uz en ru

Тавсифлар

«Kasaba sayr» ШК билан ҳамкорликдан хурсандман. Поликлиника касаба уюшма ташкилоти билан бирга жорий йилда 40 нафар ходимларимиз Самар­қанд шаҳрида бўлиб қайтишди. Шу ўринда бир таклиф киритмоқчи эдим. Мамлакатимиз сайёҳлик кўлами ва тарихий обидаларининг кўплиги жиҳатдан дунёда олдинги ўринлардан бирида туради. Самарқанд, Хива, Бухоро шаҳарлари билан ҳар қанча фахр­лансак арзийди. Лекин биз билмаган бошқа тарихий обидалар ҳам анчагина. Ниятим, «Kasaba sayr» ШК ташкилоти ёрдамида ўша жойларга ҳам саёҳат уюштирилса, айни муддао бўларди.

Танзила Халилова — «Чилонзор Дента сервис» поликлиникаси кадрлар бўлими бошлиғи

"Каsaba sayr" шўъба корхонаси ёрдами билан 18-21 май кунлари "Ўзбектелеком" АК Самарқанд филиалида самарали фаолият юритаётган 27 нафар ишчи-ходимларимиз учун афсонавий Хива шаҳрига саёҳат уюштирилди. Саёҳатни ташкиллаштиришда ҳеч қандай муаммолар бўлмади. Жамоамиз номидан "Kasaba sayr" ШКга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Шу ўринда алоҳида, Т.Хидировга, Илхомжонга, Хива шахрида бизни кутиб олишдан-жўнатишгача ёнма-ён юриб, ташкилий ишларни елиб-югуриб бажарган Раззакова Дилдорахонга, гид қизимиз Усманова Назокатхонга, "Шамс Хива" меҳмонхонаси ходимларига каттадан-катта рахматлар айтиб қоламиз. Бундан кейин ҳам ўзимизнинг туристик компаниямиз билан ҳамкорликда Республикамизнинг диққатга сазовор жойларига саёҳатлар ташкил этамиз деган умидда, ишларига ривож тилаймиз.

Махмудова Назокат Нурмамедовна "Ўзбектелеком" АК Самарқанд филиали КУҚ раиси

ZO'R MA'LUMOTLAR, HAMMASI QIZIQARLI RAHMAT KATTAKON

JUMAGUL

Янгиликларга Обуна

Информерлар

Система Orphus

Тошкент– Қўқон -Риштон- Марғилон-Фарғона- Андижан- Наманган- Чуст-Поп-Тошкент

Бош сахифа - Саёҳатлар - Ўзбекистон бўйлаб саёхатлар - Тошкент– Қўқон -Риштон- Марғилон-Фарғона- Андижан- Наманган- Чуст-Поп-Тошкент
Кун 3
Кеча 2

 

Олтин водийнинг афсонавий, буюк шаҳарлари бўйлаб тарихий саёҳатлар.

Саёҳат давомийлиги: 3 кун

Маршрут: Тошкент– Қўқон -Риштон- Марғилон-Фарғона- Андижан- Наманган- Чуст-Поп-Тошкент

1- КУН

07:00 – Саёҳатчиларни Тошкент вокзалининг кириш йўлаги яқинида йиғиш.

07:55 – “Тошкент – Қўқон ” поездида жўнаб кетиши.

12:06 –  Қўқонга етиб келиш

13:00 – Шаҳар кафесида тушлик килиш.

14:30 – Қўқон хонлиги Худоёрхоннинг биринчи хонлигига кириш.

 

Худоёрхонни саройи   1863-1873 йилларда барпо этилган бўлиб, Худоёрхон Қўқон хони ўзига сарой-қўрғон қурдиради,  у ўрда деб номланиб, Бухоро равоғига қарама-қарши қад ростлаган.Сўнгги Қўқон хони Худоёрхон томонидан қурилган мазкур тарихий ёдгорлик дастлаб 3 та қисм ва 114 хонадан иборат бўлган.

 

15:30 – Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий уй музайига ташриф буюриш

Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий 1889 йил 22 февраль куни (6 март) табиб оиласида туғилган. Мактабда савод олгач, мадраса сабоҳ олади. Камбағаллар учун бепул мактаб ташкил этади ва унда дарс беради. Шеърлар ёзишни 1899 йилдан, ўзбек маънавиятшунослар Муқимий ва Фурқатлар ижодидан илҳомланиб ёза бошлайди. Ҳамзанинг инқилоб йилларидан олдинги асосий асари ўзбек ва тожик тилларида ёзилган шеърий “Девон” (1905 - 1914) асари вафот этганидан сўнг нашр этилган.

 

16:30 - Ҳамза номидаги Қўқон шаҳар мусиқали драма театрига ташриф буюриш.

Ҳамза номидаги Қўқон шаҳар мусиқали драма театри — Ўзбекистондаги кўҳна театрлардан бири. 1919 й. Ҳамза ташаббуси билан ташкил топган. 1920 й. округ театрига, 1924 й. дан давлат театрига айлантирилган. Репертуари, асосан, Ҳамза асарлари: «Бой ила хизматчи», «Туҳматчилар жазоси», «ким тўғри», «Заҳарли ҳаёт» ҳамда М. Уй-ғурнинг Т«уркистон табиби», Н. Гоголнинг У«йланиш» спектаклларидан ибо-рат бўлган. 1929 й. театрга Ҳамза номи берилган.

17:00 – Қўқон шаҳридаги  мехмонхонага жойлаштириш.

19:00 – Қўқон шаҳрининг махаллий кафесида кечги овқат танавул килиш, ва шаҳар    бўйлаб умумий саёхат қилиш.

21:00 - Қўқон шаҳрида жойлашган  мехмонхонада дам олиш.

2-КУН

07:30 – Эрталабки нонушта

08:30 – Қўқон – Риштон йўналишида автобусда жўнаб кетиш.

09:30 – Риштон кулолчилик музайига келиш.

Риштон кулолчилиги узоқ тарихга эга. Бунга маҳаллий тупроқнинг хусусиятлари ҳам сабаб. IX-X асрларга келиб Риштонда сопол идишларга сир бериш шакллана бошлаган. Риштонлик машҳур уста кулол Шарофиддин Юсупов 76 ёшни қаршилаган. Унинг отаси ҳам ўз даврининг машҳур кулоли эди. Шарофиддин кулол ёшлигида уйидаги оилавий устахонада кулолчилик сирларини ўрганган.

 

11:00 - Риштон – Марғилон йўналишида автобусда жўнаб кетиш.

11:30 – Марғилонга етиб келиш.         Марғилон тарихи музейи Афсоналарга кўра, Марғилонга Искандар Зулқарнайн томонидан асос солинган. Айтишларича Зулқарнайн овқатлангани тоʻҳтаганда, унга Мурғ яни товуқ ва Нон берилган экан ва шундан Мурғинон боʻлиб шаҳарни номи келиб чиққан екан.  

 

13:00 – Шаҳар кафеларидан бирида тушлик килиш.

14:00 - Марғилон – Андижон йўналишида автобусда жўнаб кетиш.

15:00 -  Андижонга етиб келиш.

16:30 - Бобур паркига ташриф буюриш ва музейларни зиёрат қилиш.

Мирзо Бобур Андижондаги етти километр жануби-шарқда 1993-йилда Кобулдаги Бобур қабридан тупроқ келтирилиши байрами муносабати билан очилган боғдир. Бу ернинг мармар омбори Мирзо Бобур зиёрат қилишни яхши кўрган тепаликлар устига ёйилган боғнинг марказидир.

 

17:00 - Андижон ҳудди Регистон монанд   жомъий меъморий мажмуаси “Андижон Регистони” дея номланаётган Жомъе мажмуаси жуда чиройли ва ўзига тортадиган кўриниш ҳолига келган.1885-йилда битказилган масжид шифтидаги ранго-ранг безаклар ҳали ҳам ўз гўзаллигини йўқотмаган.

 

17:30 - Чор Руссия мудофаа қўрғони. Қалъа меъморчилик ёдгорлиги 1880-1881 йилларда Чор Руссия ҳарбий қисми учун мудофаа қўрғони сифатида бунёд этилган. Унинг 10 метрдан ортиқ баландликка эга бўлган деворидан Андижон шаҳри кафтдек кўриниб турган. Бу эса шу жойдан туриб

 

18:00 - Андижон - Наманган йўналишида автобусда жўнаб кетиш.

19:30 – Наманган шаҳрига етиб келиш.

20:00 – Наманган шаҳрининг махаллий кафесида кечги овқат танавул қилиш, ва шаҳар    бўйлаб умумий саёхат қилиш.

Наманган  “афсоналар водийси паркига ташриф буюриш. Наманганда собиқ Машраб боғи ўрнида “Афсоналар водийси” номли гўзал номли катта истироҳат боғи барпо етилди. Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2018-йилда Наманган вилоятига ташрифи чоғида мазкур маданият ва истироҳат боғи лойиҳаси билан танишиб, уни “Афсоналар водийси” деб номлашни таклиф қилган еди.

 

22:00 – Наманган шаҳрининг мехмонхонасида дам олинади

3-КУН

08:00 – Эрталабки нонушта.

09:40  - Наманган  – Султон Увайси музайига ташриф буюриши.

Султон Увайси қорани юрагининг чақириғи билан Марказий Осиёда воизлик қилиш учун борди ва у дафн етилган Водий четидаги тоғ воҳасида тўхтади. Бугунги кунда ески мозор ўрнида гўзал тарихий мажмуа қурилиши бошланди. Қурилиш ҳали тўлиқ тугалланмаган, аммо зиёратчилар учун жуда қулай жойга айланишни ваъда қилмоқда. Исми онага муҳаббат бўлган жой. Ажойиб енергия жойи мозори Султон Увайси Каранидан бироз узоқда жойлашган.

 

10:40 - Султон Увайси – Наманган ўлкашунослик музейига етиб келиш.

11:50 - Наманган вилояти ўлкашунослик музейи — маданий-маъифий муассаса. Наманган ш. да жойлашган. 1920 й. да ўлкани ўрганиш мақсадида ташкил этилган. Дастлаб (ша-ҳар тарихига оид ашёлар намойиш қилинган) «Халқлар музейи» сифатида фаолият кўрсатган. 1941 й. дан хрзирги мақомига эга. Музейнинг табиат, тарих, санъат, маънавият ва ус-лубият, адабиёт ва қўлёзмалар ҳамда хазина бўлимлари бор..

12:30 - Наманган ўлкашунослик музейидан -  Наманган шаҳрига етиб келиш.

13:00 – Наманган шаҳрининг махаллий кафеларидан бирида тушлик танавул қилиш.

14:40 - Исҳоқхон Ибрат Мажмуасига етиб келиш.

Ибрат (тахаллуси; асл исм-шарифи Исҳоқхон Жунайдуллахўжа ўғли) (1861, — Наманган вилояти Тўрақўрғон тумани — 1937, Андижон) — ўзбек маърифатпарвари, шоир. Қўқондаги Муҳаммад Сиддиқ Тунқотар мадрасасида ўқиган (1878—86). 1887—92 йилларда Истанбул, София, Афина, Рим, Кобул ва Жидда шаҳарларида бўлган. Ҳиндистоннинг Бомбай ва Калькутта шаҳарларида яшаган (1892—1896).

 

15:30 - Исҳоқхон Ибрат Мажмуасидан - “Чуст туманига” етиб келиш.

16:00 – Қадим замонлардан бери, Марказий Осиё халқларининг фикрига кўра, ўткир нарсалар ўз егаларини бахтсизликлардан ҳимоя қиладиган тумор кучига ега. Енг қадимий металлни қайта ишлаш марказларидан бири Фарғона водийсида жойлашган бўлиб, улардан бири Чуст шаҳридир.

16:45 - Чуст – Поп жўнаб кетиш.

18:09 – Поп - Тошкент йўналишида поезда жўнаб кетиш.

21:40 – Тошкент шимолий вокзалига етиб келиш.

Саёҳат  дастурига куйидаги хизматлар  киритилган:

-Транспорт хизмати

-Мехмонхона хизмати + нонушта

-Малакали гид  - кузатувчи хизматчи

- Тушлик

- Кечки овкат

-Барча обидаларга кириш чипталари

Барча саёҳатлар туристларнинг хоҳиш ва истаклари асосида қайта кўриб чиқилиши ҳамда шароитга мослаштирилиши мумкин.

Кўрилди 1079

Саёрҳат ташкил қилиш учун ариза

* Саёҳат кунлари (дан - гача):
* Ф.И.О:
Телефон ракамингиз:
* Email:
0 дан 5 ёшгачам булган болар сони:
5 дан 10 ёшгачам булган болар сони:
Қўшимча малумот:
* Ҳимоя коди: