Самарқанд
Жаҳон цивилизациясининг қадимий ўчоқларидан бири, ер юзининг сайқали номини олган Самарқанд мустақил Ўзбекистоннинг йирик иқтисодий ва илмий-маданий марказларидан бири ҳисобланади.
Энди Самарқанд шаҳри номининг келиб чиқиши ва унинг маъносига келсак, бу борадаги баҳслар ҳамон давом этмоқда. Кўпчилик Шарқ муаллифлари «Самарқанд» сўзининг биринчи қисми, яъни «Самар» сўзи шу шаҳарда асос солган ёки шаҳарни босиб олган киши номи билан боғлайдилар. Айрим европалик олимлар, бу қадимдан қолган, санскритча «Самариа»га яқин, яъни «йиғилиш, йиғин» сўзидан келиб чиққан деб изоҳлайдилар. Антик давр манбаларида шаҳар «Мараканда» деб аталган. Бу балким «Самараканда»нинг юнонча айтилишидир. X - XI асрларда яшаган олимлар Абу Райҳон Беруний ва Маҳмуд қошгарий шаҳар номининг келиб чиқишини «Семизкент», яъни «семиз, бой қишлоқ, шаҳар» сўзининг бузиб талаффуз қилиниши деб тушунтирадилар.
Самарқанд жаҳон шаҳарсозлиги тарихида чуқур из қолдирган љадимий масканлардан бири ҳисобланади. Милоддан олдинги 1-минг йилликнинг ўрталаридан то ХВИИ аср бошларигача Самарқанд Суғднинг маъмурий маркази бўлган. Кўҳна шаҳарнинг қолдиқлари Афросиёб харобаларида сақланиб қолган. Рим тарихчиси Квинт Курсий Руф (1 аср) нинг ёзишича Самарқанд қалъаси деворининг айланаси тахминан 10,5 км бўлган
Қадимги Суғд, жумладан Самарқанд халқи ўз тарихи давомида бир неча марта чет эл босқинчиларга қарши ўз мустақиллигини сақлаб қолиш мақсадида мардонавор курашиб келган. 329-327 (м.о) йилларда Самарқанд аҳолиси Спитамен бошчилигида Александр Македонский босқинига қарши кураш олиб борган.
Самарқанд орқали шарқ ва ғарб савдоси амалга оширилган. Буюк ипак йўлида Самарақанд муҳим бўғин ҳисобланар эди. Шаҳар савдогарлари Хитой, Eрон, Миср, Сурия, ҳиндистон, Византия билан савдо сотиқ қилар эдилар. Айнан Самарқандда шарқ ва ғарб маданиятлари ўзаро тўқнашган ва бир-бирини бойитган. Шу боис шарқда кенг тарқалган мақолалардан бирида «ғарбда Рим, Шарқда Самарқанд» дейилган. Шунинг учун бўлса керак Самарқанд ва Рим инсоният тақдирдаги буюк хизматларни назарда тутиб «Боқий» шаҳарлар номни олганлар.
1370 йилда Амир Темурнинг Мовароуннаҳр ҳукмдори деб эътироф этилиши Самарқанд тарихи учун янги саҳифа очиб берди. Темур ва темурийлар ҳукмронлиги даврида Самарқанд давлат пойтахти сифатида XIV асрнинг охирлари XV –асрларда Шарқнинг энг гўзал шаҳри, Марказий Осиёнинг йирик иқтисодий, сиёсий, маданий марказига айланди. Бу даврда Самарқандда ўнлаб бинолар, ғарбий қисмида эса шаҳар қалъаси ( 34 га ) барпо этилди.
Унинг ичида иккита қаср - Кўксарой ва Бўстонсарой, ҳунармандчилик устахоналари, савдо расталари, карвонсаройлар, ҳаммомлар, шифохоналар ва бошқа маданий – маиший бинолар қурилди. Амир ва амирзодалар қалъадан ташқари Боғи Нақши Жаҳон, Боғи Биҳишт, Боғи Дилкушо, Боғи Шамол, Боғи Майдон, Боғи Зоғон, Боғи Нав, Боғи Феруза, Давлатобод, Боғи Баланд каби боғлар бунёд этганлар.
Шаҳар ичкариси ва ташқарисида Бибихоним Жоме масжиди, Гўри Амир мақбараси, Шохи Зинда мажмуаси, Улуғбек мадрасаси, расадхонаси каби кўплаб машҳур меъморий обидалар яратилди. Самарқанд замонасининг йирик илмий марказларидан бирига айланди. Жаҳон мумтоз адабиётининг йирик намоёндалари Абдураҳмон Жомий ва Алишер Навоийлар ҳам Самарқандда таълим олганлар.
Самарқанд XVI асрда шайбонийлар давлатининг пойтахти бўлганда ҳам, Бухоро хонлиги даврида ҳам муҳим иқтисодий ва маданий марказ бўлиб қолаверди. Ялангтўш Баҳодир ҳокимлиги даврида Регистон майдонида Шердор (1619-1636), Тиллакори (1646-1660) мадрасалари, Хўжа Ахрори Вале қабри олдида Нодир девонбеги мадрасаси ва бошқа бинолар қурилди.
2007 йил Самарқанд шаҳрининг 2750 йиллиги тантанали нишонланди. Шарқ дурдонаси бўлмиш шаҳарнинг яна бир бора бўй-басти билан жаҳон саҳнасига чиқарди.
Кўрилди 1392
Тавсифлар
Танзила Халилова — «Чилонзор Дента сервис» поликлиникаси кадрлар бўлими бошлиғи
Махмудова Назокат Нурмамедовна "Ўзбектелеком" АК Самарқанд филиали КУҚ раиси
JUMAGUL