Кўкалдош мадрасаси
Тошкентнинг марказидаги Чорсу майдонида жой-лашган бўлиб, 1551-1575 йилларда Тошкент ҳокими Кўкалдош томонидан қурдирилган. Мадрасанинг умумий ўлчами 62,7х44,9 метр бўлиб, бош тарзи жанубга қаратиб қурилган, бурчаклари гул-дастали. Улкан пештоқ сиркори парчин ва гриҳ нақшлар билан безатилган. Мадраса дастлаб уч қават бўлган.1830-1831 йилларда иккинчи қавати бузилиб, ғиштлари бекларбеги мадрасаси учун ишлатилган. Мадрасанинг икки ёнида икки қаватли хоналар тартиб билан жойлаштирилган. Мадраса дарвозахонасининг чап томонида дарсхона,ўнг томонида масжид жойлашган. Масжид ва дарсхоналарнинг томи ўзгача кесишган дравоқлар устига ўрнитилган гумбазлардан иборат. Дарсхона ва масжид чортоқ тарҳли, пойдевор ва деворлари пишиқ ғиштдан. Мадрасани безашда, асосан меъморлар мадрасанинг олд томонига эътибор берганлар. Пешёқи билан баландлиги 19,73 метрни ташкил қилади, ҳамда сиркор парчин ва гириҳ нақшлар билан безатилган. Кўкалдош мадрасаси XVIII аср бошларида қаровсиз ҳолга келиб, карвонсарой сифатида ҳам фойдаланилган. Мадраса 1886-1946 йилларда зилзилалар оқибатида вайрон бўлган бир неча бор тамирланиши натижасида мадрасанинг ташқи кўриниши ўзгариб кетган. мустақиллик йилларида кўплаб тарихий обидалар сингари Кўкалдош мадрасасида ҳам кенг кўламли ободонлаштириш ишлари олиб борилди. 1998-йилда муҳандислик устунворлигини таминлаш, бинонинг ташқи ва ички кўринишини асл ҳолига келтириш чора тадбирлари олиб борилмоқда
Кўрилди 2711
Тавсифлар
Танзила Халилова — «Чилонзор Дента сервис» поликлиникаси кадрлар бўлими бошлиғи
Махмудова Назокат Нурмамедовна "Ўзбектелеком" АК Самарқанд филиали КУҚ раиси
JUMAGUL