазизхон мадрасаси ҳам қайта таъмирдан чиқди. ЮНEСКО ташкилотининг Бутун Жаҳон ёдгорликлари рўйхатига киритилди.

 

МАНБА: Акбар Турғунович Замонов. “Тарих фанидан олимпиадага тайёрланамиз” (олимпиада иштирокчилари учун ўқув қўлланма) – Т.: 2012 й.

қўшилган сана: 27-10-2014
Кўрилди 4857

Бухоронинг диққатга сазавор жойлари