Шайх Зайниддин бобо мақбараси
Шайх Абу Бакр Зайниддин бобо Кўйи Орифон Тошкандий (1164-1259) — шайх бўлган. Отаси Шайх Шаҳобиддин Абу Ҳафс Умар Суҳравардий, Бағдоднинг катта мутасаввифларидан бўлган, суҳравардия тариқатига асос солган. Шайх Шаҳобиддин Суҳравардий 1215 йил Бағдод халифасининг элчиси сифатида хоразмшоҳ Муҳаммад ҳузурига келган. Шунда Зайниддин ҳам отаси билан Мовароуннаҳрга келган ва кейинчалик Шош (Тошкент)да, шаҳарнинг Кўкча даҳасидаги Кўйи Орифон маҳалласи (лақаби шундан)даги мавжуд мақбара чиллахонасида ҳаёт кечирган ва тасаввуф билан шуғулланган. Тарихий манбаларда Зайниддин «саййидларнинг улуғи ва шариф кишиларнинг кароматлиси ва буюги», «орифларнинг қутби ва ишончли раҳнамоси» деб таърифланади. Амир Темур 1391-92 ва 1402 йилларда Зайниддин мақбарасини зиёрат қилган ва таъмир эттирган. Зайниддин бобо Тошкентда вафот этган. Шайх Зайниддин бобо мақбараси — Тошкентдаги меъморий ёдгорлик (XIII-XIV асрлар). Уни Амир Темур шайх Зайниддин бобо (Кўкча дарвозаси ташқарисидаги Орифон қишлоғига дафн этилган)га атаб солдирган. Археологик текширишларга кўра, ёдгорлик ёнида жойлашган чиллахона XII-XIII асрларга, мақбара ўрнида бўлган хонақоҳ XIV асрга оид. Мақбара деворининг асоси XVI асрда қурилган, тепаси ва пештоқи XIX аср охири — XX аср бошларида таъмир этилган. Ташқи гумбаз баланд асосга ўрнатилган. Ёғоч дарвозага устанинг номи -«Миршароб Абдумўмин ўғли» деб ўйиб ёзилган. Дарвоза тепасидаги дераза ўрнида ёғоч панжара сақланиб қолган. XIII-XIV асрларда мақбара атрофида қабристон вужудга келган.
Кўрилди 3985
Тавсифлар
Танзила Халилова — «Чилонзор Дента сервис» поликлиникаси кадрлар бўлими бошлиғи
Махмудова Назокат Нурмамедовна "Ўзбектелеком" АК Самарқанд филиали КУҚ раиси
JUMAGUL