uz en ru

Тавсифлар

«Kasaba sayr» ШК билан ҳамкорликдан хурсандман. Поликлиника касаба уюшма ташкилоти билан бирга жорий йилда 40 нафар ходимларимиз Самар­қанд шаҳрида бўлиб қайтишди. Шу ўринда бир таклиф киритмоқчи эдим. Мамлакатимиз сайёҳлик кўлами ва тарихий обидаларининг кўплиги жиҳатдан дунёда олдинги ўринлардан бирида туради. Самарқанд, Хива, Бухоро шаҳарлари билан ҳар қанча фахр­лансак арзийди. Лекин биз билмаган бошқа тарихий обидалар ҳам анчагина. Ниятим, «Kasaba sayr» ШК ташкилоти ёрдамида ўша жойларга ҳам саёҳат уюштирилса, айни муддао бўларди.

Танзила Халилова — «Чилонзор Дента сервис» поликлиникаси кадрлар бўлими бошлиғи

"Каsaba sayr" шўъба корхонаси ёрдами билан 18-21 май кунлари "Ўзбектелеком" АК Самарқанд филиалида самарали фаолият юритаётган 27 нафар ишчи-ходимларимиз учун афсонавий Хива шаҳрига саёҳат уюштирилди. Саёҳатни ташкиллаштиришда ҳеч қандай муаммолар бўлмади. Жамоамиз номидан "Kasaba sayr" ШКга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Шу ўринда алоҳида, Т.Хидировга, Илхомжонга, Хива шахрида бизни кутиб олишдан-жўнатишгача ёнма-ён юриб, ташкилий ишларни елиб-югуриб бажарган Раззакова Дилдорахонга, гид қизимиз Усманова Назокатхонга, "Шамс Хива" меҳмонхонаси ходимларига каттадан-катта рахматлар айтиб қоламиз. Бундан кейин ҳам ўзимизнинг туристик компаниямиз билан ҳамкорликда Республикамизнинг диққатга сазовор жойларига саёҳатлар ташкил этамиз деган умидда, ишларига ривож тилаймиз.

Махмудова Назокат Нурмамедовна "Ўзбектелеком" АК Самарқанд филиали КУҚ раиси

ZO'R MA'LUMOTLAR, HAMMASI QIZIQARLI RAHMAT KATTAKON

JUMAGUL

Янгиликларга Обуна

Информерлар

Система Orphus

Сетораи Моҳи Хоса

Тарихий обида Бухоронинг манғит сулоласига мансуб амирлари Амир Насрулло (1826-1860), Амир Музаффар (1860-1885), Амир Абдулаҳад (1885-1910), Амир Олимхон (1910-1920)лар томонидан қурилган.
Амир Насрулло Амир Ҳайдарнинг учинчи ўғли – Бухоро тахтига 1826-йилда чиққан. У 1837-йили 40 мингдан иборат мунтазам қўшин ва 2,500 дан иборат тўпчилар қўшинига Россиядан мутахассислар жалб қилган. 1856-йилда Бухоро амирлиги узоқ вақт бўйсунмаган Китоб, Шаҳрисабз бекликларини бўйсундирди.
1860-1885-йиллар ҳукмронлик қилган Амир Музаффар Насруллонинг катта ўғли. Унинг даврида Бухоро амирлиги Россия протекторатлигига айланди. Амир Абдулаҳад даврида меъморий иншоотнинг катта қисми бунёд этилди. Унинг Кавказда, Қримда ва Сибирда саройлари бўлган.
Амир Олимхон 1910-йили тахтга чиққан ва 1920-йил унинг тахтдан тушиши билан Бухоро амирлиги тугатилди. Амир Олимхон даврида Сетораи Моҳи Хосанинг қурилиши якунланди. У 1944-йил вафот этган.
Ситораи Моҳи Хосанинг қурилиши ХИХ асрнинг ўрталарида бошланган ва 1914-йилда қуриб битказилган. У Бухоро шаҳри марказидан 2,5 км жанубда, Бухоро тумани билан чегарадош ҳудудида жойлашган.
Сетораи Моҳи Хосанинг қурилиши янги тарих даврига, Бухоро амирлиги Россия империясининг протекторатлиги даврига тўғри келади.

Меъморий иншоотнинг қурилишида бир қатор ашёлар ишлатилган: ғишт (хом ва пишган), фанер, ёғоч айниқса тут ва ёнғоқ дарахти, мармар, ойна, тунука, тош, чўян, темир ва бошқалар.
Унинг дастлабки иморатлари Амир Насрулло ҳукмронлиги даври (1826-1860-йиллар) қурилган. Бироқ бу ерда сарой ва ҳушманзара боғ барпо этиш Амир Абдулаҳадхон ҳукмронлиги даврида (1885-1910-йиллар) бошланган. Амир Олимхон ҳукмронлиги даврида (1910-1920-йиллар) янги сарой тикланган ва шу даврдан бошлаб сарой комплекси янги ва эски саройга ажратилган.
Eски сарой уч ҳовлидан ва кўпгина хоналардан иборат ансамблдир. Бу ердаги энг эски хона Амир Музаффархон меҳмонхонаси (1860-1885-йиллар) кенг ва баланд зал, икки томонидаги болохонали айвонлар, европача эшик ва деразалар билан ажралиб туради. Меҳмонхонанинг деворий расмлари ва рангларида мотивлар уйғунлаштирилган.

Уч қисмга бўлинган квадрат хонани ташкил этувчи Абдулаҳадхон зали бошқачароқ ишланган. Бир-бирига рўпара жойлаштирилган ва бир хилда безатилган иккита зал ўртадаги баланд супа орқали бирлаштирилган. Супанинг ғарб томонида тахт ўрнатилган. Абдулаҳадхон ва Музаффархон залларининг бадиий безакларида ўхшашлик томонлари жуда кўп.
Эски Ситораи Моҳи Хосанинг шарқ томонида Амир Олимхон ҳукмронлиги даврида қурилган бош қароргоҳ алоҳида меъморий аҳамиятга эга. Унга кошин ва рангли шиша билан безатилган тантанавор пештоқ – муҳташам тоқли дарвоза орқали кирилади. Бу комплексни тиклашдан аввал Бухоронинг энг яхши усталари Россияга рус меъморларининг тажрибасини ўрганиш учун юборилган. Шундан кейин Хожа Ҳофиз раҳбарлигидаги бухоролик усталар кучи билан ҳовлининг жануб томонида ансамблнинг биринчи биносини тиклашга киришган. Қурилиш рус инженерлариниг назоратида бўлган. Бош бинони барпо этиш жараёнида Европа билан Исфаган саройлари архитектураси ва Бухоронинг бой турар-жойлари биноларининг меъморий ечимларидан фойдаланилган. Бино чиройли меъморий ечимга эга, бироқ синтез иши соҳасида унча тажрибага эга бўлмаган усталар учун мураккаб бўлганлиги сабабли, бинодаги трон зали антресол ва аркалар билан тиғизлаштириб юборилган.
Ушбу бинога кираверишда эшикнинг икки тарафига ўша вақтда ҳали унчалик тажрибага эга бўлмаган нуратолик усталар томонидан мармардан тайёрланган шернинг ҳайкали ўрнатилган. Бироқ кейинчалик катта тажриба эга бўлган ўша усталар комплексдаги ҳовузнинг сув тушиши учун мўлжалланган мармар новаларни кам-кўсциз тайёрлаб берганлар.
Ҳовлининг иккинчи томонига, бу бино билан ёнма-ён, унга тик қилиб ғарб томонда 1912-1914-йилларда катта бадиий аҳамиятга эга бўлган ноёб Оқ зал қурилган. Бу зал ва унинг даҳлизи бухоролик усталар томонидан миллий услубда кўркам ишланган. Оқ зал ганчкорлик ва ганч ўймакорлиги санъатининг энг сўнгги ютуқлари асосида уста Ширин Муродов раҳбарлигида 25-30 та қўли гул усталар томонидан икки йил давомида ажойиб қилиб ишланган.

Бино ичи ноёб меъморий ечимга эга. Оқ залнинг интерерини безатишда ўша давргача маълум бўлган энг яхши тажрибалар ўз аксини топган. Девор ва шифтларда панно кўринишидаги ойналар устида ишланган ганчкорлик маҳсули киши кўзини қамаштириб юборади. Ишлатилган ойналар девор ва шифтда бежирим безаклар остидаги фон вазифасини бажарган.
Янги сарой “П” шаклида бунёд этилган. Сарой режасида, безак ва жиҳозларида Шарқ ва европача услублар маълум даражада уйғунлашган. 1917-1918-йилларда зинали ҳовуз барпо этилган, у ансамбл меъморчилигида катта аҳамият касб этган.
1917-1918-йилларда ҳовлининг учинчи – шимол томонида ҳовуз олдида европача услубда ишланган пешайвонли бино қурилган. Демак, меъморий комплексни барпо етишда аралаш, миллий ва европача усуллардан фойдаланилган.
Ситораи Моҳи Хосага кираверишда ташқи ҳовли, унинг жанубий-ғарбий томонида кичик ҳовлили хазинахона, жанубий-шарқдаги қарама-қарши бурчакда ёзги дам олиш жойига кириладиган дарвоза бор. Ёзги дам олиш жойи боғнинг тўрида бўлиб, бино кичик ҳовли ва ҳовузчага эга. Дам олиш жойининг атрофи баланд иморат билан ўралган бўлган. Бино ассиметрик ечимда миллий тусда чиройли ишлаб чиқилган.
Меъморчиликнинг кейинги тарихи Марказий Осиё, Туркистон, шу жумладан, Бухорони ҳам рус қўшинлари томонидан ишғол этилиши билан боғлиқ бўлган. Аввало, уларнинг манфаатини кўзловчи баъзи бир иншоотлар қурилган. Темир йўл, 20 тача кичик пахта тозалаш заводлари ва бошқалар шулар жумласидандир.
Ўша даврда Бухорода бир неча норозилик ҳаракатлари бўлиб ўтган. Ана шундайлардан бири 1919-йилда юзага келган. Бироқ, 1920-йил 2-сентабрда рус қўшинлари томонидан амирлик қулатилган. Бухоро амирлигининг 16 вагон олтин, кумуш ва шунга ўхшаш бошқа қимматли буюмлари ташиб кетилган.
Россия томонидан Бухоро Халқ Совет Республикаси (БХСР) ташкил қилинган. 1921-йил 14-мартда БХСР билан Россия ўртасида иттифоқчилик шартномаси ва иқтисодий келишув имзоланган.
Сарой Бухоро амири Олимхоннинг ёзги қароргоҳи бўлган. Амир бу ердан ёзги дам олиш маскани сифатида фойдаланган. Бундан ташқари Амир чет эл элчиларини ва рус вакилларини шу ерда қабул қилган.
Меъморий иншоот ғарб ва Шарқ меъморчилиги асосида қурилган. Оқ залнинг қурилишида европача қурилиш услуби устунлик қилади.
Бугунги кунда иншоотнинг таъмир талаб қисмлари қайта реконструксия қилинган. Иншоотнинг кириш жойида халқ амалий санъати намуналари бўлган буюмлар савдо растаси мавжуд. Ҳовлида эса товуслар, Оқ залда амирлик ҳузурида бўлган чет эл элчиларининг биллур ваза, қимматбаҳо гиламлар, гулдонлар каби совғаларидан иборат.
Ўзбекистон ҳукумати томонидан берилаётган эътиборга тўхталадиган бўлсак, 1997-йил Бухоро шаҳрининг 2500 йиллиги муносабати билан Бухородаги барча меъморий иншоотлар қаторида Сетораи Моҳи Хосса саройи ҳам қайта таъмирдан чиқди. ЮНEСКО ташкилотининг Бутун Жаҳон ёдгорликлари рўйхатига киритилди. 2000-йил 30-августда “Маданий мерос обйектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида”ги қонун қабул қилинди. 2008-йил 12-сентабрда “Музейлар тўғрисида”ги қонун қабул қилинди. Давлатимиз томонидан қабул қилинган ушбу қонунлар меъморий иншоот муҳофазасининг ҳуқуқий кафолатидир.

қўшилган сана: 27-10-2014
Кўрилди 5715

Бухоронинг диққатга сазавор жойлари