uz en ru

Тавсифлар

«Kasaba sayr» ШК билан ҳамкорликдан хурсандман. Поликлиника касаба уюшма ташкилоти билан бирга жорий йилда 40 нафар ходимларимиз Самар­қанд шаҳрида бўлиб қайтишди. Шу ўринда бир таклиф киритмоқчи эдим. Мамлакатимиз сайёҳлик кўлами ва тарихий обидаларининг кўплиги жиҳатдан дунёда олдинги ўринлардан бирида туради. Самарқанд, Хива, Бухоро шаҳарлари билан ҳар қанча фахр­лансак арзийди. Лекин биз билмаган бошқа тарихий обидалар ҳам анчагина. Ниятим, «Kasaba sayr» ШК ташкилоти ёрдамида ўша жойларга ҳам саёҳат уюштирилса, айни муддао бўларди.

Танзила Халилова — «Чилонзор Дента сервис» поликлиникаси кадрлар бўлими бошлиғи

"Каsaba sayr" шўъба корхонаси ёрдами билан 18-21 май кунлари "Ўзбектелеком" АК Самарқанд филиалида самарали фаолият юритаётган 27 нафар ишчи-ходимларимиз учун афсонавий Хива шаҳрига саёҳат уюштирилди. Саёҳатни ташкиллаштиришда ҳеч қандай муаммолар бўлмади. Жамоамиз номидан "Kasaba sayr" ШКга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Шу ўринда алоҳида, Т.Хидировга, Илхомжонга, Хива шахрида бизни кутиб олишдан-жўнатишгача ёнма-ён юриб, ташкилий ишларни елиб-югуриб бажарган Раззакова Дилдорахонга, гид қизимиз Усманова Назокатхонга, "Шамс Хива" меҳмонхонаси ходимларига каттадан-катта рахматлар айтиб қоламиз. Бундан кейин ҳам ўзимизнинг туристик компаниямиз билан ҳамкорликда Республикамизнинг диққатга сазовор жойларига саёҳатлар ташкил этамиз деган умидда, ишларига ривож тилаймиз.

Махмудова Назокат Нурмамедовна "Ўзбектелеком" АК Самарқанд филиали КУҚ раиси

ZO'R MA'LUMOTLAR, HAMMASI QIZIQARLI RAHMAT KATTAKON

JUMAGUL

Янгиликларга Обуна

Информерлар

Система Orphus

”Чинабад” санаторийси

Кун 12
Кеча 11

     Чинобод санаторияси — Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида жойлашган бўлиб, 1946 йилда урушдан кейинги даврда ташкил топган биринчи санаторийлардан бири ҳисобланади. Чинобод санаторияси — овқат ҳазм қилиш аъзолари меъда, ичак, жигар ва ўт пуфаги каби касалликлари билан оғриган беморларга 1946 йилдан буён хизмат кўрсатиб келмоқда. Ва шу кунгача санатория гинекологик касалликлар, қандли диабет ва ошқозон-ичак тракти касалликларини даволаш профилига ега бўлган балнео-лой курорти ҳисобланади.

 

Сиҳатгодаги беморларни даволашнинг асосий усуллари бу, таркиби жиҳатидан Кавказ минерал сувларига ўхшаш ва ҳарорат 45-50 даража, шунингдек Балиқли кўлининг терапевтик лойидир. Ҳозирда сиҳатгоҳда қандли диабет, гинекология, урология, андрология каби бўлимлар ҳам ташкил етилган. Санатория бутун йил давомида ишлайди.

     Сиҳатгоҳнинг майдони мевали ва манзарали дарахтлар билан кўкаламзорлаштирилганлиги боис, ҳавоси жуда муссаффо. Даволанувчилар санаториянинг гўзал манзарали боғларида сайр қилиб, баҳра олишлари мумкин.
     Санаторияда шифобахш минерал сув, балчиқ, озокерит ва електр билан даволаш бўлимлари, бадан тарбия зали, рентген, ректоромоноскопия, аеросолярий, ингаляторий, стоматология хоналари мавжуд.
Шифобахш минерал сувдан асосан ичиш учун, ичакларни чайиш, тюбаж, ванналар учун, сув ости массажи қилишда фойдаланилади.
Даволанувчиларга табиий минерал сувдан ташқари, шифобахш гиёҳлардан тайёрланувчи дамламалар, дори дармонлар, парҳез овқатлар ва яна шунга ўхшаш нарсалар бериб борилади.

 

Хоналар тоифаси:

а)  Қулайликларга эга: 
2 ўринли 1 хонали  (12 бино)
2 ўринли  2 хонали (12 бино)
1 ўринли  1 хонали (12 бино)
2 ўринли 1 хонали  (4,7 бино)
1 ўринли 1 хонали  (4 бино)
люкс 2 ва 3 ўринли 2 хонали  (11 бино )
люкс 1 ўринли 1 хонали  (12 бино) 
ярим люкс 1 хонали 2 ўринли (12,13,8 бино) 
ярим люкс 2 хонали 2 ўринли (12,13,8 бино) 
люкс 2 хонали 2 ўринли (12 бино)
люкс 2 хонали 2 ўринли (6,10 бино)
люкс 3 хонали 3,4 ўринли (6 бино)
люкс 3 ва 4 ўринли 3 хонали (5 бино )
люкс 1 хонали  1 ўринли (10 бино)
б) Қулайликларсиз: 
2 ўринли 1 хонали  (1,2,4,9 бино)
3 ўринли 1 хонали (1,2,4, 9 бино)

 

Кўрилди 862

Саёрҳат ташкил қилиш учун ариза

* Саёҳат кунлари (дан - гача):
* Ф.И.О:
Телефон ракамингиз:
* Email:
0 дан 5 ёшгачам булган болар сони:
5 дан 10 ёшгачам булган болар сони:
Қўшимча малумот:
* Ҳимоя коди: