uz en ru

Тавсифлар

«Kasaba sayr» ШК билан ҳамкорликдан хурсандман. Поликлиника касаба уюшма ташкилоти билан бирга жорий йилда 40 нафар ходимларимиз Самар­қанд шаҳрида бўлиб қайтишди. Шу ўринда бир таклиф киритмоқчи эдим. Мамлакатимиз сайёҳлик кўлами ва тарихий обидаларининг кўплиги жиҳатдан дунёда олдинги ўринлардан бирида туради. Самарқанд, Хива, Бухоро шаҳарлари билан ҳар қанча фахр­лансак арзийди. Лекин биз билмаган бошқа тарихий обидалар ҳам анчагина. Ниятим, «Kasaba sayr» ШК ташкилоти ёрдамида ўша жойларга ҳам саёҳат уюштирилса, айни муддао бўларди.

Танзила Халилова — «Чилонзор Дента сервис» поликлиникаси кадрлар бўлими бошлиғи

"Каsaba sayr" шўъба корхонаси ёрдами билан 18-21 май кунлари "Ўзбектелеком" АК Самарқанд филиалида самарали фаолият юритаётган 27 нафар ишчи-ходимларимиз учун афсонавий Хива шаҳрига саёҳат уюштирилди. Саёҳатни ташкиллаштиришда ҳеч қандай муаммолар бўлмади. Жамоамиз номидан "Kasaba sayr" ШКга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Шу ўринда алоҳида, Т.Хидировга, Илхомжонга, Хива шахрида бизни кутиб олишдан-жўнатишгача ёнма-ён юриб, ташкилий ишларни елиб-югуриб бажарган Раззакова Дилдорахонга, гид қизимиз Усманова Назокатхонга, "Шамс Хива" меҳмонхонаси ходимларига каттадан-катта рахматлар айтиб қоламиз. Бундан кейин ҳам ўзимизнинг туристик компаниямиз билан ҳамкорликда Республикамизнинг диққатга сазовор жойларига саёҳатлар ташкил этамиз деган умидда, ишларига ривож тилаймиз.

Махмудова Назокат Нурмамедовна "Ўзбектелеком" АК Самарқанд филиали КУҚ раиси

ZO'R MA'LUMOTLAR, HAMMASI QIZIQARLI RAHMAT KATTAKON

JUMAGUL

Янгиликларга Обуна

Информерлар

Система Orphus

Бухоро

Бухоро – жаҳоннинг энг қадимий шаҳарларидан бири: 1997 йилда шаҳар ўзининг 2500 йиллик юбилейини нишонлади. Бухоро номи дастлаб IX асрда тарихчи Наршахий томонидан зикр этилган.

Кўплаб тарихчилар, тилшуносларнинг фикрига кўра Бухоро сўзи санскритча “вихара” сўзидан келиб чиққан бўлиб, “калъа” деган маънони билдиради.

Археологик қазишмалар натижасига асосан олимлар ушбу шаҳар эрамизгача бўлган даврда ҳудуднинг иқтисодий ва маданий ҳаётида муҳим рол ўйнаган деган хулосага келдилар. Бухоро Хитойдан Римгача олиб борувчи Буюк Ипак йўлининг энг муҳим чорраҳаларидан бирида жойлашган.

VIII асрда бу эрда араб истеълоси натижасида Ислом дини жорий этилган. Аста-секин Бухоро энг муҳим диний марказга айланган ва тобора кўпроқ “Бухорои Шариф” деб атала бошланган.

Ривожланиш даврида шаҳар бир неча бор (форслар, араблар, мўғуллар томонидан) вайрон қилинган ва тикланган. Бухоронинг ўзига хос иқтисодий ва маданий ривожланиши Сомонийлар ва Шайбонийлар бошқарган даврларга тўғри келади.

Ҳозирги Бухоро Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарлари сингари эски ва янги шаҳарга бўлинган.Шаҳарнинг янги қисмида маъмурий бинолар, мактаблар, институтлар ва саноат корхоналари жойлашган.

Сиз 2500 йиллик Бухоронинг тор кўчаларида кезишингиз ва кўк гумбазли ҳашаматли бинолар ҳамда кичик лойсувоқ уйлардан завқ олишингиз мумкин.

Х асрда қурилган Исмоил Сомоний мақбараси Бухородаги энг қадимий ва чиройли ёдгорликлардан биридир.У ҳозирги пайтда ҳам худди 1000 йил илгаригидек чиройли кўринишга эга. Сомонийлар асли форс бўлган биринчи тожик ҳукмдорларидир (эрамизнинг 875-999 йиллари). Улар пойтахти Бухоро бўлган буюк давлатни барпо этишган. Ўша давр қурилиш, санъат турлари, математика, геометрия, физика сингари аниқ фанларнинг юксак даражада ривожланиши билан характерланади.

Арк қалъаси юз йиллар давомида Бухоро ҳукмдорларининг расмий яшаш жойи бўлган. У баландлиги 16-20 метр бўлган сунъий тепаликда қурилган. Қалъа майдони қарийб 4 гектар. Одамлар кўпинча уни “шаҳар ичида шаҳар” деб аташган, чунки унда одатдаги шаҳарнинг ҳамма нарсалари: кўчалар, тор кўчалар, сарой, масжидлар, устахоналар бор бўлган.

Пои Калон меъморий мажмуи – барча меҳмонлар эътиборини жалб қиладиган жой. Мўгул давридан анча илгари, ХИИ асрда барпо этилган Калон Минорасини деярли ҳамма жойдан кўриш мумкин. ХВИ асрда унинг ёнида Масжиди Калон ва рўбарўсида – Мири араб мадрасаси қурилган.

Масжиди Калон – Самарқанд шаҳридаги Бибихоним масжидидан кейин Ўрта Осиёдаги иккинчи энг катта масжид. Мусулмон байрамида масжидга 10 минг киши сигиши мумкинлиги ўз исботини топган. Масжиднинг усти очиқ йирик ҳовлиси, унинг ажойиб пештоқлари ва усти ёпиқ айвонлари унутилмас таассурот қолдиради.

Масжиди Калон рўпарасида жойлашган Мири Араб мадрасаси пропорсияси ва симметрияси туфайли ўзидан кейин қурилган масжидлар учун ҳамиша намуна вазифасини ўтаган. Бўлгуси имомлар таълим олган Мири Араб мадрасаси кўп йиллар давомида собиқ шўролар иттифоқи даврида амал қилган ягона мадраса бўлган.

Бухоронинг маркази (16-17 асрлар). Лаби Ховуз – Бухоро аҳли ва меҳмонларининг севимли жойи. Майдон ўртасида катта ҳовуз бўлиб, унинг атрофида турли бинолар барпо этилган: Кўкалдош мадрасаси, Нодир Девонбеги мадрасаси ва хонақоси.

Шаҳардан тахминан 4 км. ташқарида Бухоро сўнгги амирларининг ёзги саройи жойлашган. Сарой “Ситораи Мохи хоса” – Ой ва юлдузлар ўртасидаги жой деб, шоирона номланган.

Мамлакатимиз мустақилликка эришгач, Юртбошимиз раҳнамолигида миллий қадриятларни тиклаш ва ривожлантириш, маданий меросни, айниқса тарихий-меморий обидаларни асраш, уларни келгуси наслларга етказиш борасида катта ишлар амалга оширилди. Масжиди Калон, Чорбакр, Арк қалъаси каби қатор асори атиқалар таъмирланиб, асл қиёфасига келтирилди. Бевосита Президент И.Каримов ташаббуслари билан тасаввуф намояндалари, Нақшбандия тариқати асосчилари Абдулхолиқ Ғиждувоний, Баҳоуддин Нақшбанд зиёратгоҳлари обод этилди.

қўшилган сана: 03-10-2014
Кўрилди 1495

Диққтатга сазовор жойлар