uz en ru

Тавсифлар

«Kasaba sayr» ШК билан ҳамкорликдан хурсандман. Поликлиника касаба уюшма ташкилоти билан бирга жорий йилда 40 нафар ходимларимиз Самар­қанд шаҳрида бўлиб қайтишди. Шу ўринда бир таклиф киритмоқчи эдим. Мамлакатимиз сайёҳлик кўлами ва тарихий обидаларининг кўплиги жиҳатдан дунёда олдинги ўринлардан бирида туради. Самарқанд, Хива, Бухоро шаҳарлари билан ҳар қанча фахр­лансак арзийди. Лекин биз билмаган бошқа тарихий обидалар ҳам анчагина. Ниятим, «Kasaba sayr» ШК ташкилоти ёрдамида ўша жойларга ҳам саёҳат уюштирилса, айни муддао бўларди.

Танзила Халилова — «Чилонзор Дента сервис» поликлиникаси кадрлар бўлими бошлиғи

"Каsaba sayr" шўъба корхонаси ёрдами билан 18-21 май кунлари "Ўзбектелеком" АК Самарқанд филиалида самарали фаолият юритаётган 27 нафар ишчи-ходимларимиз учун афсонавий Хива шаҳрига саёҳат уюштирилди. Саёҳатни ташкиллаштиришда ҳеч қандай муаммолар бўлмади. Жамоамиз номидан "Kasaba sayr" ШКга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Шу ўринда алоҳида, Т.Хидировга, Илхомжонга, Хива шахрида бизни кутиб олишдан-жўнатишгача ёнма-ён юриб, ташкилий ишларни елиб-югуриб бажарган Раззакова Дилдорахонга, гид қизимиз Усманова Назокатхонга, "Шамс Хива" меҳмонхонаси ходимларига каттадан-катта рахматлар айтиб қоламиз. Бундан кейин ҳам ўзимизнинг туристик компаниямиз билан ҳамкорликда Республикамизнинг диққатга сазовор жойларига саёҳатлар ташкил этамиз деган умидда, ишларига ривож тилаймиз.

Махмудова Назокат Нурмамедовна "Ўзбектелеком" АК Самарқанд филиали КУҚ раиси

ZO'R MA'LUMOTLAR, HAMMASI QIZIQARLI RAHMAT KATTAKON

JUMAGUL

Янгиликларга Обуна

Информерлар

Система Orphus

Бароқхон мадрасаси

Бароқхон мадрасаси - Тошкентда қурилган Мадраса (1531/32 — XVI асрнинг 2-ярми). Ҳовли атрофида ҳужралар ва ички тарафида пештоқ бўлиб, мадрасанинг ғарбий қисми бирмунча олдинга чиққан. Пойдевори тошдан, қалин деворлари турли ҳажмдаги пишиқ ғиштдан ишланган. Баъзи жойлари синчли. Бароқхон мадрасаси ўрнида дастлаб 2 (катта ва кичик) мақбара бўлган. Кичик мақбарада Бароқхон қабри бор. Унинг тўрт томонидаги эшикларидан учтаси кейинроқ беркитиб ташланган (қолган эшикдан зина билан томга чиқилган). 1904 йилда масжидга айлантирилган катта мақбарада Тошкент ҳокими Суюнчхўжа қабри жойлашган. Бароқхон икки мақбарани ўз ичига олган Мадраса қурдирган. Мадрасанинг шарқ томонидаги улкан пештоққа ранг-баранг сиркор ғиштчалардан намоён терилган. У ҳандасий ва гириҳ нақшлар билан ҳошияланган. Пештоқнинг юқори қисми сақланмаган. Асосий пештоқнинг орқа томонида яна пештоқ ва беш қиррали равоқ бор. Ғарб томондаги ички пештоқ кўк гумбазнинг таркибий қисми бўлган. Бароқхон мадрасасининг тўрт бурчагида чўзиқ хона (қорихона)лар бўлган. Бино шакли ва безаклари ўз ҳолича қолган. Унинг 22 метрли гумбази кўк сиркор ғиштчалар билан пардозланган (гумбаз 1868 йилги зилзила пайтида қулаб тушган). Гумбаз остидаги 4,5 метрли пойгумбазга турли рангдаги сиркор ғиштчалардан ҳандасий ва гириҳ нақшлар териб яратилган, Қуръон суралари битилган. Мақбара ички қисмидаги безаклар кейинчалик кўчиб тушган. Ички деворнинг тепа қисмида ганчдан ишланган нақшлар бўлиб, уларга олтин суви югуртирилган, пастки қисмида олти бурчакли сополлардан терилган кенг изора бор (улар яшил сиркор, зарҳалли ғиштчалар билан ажратилган). XX аср бошларидаги таъмир вақтида қад безакларнинг қолдиғи кўчириб ташланиб, оқ ганч билан сувалган. Бароқхон мадрасаси нақшларининг гўзаллиги, қурилиш услуби жиҳатидан Самарқанднинг энг яхши меъморий ёдгорликлари (XV аср иккинчи ярмидаги Оқ сарой ва Ишратхона)га яқинлашади. 1946, 1949, 1951, 1967 йилларда таъмир ишлари олиб борилган. Бароқхон мадрасасида Ўзбекистон Мусулмонлари идораси жойлашган.

қўшилган сана: 27-10-2014
Кўрилди 2524

Тошкентнинг диққатга сазавор жойлари