uz en ru

Тавсифлар

«Kasaba sayr» ШК билан ҳамкорликдан хурсандман. Поликлиника касаба уюшма ташкилоти билан бирга жорий йилда 40 нафар ходимларимиз Самар­қанд шаҳрида бўлиб қайтишди. Шу ўринда бир таклиф киритмоқчи эдим. Мамлакатимиз сайёҳлик кўлами ва тарихий обидаларининг кўплиги жиҳатдан дунёда олдинги ўринлардан бирида туради. Самарқанд, Хива, Бухоро шаҳарлари билан ҳар қанча фахр­лансак арзийди. Лекин биз билмаган бошқа тарихий обидалар ҳам анчагина. Ниятим, «Kasaba sayr» ШК ташкилоти ёрдамида ўша жойларга ҳам саёҳат уюштирилса, айни муддао бўларди.

Танзила Халилова — «Чилонзор Дента сервис» поликлиникаси кадрлар бўлими бошлиғи

"Каsaba sayr" шўъба корхонаси ёрдами билан 18-21 май кунлари "Ўзбектелеком" АК Самарқанд филиалида самарали фаолият юритаётган 27 нафар ишчи-ходимларимиз учун афсонавий Хива шаҳрига саёҳат уюштирилди. Саёҳатни ташкиллаштиришда ҳеч қандай муаммолар бўлмади. Жамоамиз номидан "Kasaba sayr" ШКга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Шу ўринда алоҳида, Т.Хидировга, Илхомжонга, Хива шахрида бизни кутиб олишдан-жўнатишгача ёнма-ён юриб, ташкилий ишларни елиб-югуриб бажарган Раззакова Дилдорахонга, гид қизимиз Усманова Назокатхонга, "Шамс Хива" меҳмонхонаси ходимларига каттадан-катта рахматлар айтиб қоламиз. Бундан кейин ҳам ўзимизнинг туристик компаниямиз билан ҳамкорликда Республикамизнинг диққатга сазовор жойларига саёҳатлар ташкил этамиз деган умидда, ишларига ривож тилаймиз.

Махмудова Назокат Нурмамедовна "Ўзбектелеком" АК Самарқанд филиали КУҚ раиси

ZO'R MA'LUMOTLAR, HAMMASI QIZIQARLI RAHMAT KATTAKON

JUMAGUL

Янгиликларга Обуна

Информерлар

Система Orphus

Жума масжид (Хива)

Жума масжид, Хива жума маcжиди — Хива (Хоразм)даги меъморий ёдгорлик (X-XVIII асрлар). Ичан қалъанинг марказий қисмида Ома дарвоза ва Полвон дарвозаларнн бирлаштирувчи кўчада жойлашган. Жума масжид ҳакидаги илк маълумот X асрда Хоразмга келган араб сайёҳлари ал-Муқаддасий (Мақдисий) ва ал-Истахрий ёзмаларида учрайди. Манбаларга кўра, Жума масжиднинг дастлабки биноси бузилиб кетган ва ўрнига Абдураҳмон Меҳтар буйруғига биноан худди шу усулда каттароқ янги масжид қурилган (1788). Масжид ўзига хос тарҳи ва ҳажми билан ажралиб турган. Бир қаватли бўлиб, атрофи ғиштин девор билан ўралган. Унинг бошқа масжидлардан фарқи қад. араб меъморлигига хос услубда (ёпиқ, кўп устунли ҳамда ҳовлисиз қилиб) қурилганлигидадир. Унда айвонлар билан ўралган ҳовли ҳам, улкан пештоқ ҳам, гумбазли хоналар ҳам йўқ. Хонақоҳ ичи шипдаги икки туйнук орқали ёритилади. Томи ясси, тўсинли, шипини 212 устун кўтариб туради. Устунлар 17 қаторли, оралиғи 3,15х3,15 м. Меҳроби жан. девор марказида жойлашган. Ташқи деворлари оддий безаксиз. Бош тарзидаги эшик ёғоч ўймакорлигида ишланган ноёб намуна ҳисобланади. Ички безаклари содда ганч сувоқ қилинган. Меҳроб равоғида ироқи муқарнас ва кўк рангли бўяма нақш (XVIII асрга оид) сақланган. Устунлар масжид тузилишининг асосини ташкил этиш билан бирга унинг бадиий безаги ҳамдир. Улар ўзига хос мутаносиблик ва кўринишга эга. 212 устундан X-XIV асрларга оид 25 устун энг қад.си бўлиб, тузилишида бир қанча услуб намуналари бор. X-XI асрларга оид 4 устун чуқур бўртма нақшли, куфий хати ислимий нақш билан уйғунлашган. Унда фақиҳ Абул Фадал Муҳаммад Лайси фармони билан қурилгани ёзилган. XI-XII асрларга оид 17 устун нисбатан саёз ўйилган, ундаги ҳандасий нақшлар оралиғи услублаштирилган, наботий шакллар билан тўлдирилган, ёзувлари куфий хатида битилган (яхши сақланмаган) XV асрга оид 3 устун ислимий, гириҳ нақшлар ва насх хатида ҳошия қилиб терилган. Бу услубдаги ўймакорлик безаклари меҳроб яқинидаги ёғоч тахтачаларда ва эшик табақаларида учрайди. Устунларнинг бирида мил. 1510 й. сақланган. Улар меҳроб яқинидаги мармар тахталар билан бир вақтда ўрнатилган бўлиши мумкин. Кичик мармар тахтада 1666 й., иккинчи мармар тахта ёзувидаги вақфномада вазир Абдураҳмон амри билан Қуюқтом ва Бекобод қишлоқларида масжидга вақф ерлари ажратилганлиги ва даромадни хайр-эҳсонга ҳамда масжид заруриятига сарф қилиш лозимлиги ёзилган (1788—89). Қолган устунлар Хоразмдаги турли бинолардан йиғиб келтирилган. Узунлари масжид қурилишига мослаб қирқилган, калтароқлари мурабба шаклдаги тош поюстун устига кўзаги ва каллаклар ишланиб ўрнатилган. Ҳамма устунлар муайян мужассамот асосида жойлаштирилган. Маcжид ёнидаги минора XVII асрда қулаб тушган, XVIII асрда майда пишиқ ғиштдан қайта тикланган. Минора юқорига томон ингичкалашиб боради. Тепасига шарафа ва ғиштдан дандана хошия белбоғлар ишланган. Жума масжид бир неча бор таъмирланган. Охирги таъмири 1990 йилда Хиванинг 2500 йиллиги арафасида бажарилган.

Умумий ўлчамлари: масжид — 55х46 м, минора бал. 42 м.



ЎзМE. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил

қўшилган сана: 27-10-2014
Кўрилди 3188

Хиванинг диққатга сазавор жойлари