uz en ru

Тавсифлар

«Kasaba sayr» ШК билан ҳамкорликдан хурсандман. Поликлиника касаба уюшма ташкилоти билан бирга жорий йилда 40 нафар ходимларимиз Самар­қанд шаҳрида бўлиб қайтишди. Шу ўринда бир таклиф киритмоқчи эдим. Мамлакатимиз сайёҳлик кўлами ва тарихий обидаларининг кўплиги жиҳатдан дунёда олдинги ўринлардан бирида туради. Самарқанд, Хива, Бухоро шаҳарлари билан ҳар қанча фахр­лансак арзийди. Лекин биз билмаган бошқа тарихий обидалар ҳам анчагина. Ниятим, «Kasaba sayr» ШК ташкилоти ёрдамида ўша жойларга ҳам саёҳат уюштирилса, айни муддао бўларди.

Танзила Халилова — «Чилонзор Дента сервис» поликлиникаси кадрлар бўлими бошлиғи

"Каsaba sayr" шўъба корхонаси ёрдами билан 18-21 май кунлари "Ўзбектелеком" АК Самарқанд филиалида самарали фаолият юритаётган 27 нафар ишчи-ходимларимиз учун афсонавий Хива шаҳрига саёҳат уюштирилди. Саёҳатни ташкиллаштиришда ҳеч қандай муаммолар бўлмади. Жамоамиз номидан "Kasaba sayr" ШКга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Шу ўринда алоҳида, Т.Хидировга, Илхомжонга, Хива шахрида бизни кутиб олишдан-жўнатишгача ёнма-ён юриб, ташкилий ишларни елиб-югуриб бажарган Раззакова Дилдорахонга, гид қизимиз Усманова Назокатхонга, "Шамс Хива" меҳмонхонаси ходимларига каттадан-катта рахматлар айтиб қоламиз. Бундан кейин ҳам ўзимизнинг туристик компаниямиз билан ҳамкорликда Республикамизнинг диққатга сазовор жойларига саёҳатлар ташкил этамиз деган умидда, ишларига ривож тилаймиз.

Махмудова Назокат Нурмамедовна "Ўзбектелеком" АК Самарқанд филиали КУҚ раиси

ZO'R MA'LUMOTLAR, HAMMASI QIZIQARLI RAHMAT KATTAKON

JUMAGUL

Янгиликларга Обуна

Информерлар

Система Orphus

“Тилла Шайх” жоме масжиди

“Тилла Шайх” жоме масжиди “Мўйи Муборак” мадрасасининг ғарбида жойлашган. Уни Ҳазрати Имом даҳасининг Парчабоф маҳалласида туғилган Тилла Шайх (савдогар) қурдирган.
Масжид ўртача катталикда - эни 14 метр, бўйи 17,3 метр. Икки бурчагида иккита бир хил кичкина минорачалар, ўртасида буларга қараганда каттароқ минора жойлашган. Анъанавий меъморликда янгилик тариқасида пойдевор 0,85 метрга кўтарилган. Кираверишда тўртбурчак пишиқ ғиштдан қурилган айвонча бор. Масжид ичи тўрт бўлакка бўлингани хонақоҳни баланд­роқ кўрсатади.
Тахминан 1930 йиллардан кейин масжид ёпилиб, артелга (косиб-ҳунармандлар бирлашмаси) айлантирилган. 1943 йили Ўрта Осиё ва Қозоғис­тон мусулмонлари диний назоратини ташкил этишга рухсат берилганида фаолиятини қайтадан бошлаган биринчи масжидлар қатори “Тилла Шайх” ҳам очилди. 1972-1973 йиллари масжид таъмирланиб, кенгайтирилди, қибла томонига туташтириб яна бир хонақоҳ қурилди ва олдинги меҳробининг икки ёнидаги девор олиниб, қўшиб юборилди.
2007 йилги қурилиш-таъмирлаш ишларидан кейин “Тилла Шайх” масжиди биноси ташқи ва ички томонидан янада кўркам, ибодат учун қулай бўлди. Гумбазлар ичи бир-бирига ўхшамаган рангин нақшлар билан безатилди, ўзига ярашган ганчкори безаклар ила зийнатланди. Шифт ва деворларига ўрнатилган қандил ва чироқлар хонақоҳни янада ёруғ ва файзли қилди.
Адиб Абдуқаҳҳор Иброҳимовнинг маълумотларига кўра, Тилла Шайх бува Хожа Убайдуллоҳ Аҳрор авлодларидан бўлган. Октябр тўнтаришидан кейин, советлар даврида у қатағонга учраган, Шарқий Туркистонга қочиб жон сақлаган. Унинг авлодлари ўтган асрнинг 50-йиллари бошларида Ватанга қайтишади. Бу табаррук хонадондан кўпгина таниқли зиёлилар етишиб чиққан.
Ўзини Тилла Шайх бобонинг эвараси деб таништирган Шайхов Боту Фотиҳ ўғлининг маълумотларига кўра, Тилла Шайх 1855 йили Тошкентда дунёга келади. Унинг топган даромади, мол-дун­ёси чорва ва савдо-сотиқ ор­қасидан бўлган. Тилла Шайх ўз даврида меҳр-муруввати, саховатпешалиги билан халқ ичида ҳурмат қозонади. Аёли Бувинисо ая (1955 йили вафот этган) билан бирга уч ўғил, бир қиз (исми Манзура) кўришган. Тўнғич фарзанди Ғулом қори ака Хитойда вафот этган, иккинчи ва учинчи ўғиллари Ниғмон ҳожи (1886-1973) ва Низом қори (1898-1976) 50-йиллар бошларидан Тошкентда истиқомат қилишган. Таниқли адиб, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, раҳматли Ҳожиакбар Шайхов унинг авлодларидан бири эди.

қўшилган сана: 27-10-2014
Кўрилди 3389

Тошкентнинг диққатга сазавор жойлари