uz en ru

Тавсифлар

«Kasaba sayr» ШК билан ҳамкорликдан хурсандман. Поликлиника касаба уюшма ташкилоти билан бирга жорий йилда 40 нафар ходимларимиз Самар­қанд шаҳрида бўлиб қайтишди. Шу ўринда бир таклиф киритмоқчи эдим. Мамлакатимиз сайёҳлик кўлами ва тарихий обидаларининг кўплиги жиҳатдан дунёда олдинги ўринлардан бирида туради. Самарқанд, Хива, Бухоро шаҳарлари билан ҳар қанча фахр­лансак арзийди. Лекин биз билмаган бошқа тарихий обидалар ҳам анчагина. Ниятим, «Kasaba sayr» ШК ташкилоти ёрдамида ўша жойларга ҳам саёҳат уюштирилса, айни муддао бўларди.

Танзила Халилова — «Чилонзор Дента сервис» поликлиникаси кадрлар бўлими бошлиғи

"Каsaba sayr" шўъба корхонаси ёрдами билан 18-21 май кунлари "Ўзбектелеком" АК Самарқанд филиалида самарали фаолият юритаётган 27 нафар ишчи-ходимларимиз учун афсонавий Хива шаҳрига саёҳат уюштирилди. Саёҳатни ташкиллаштиришда ҳеч қандай муаммолар бўлмади. Жамоамиз номидан "Kasaba sayr" ШКга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Шу ўринда алоҳида, Т.Хидировга, Илхомжонга, Хива шахрида бизни кутиб олишдан-жўнатишгача ёнма-ён юриб, ташкилий ишларни елиб-югуриб бажарган Раззакова Дилдорахонга, гид қизимиз Усманова Назокатхонга, "Шамс Хива" меҳмонхонаси ходимларига каттадан-катта рахматлар айтиб қоламиз. Бундан кейин ҳам ўзимизнинг туристик компаниямиз билан ҳамкорликда Республикамизнинг диққатга сазовор жойларига саёҳатлар ташкил этамиз деган умидда, ишларига ривож тилаймиз.

Махмудова Назокат Нурмамедовна "Ўзбектелеком" АК Самарқанд филиали КУҚ раиси

ZO'R MA'LUMOTLAR, HAMMASI QIZIQARLI RAHMAT KATTAKON

JUMAGUL

Янгиликларга Обуна

Информерлар

Система Orphus

Қадимий ипак йўли шаҳарлари бўйлаб саёҳат

Бош сахифа - Саёҳатлар - Ўзбекистон бўйлаб саёхатлар - Қадимий ипак йўли шаҳарлари бўйлаб саёҳат
Кун 5
Кеча 4

 

Қуёшли юртнинг афсонавий буюк шаҳар кўчалари бўйлаб...
Тарихий саёҳат
Саёҳат давомийлиги: 5 кун / 4 кеча
Маршрут: Фарғона водийси – Тошкент – Урганч – Хива – Бухоро – Самарқанд – Тошкент – Фарғона водийси

1 КУН.

Фарғона водийси – Тошкент

12:00 – Фарғона водийсидан Тошкент шаҳрига етиб келинади.

12:30 - Саёҳатчиларни «Тошкент» (шимолий) вокзалида кутиб олинади. “Kasaba sayr” ходимлари билан саёҳат тартиби ҳамда бошқа қоидалар тўғрисида маслаҳатлашиб олинади.

13:30 – Тошкент-Урганч йўналишида "Afsona" поездида жўнатилади.

19:00 Поездда кечки овқат танавул қилинади. Тун поездда ўтказилади.

2 КУН.

Урган, Хива (16с. 55 мин. поездда, 992 км)

06:25 – Урганч шаҳрига етиб келинади (эртаси куни).

07:00 Саёҳатчилар Хива шаҳрига етказиб қўйилади. Эрталабки нонушта танаввул қилинади.

09:00 – “Ичан – Қалъа” бўйлаб саёҳатга олиб чиқилади. Ичан – Қалъа (ХVIII–XIX асрлар), Ички шаҳар – Ичан Қалъа (шаҳристон) ва Ташқи шаҳар – Дишан Қалъа (работ), Саид – Аллауддин мақбараси,  Кальта – Минор минораси, Муҳаммад Аминхон мадрасаси. 

12:00 – Тушлик танавул қилинади. Тушлик вақтида Хоразмнинг миллий рақс ва лапарлари “Халпа” билан чиқишлар қилинади.

14:00 – 16:00 саёҳат давом эттирилади: Оллоқулихон карвонсарой ва мадрасаси (XIII–XIX  асрлар), Паҳлавон Маҳмуд мадрасаси (XVII–XIX асрлар), Тош–Ховли саройи, Кўҳна–Арк мажмуаси (XIX аср), Ислом Хўжа мадрасаси ва минораси (1908–1910г.г.), Полвон дарвоза (XIX аср).

17:00 – Кечки овқат танавул қилинади.

18:45Урганч шаҳрига туристларни қайтариб олиб келинади. Саёҳатчиларни “Урганч” вокзалига етказилади.

19:02Ургенч-Бухоро йўналишида "Afsona" ҳаракатланувчи поездида Бухорога қайтилади. Тун поездда ўтказилади.

3 – КУН.                                                                                    

Бухоро (12с. 18 мин. поездда, 427 км)

07:20 – Бухорога етиб келинади (эртаси куни). “Kasaba sayr” ходимлари билан саёҳат тартиби ҳамда бошқа қоидалар тўғрисида маслаҳатлашиб олинади.

08:00 – Эрталабки нонушта танавул қилинади.

09:00 – Лаби–Ховуз Ансамбли : Нодир Девонбеги (XVI аср) хонақоси ва мадрасаси, Кўкалдош (XV аср) мадрасаси, Хўжа Насриддин хайкали, гумбаз тагидаги савдо расталари бўйлаб саёҳат, (XVI  аср): ҳунармандлар (заргарлар, миниатуристлар ва бошқалар) ўзлари ясаган ижод намуналари (маҳсулотлари) сотадиган Тоқи Сараффон, Тоқи Телпак Фурушон, Тоқи Заргарон,  Магоққи–Аттор (XII–XVI асрлар) Мачити, Гав–Кушон (XVI  аср) ансамбли, Бухоро карвонсаройиАбдуллахон мадрасаси (XVI аср), Улуғбек мадрасасига (XV аср), Абдуллазизхон (XVII аср) мадрасаси, Мачити Калон (XVI аср), Мир–Араб мадрасаси (XVI аср), асрлар давомида чўлдан Бухорога яқинлашиб келувчи карвонлар учун маёқ вазифасини ўтаган, айни пайтда Бухоронинг хақиқий  тимсолига айланиб улгурган Минораи Калонга олиб борилади. Сўнгра Чашмаи Аюб мақбараси. Қадимий Бухоро бозори бўйлаб саёҳат: Ўрта Осиё архитектурасининг гавҳари ҳисобланмиш - Самонийлар мақбарасига ташриф буюрилади.

13:00 Тушлик танавул қилинади.

14:30 – 19:00 Саёҳат давом эттирилади. Арк қўрғони– кўҳна шаҳардаги хукмдорлар қароргоҳи жойлашган қалъа банд ўрда (эрамиздан олдинги I аср– XIX асрлар), Бола Ховуз мачити (XVIII аср),  Бухоро амирининг ёзги қароргоҳи (XIX аср), Шаҳар бўйлаб саёҳатга олиб чиқилади. Бахоуддин Нақшбанд  меъморий-маданий мажмуаси, Ситораи – Мохи Хоса (Бухородан 4 км.)

19:30 Кечки овқат танавул қилинади.

22:00 Бухоро вилоятининг Когон туманида жойлашган “Бухоро” вокзалига қайтилади.

00:50 – “Бухоро – Самарқанд” йўналиши бўйлаб харакатланувчи "Afsona" поездида Самарқандга қайтилади. Тун поездда ўтказилади.

4 КУН.

Самарқанд (5 соат поездда, 273 км)

05:50 – Самарқандга етиб келинади (эртаси куни). Корхонамиз вакили билан саёҳат тартиби ҳамда бошқа қоидалар тўғрисида маслаҳатлашиб олинади.

06:30 – Эрталабки нонушта танавул қилинади.

07:00 – Шаҳар бўйлаб саёҳатга олиб чиқилади. Мусулмонларнинг Қурондан  сўнг  иккинчи муқаддас китоби “Хадис”ни тўплаган муҳаддис Имом ал Бухорий мақбарасига олиб борилади. Улуғбек расадхонаси, Хўжа Дониёр меъморий ёдгорлиги - мусулмон, христиан ва яхудий дин вакиллари бир хил сиғинадиган илоҳий авлиё (баъзи манбаларда пайғамбар) (XV аср), Шохи Зинда меъморий ёдгорлик мақбараларига (IX-XIX асрлар), Бибихоним жомъе масжидига (XIV аср), Самарқанднинг энг машҳур “Сиёб” бозорига ташриф буюрилади ҳамда эсдалик совғалари ҳарид қилиш учун вақт ажратилади.

13:00 - Тушлик танавул қилинади.

14:30 – 17:00 -  саёҳат давом эттирилади. Марказий Осиё меъморчилигининг ноёб асари сифатида эътироф этилган Амир Темур мақбараси (Гўри Амир) (XIV аср) -  темурийлар хилхонаси, Регистон ансамблига (майдони) - Улуғбек, Шердор ва Тиллакори мадрасаларига (XV-XVII асрлар).

 17:50 -  Самарқанд вокзалига етказиб қўйилади.

18:10 Самарқанд – Тошкент” йўналиши бўйлаб харакатланувчи "Afsona" поездида Тошкентга қайтилади. (4с. 16 мин. поездда, 289 км)

19:00 Поездда кечки овқат танаввул қилинади.

22:26 – Тошкент шаҳрига етиб келинади.  

23:00 - «Ўзбекистон» ва «Le Grande Plaza» меҳмонхоналарига олиб борилади ва жойлаштирилади. Меҳмонхонада тунаб қолинади.

5 – КУН.

Тошкент

07:00 – Меҳмонхонада нонушта танаввул қилинади.

08:00 – Шаҳар бўйлаб саёҳатга олиб чиқилади. Хазрати Имом мажмуаси, Минор масжиди, Шаҳидлар хотираси мажмуи, Амир Темур ва темурийлар музейи ва майдони.

13:30 - Тушлик танавул қилинади.

15:00 - Мустақиллик майдони.

16:00 – Саёҳатчилар уйларига кузатилади.

 

Барча саёҳатлар туристларнинг хоҳиш ва истаклари асосида қайта кўриб чиқилиши ҳамда шароитга мослаштирилиши мумкин.

 

Бир киши учун ушбу саёҳат нархи 880 минг сўмни ташкил этади.

 

Қуйидаги хизматлар нархи юқоридаги умумий саёҳат нархига киритилган:

  • Барча йўналишлар учун поезднинг купэ вагонлари учун темир йўл чипталари;

  • Поезда Урганч шаҳрига боришда 1-кун учун кечки овқат ва Самарқанд шаҳридан Тошкент шаҳрига қайтишда 4-кун учун кечки овқат танавул қилиш;

  • Хива шаҳрида нонушта, тушлик, кечки овқат танавул қилиш;

  • Бухоро шаҳрида нонушта, тушлик, кечки овқат танавул қилиш;

  • Самарқанд шаҳрида нонушта, тушлик  овқат танавул қилиш;

  • Хива, Бухоро, Самарқанд, Тошкент шаҳарларида транспорт (абтобус) хизматлари;

  • Хива, Бухоро, Самарқанд, Тошкент шахарларида жойлашган тарихий, маданий меърос объектларига кириш чипталари;

  • Хива, Бухоро, Самарқанд, Тошкент шаҳарларида малакали гид-экскурсаводлар хизматлари;

  • Тошкент шаҳрида мехмонхонага жойлаштириш харажатлари.

Кўрилди 4743

Саёрҳат ташкил қилиш учун ариза

* Саёҳат кунлари (дан - гача):
* Ф.И.О:
Телефон ракамингиз:
* Email:
0 дан 5 ёшгачам булган болар сони:
5 дан 10 ёшгачам булган болар сони:
Қўшимча малумот:
* Ҳимоя коди: