Тошкент – Ўзбекистон пойтахти
Тошкент топонимини “Тош шаҳар” деб изоҳлайдилар. Шу сўзда маълум маънода шаҳар тирихи ҳам ўз аксини топган. Шаҳар ҳудудида тош асрига оид буюмлар топилган. Тошкентдаги қабристонлардан бирида топилган бронза кўзгулар, турли мамлакатларнинг тангалари шаҳар тарихи 2000 йилдан ортиқ эканлигидан дарак беради.
Тошкент тарихига оид илк манбалар милоднинг дастлабки асрларига тўғри келади. Жумладан, юнон олими Птоломейнинг “Географиядан қўлланма” Тошкент ҳақидаги маълумотлар асарида учрайди. Птоломей бу асарида Eр шарининг обод қисмини, 26 харитада тасвирлаган. Ана шу харитада Хитойга борадиган савдо йўли устида“Терри Лапидея” деган жой кўрсатилган. Олимлар ана шу юнонча номни “Тош қўрғон” деб таржима қилиб, уни Тошкентга нисбат берганлар.
Тошкент шаҳрининг номи ёзма манбаларда Чоч, Чочистон, Шош, Шошкент шаклларида учрайди. Чоч сўзи ҳам сўғд тилида “тош” маъносини англатади. Шош эса Чоч номининг арабича шаклидир. Чоч ёки Шош деганда Тошкент ва унинг атрофлари тушунилган.
Қорахонийлар таркибига кирган Чоч шаҳри Х асрнинг охири – XII асрнинг бошларида бутунлай Тошкент номини олган. Амир Темур даврида (XIV иккинчи ярми – XV бошлари) қудратли қалъа, йирик ҳунармандчилик, маданият ва илм-фан, савдо-тижорат шаҳри сифатидаги мақомини тикланган.
Тошкент шаҳар тарихида Чорсу бозори асосий маркази бўлиб, бу эрга турли шаҳар ва мамлакатлардан савдогарлар келишган
XVIII аср бошларида Тошкент бошқа шаҳарлардан анча бой ва чиройли шаҳар бўлиб, ўша даврга нисбатан маданияти ва ободончилиги баланд даражада бўлган.
Шаҳарга сув Чирчиқ дарёсидан чиқарилган Бўзсув каналининг ирмоқлари – Калковуз, Анҳор, Лабзак, Чорсу, Тарлак ва бошқа ариқлар орқали келган. Тошкент катта кўчалари бўйлаб ўтган илгариги каналларнинг қуриб қолган ўзанлари, масалан, Чорсудаги Тарлак, Лабзак ва бошқа каналларнинг ўзанлари ҳозиргача сақланиб қолган.
1930 йилдан эътиборан Тошкент Ўзбекистон ССР пойтахти бўлиб келган. Роппа-роса 61 йил ўтиб, яъни 1991 йили Тошкент Ўзбекистон Республикасининг пойтахтига айланди.
Кўрилди 3610
Тавсифлар
Танзила Халилова — «Чилонзор Дента сервис» поликлиникаси кадрлар бўлими бошлиғи
Махмудова Назокат Нурмамедовна "Ўзбектелеком" АК Самарқанд филиали КУҚ раиси
JUMAGUL