uz en ru

Тавсифлар

«Kasaba sayr» ШК билан ҳамкорликдан хурсандман. Поликлиника касаба уюшма ташкилоти билан бирга жорий йилда 40 нафар ходимларимиз Самар­қанд шаҳрида бўлиб қайтишди. Шу ўринда бир таклиф киритмоқчи эдим. Мамлакатимиз сайёҳлик кўлами ва тарихий обидаларининг кўплиги жиҳатдан дунёда олдинги ўринлардан бирида туради. Самарқанд, Хива, Бухоро шаҳарлари билан ҳар қанча фахр­лансак арзийди. Лекин биз билмаган бошқа тарихий обидалар ҳам анчагина. Ниятим, «Kasaba sayr» ШК ташкилоти ёрдамида ўша жойларга ҳам саёҳат уюштирилса, айни муддао бўларди.

Танзила Халилова — «Чилонзор Дента сервис» поликлиникаси кадрлар бўлими бошлиғи

"Каsaba sayr" шўъба корхонаси ёрдами билан 18-21 май кунлари "Ўзбектелеком" АК Самарқанд филиалида самарали фаолият юритаётган 27 нафар ишчи-ходимларимиз учун афсонавий Хива шаҳрига саёҳат уюштирилди. Саёҳатни ташкиллаштиришда ҳеч қандай муаммолар бўлмади. Жамоамиз номидан "Kasaba sayr" ШКга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Шу ўринда алоҳида, Т.Хидировга, Илхомжонга, Хива шахрида бизни кутиб олишдан-жўнатишгача ёнма-ён юриб, ташкилий ишларни елиб-югуриб бажарган Раззакова Дилдорахонга, гид қизимиз Усманова Назокатхонга, "Шамс Хива" меҳмонхонаси ходимларига каттадан-катта рахматлар айтиб қоламиз. Бундан кейин ҳам ўзимизнинг туристик компаниямиз билан ҳамкорликда Республикамизнинг диққатга сазовор жойларига саёҳатлар ташкил этамиз деган умидда, ишларига ривож тилаймиз.

Махмудова Назокат Нурмамедовна "Ўзбектелеком" АК Самарқанд филиали КУҚ раиси

ZO'R MA'LUMOTLAR, HAMMASI QIZIQARLI RAHMAT KATTAKON

JUMAGUL

Янгиликларга Обуна

Информерлар

Система Orphus

Кўкалдош мадрасаси

Бухоро шаҳрининг Лаби ҳовуз мажмуасининг шимолида жойлашган Кўкалдош мадрасаси Қулбобо Кўкалдош томонидан бунёд этилган.
Қулбобо Кўкалдош Абдуллахон II нинг кўкалдоши бўлиб, Бухоро хонлигида хоннинг душманлари ва дўстлари ҳақида маълумот йиғадиган ҳамда уларга оид тавсияларни хонга тақдим қилган, шунингдек, мамлакат хавфсизлиги учун масъуллардан бири бўлган кўкалдош мансабида фаолият юритган.
Кўкалдош мадрасаси шайбонийлар сулоласи ҳукмронлиги даврида, сўнгги ўрта асрларнинг дастлабки қисмида, 1568-1569-йиллар оралиғида бунёд этилган.
Меъморий обида бунёд этилган даврда шайбонийлар ўртасида сиёсий кураш авж олган эди. Абдуллахон II 1557-йили майда Бухорони қўлга киритади ва уни ўз пойтахтига айлантирди. 1561-йилда отаси – Искандархонни давлат бошлиғи – хон деб эълон қилиб, унинг номидан мамлакатни ўзи бошқара бошлайди. Марказий ҳокимиятга бўйсунишдан бош тортган Шайбоний султонлар билан курашиб, Балх (1574-йил), Самарқанд (1578), Тошкент, Сайрам, Туркистон ва Фарғона (1583-йил)ни эгаллайди. 1582-йилда шимолга юриш қилиб, Улуғтоғга қадар борган.

 

Меъморий обиданинг қурилишида (хом ва пишиқ) ғишт, лой, ёғоч, махсус “қир” қотишмаси ва шу каби қурилиш ашёларидан кенг фойдаланилган.

Мадрасанинг икки қаватли бош тарзи ансамбл майдонига қаратилган. Пештоқини безатиб турган кошинлар сақланиб қолмаган. Мадраса пештоқидаги дарвоза гиррих ва ислимий нақшлар билан безатилган. Мадраса ҳовлисига 5 гумбазли миёнсарой орқали кирилади. Миёнсаройнинг ички гумбазлари ва бағаллари, шипи ўзига хос турли шаклдаги мураккаб тўрсимон-юлдузсимон, қолибкори ва ироқи услубда пишиқ ғиштда ганж қоришмасидан терилган. Мадраса ҳовлиси узун (42×37 м), ўртага янги иморат 1929-йилда бунёд этилган. Ҳовли томондаги 2 қаватли 160 ҳужра билан ўралган. Ён томонидаги ҳужраларнинг пастки қаватига хонани ёритиш учун панжаралар ўрнатилган. Юқори қаватига эса қатор қилиб чуқур равоқлар ишланган. Равоқлар тепасини ва баъзи дарча панжараларини безатишда кошин анча тежаб ишлатилган. Бош тарзидаги пештоқ китобасида ёзувлар сақланган. Пештоқининг икки ёнидаги масжид ва дарсхона олдига 2 қаватли 3 қисмга ажратилган чуқур равоқлар ва бурчакларидаги гулдасталарда Бухоро меъморчилигига хос қадимий ва миллий анъаналарни акс эттирилган.
Кўкалдош мадрасаси “Чор” услубда, эшик ва ғиштларнинг терилиши хотамкори услубида ўз аксини топган.
Меъморий обиданинг ўзига хос томони шундаки, у Лаби ҳовуз ансамблидаги энг катта иморат ва Бухоро шаҳридаги энг катта мадраса ҳисобланади. Кўкалдош мадрасасида Садриддин Айний таҳсил олган, ҳозирда у яшаган ҳужра музейга айлантирилган ва экспонатлар билан жиҳозланган.
Меъморий иншоот илм маскани, мадраса сифатида фаолият кўрсатган. Мадрасада 3 босқичда таълим берилган.
Меъморий обиданинг бугунги кундаги ҳолати ҳақида гапирадиган бўлсак, 1997-йил Бухоро шаҳрининг 2500 йиллиги муносабати билан Бухоро шаҳридаги меъморий обидалар қаторида Кўкалдош мадрасаси ҳам таъмирланди. Мадраса атрофлари кўкаламзорлаштирилди. Обиданинг ҳовлиси ҳисобланган Лаби ҳовуз мажмуаси қайта таъмирдан чиқди.
Кўкалдош мадрасаси 1960-1970 ва 1995-1997-йилларда таъмирланган. Ҳозирда Кўкалдош мадрасасида Бухоро вилоятининг “Олтин мерос” жамғармаси жойлашган. Иншоот мустақиллик йилларида бир неча бор таъмирланди. Иншоот ЮНEСКО ташкилотининг Бутун Жаҳон ёдгорликлари рўйхатига киритилди. 2000-йил 30-августда “Маданий мерос обйектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида”ги қонун қабул қилинди. 2008-йил 12-сентабрда “Музейлар тўғрисида”ги қонуни қабул қилинди. Давлатимиз томонидан қабул қилинган ушбу қонунлар меъморий иншоот муҳофазасининг ҳуқуқий кафолатидир.

МАНБА: Акбар Турғунович Замонов. “Тарих фанидан олимпиадага тайёрланамиз” (олимпиада иштирокчилари учун ўқув қўлланма) – Т.: 2012 й.
 

қўшилган сана: 27-10-2014
Кўрилди 5113

Бухоронинг диққатга сазавор жойлари