Тошкент – Бухоро – Тошкент
Қуёшли юртнинг афсонавий, буюк шаҳар кўчалари бўйлаб...
Тарихий саёҳат
Саёҳат давомийлиги: 1 кун / 2 кеча
Йўналиш: Тошкент – Бухоро – Тошкент
1 - КУН
Тошкент - Бухоро (поездда 9 соат 35 дақиқа, 570 км)
19:30 - Тошкент марказий вокзали кириш зали яқинида туристлар тўпланади.
20:55- Тошкент-Бухоро йўналишида поездда Бухоро шаҳрига юборилади. Тун поездда ўтказилади.
2 - КУН
Бухоро
06:27 - (кейинги куни) Бухоро вилоятининг Когон шаҳрига етказиб келинади.
06:40 - туристлар вокзалда кутиб олинади. Корхонамиз вакили билан саёҳат тартиби ҳамда бошқа қоидалар тўғрисида маслаҳатлашиб олинади.
07:00 – шаҳардаги кафелардан бирида нонушта танаввул қилинади.
07:30 - меъморий-маданий мажмуаси Бухоро шаҳридан 12 км.да шимолий-шарқда Қасри Орифон қишлоғида жойлашган бўлиб, бу қишлоқда Накшбанд туғилган ва шу ерда дафн этилган. Хўжа Бахоуддин Нақшбанд – XIV асрда яшаган тарихий шахс бўлиб, ўз замонасининг машхур сўфиларидан биридир. У Амир Темур билан замондош. Меъморий-маданий мажмуа XVI асрда барпо этилган.
08:30 - (Бухородан 4 км.) – сўнги Бухоро амирининг ёзги қароргоҳи (XIX аср).
09:30 – шахар бўйлаб саёхат ташкил қилинади. Ансамбли : Нодир Девонбеги (XVI аср) хонақоси ва мадрасаси, Кўкалдош (XV аср) мадрасаси, Хўжа Насриддин хайкали, гумбаз тагидаги савдо расталари бўйлаб саёҳат, (XVI аср): ҳунармандлар (заргарлар, миниатуристлар ва бошқалар) ўзлари ясаган ижод намуналари (маҳсулотлари) сотадиган Тоқи Сараффон, Тоқи Телпак Фурушон, Тоқи Заргарон, Мағоққи–Аттор (XII– XVI асрлар) Мачити, Гав–Кушон (XVI аср) ансамбли, Бухоро карвонсаройи, Абдуллахон мадрасаси (XVI аср), Улуғбек мадрасасига (XV аср), Абдуллазизхон (XVII аср) мадрасаси, Мачити Калон (XVI аср), Мир–Араб мадрасаси (XVI аср), асрлар давомида чўлдан Бухорога яқинлашиб келувчи карвонлар учун маёқ вазифасини ўтаган, айни пайтда Бухоронинг хақиқий тимсолига айланиб улгурган Минораи Калонга олиб борилади.
14:00 - шаҳардаги кафелардан бирида тушлик танаввул қилинади.
14:30 - саёҳат давом эттирилади. Арк қўрғони– кўҳна шаҳардаги хукмдорлар қароргоҳи жойлашган қалъа банд ўрда (эрамиздан олдинги I аср– XIX асрлар), Хўжа Зайнуддин мачити ва хонақоси, Бола Ховуз мачити (XVIII аср)– квартальная мечеть, Чашмаи Аюб мақбараси (XII–XVI асрлар) – мақбара ичкарисида шифобахш сув қайнаб чиқади. Бухоро бозори бўйлаб саёҳат: мевалар, қуритилган мевалар, ёнғоқлар, зираворлар, зардўзлик маҳсулотлари, Ўрта Осиё архитектурасининг гавҳари ҳисобланмиш - Самонийлар (Исмоил Самоний) мақбараси (X аср, Самонийлар сулоласининг хилхонаси).
19:30 - шаҳардаги кафелардан бирида кечки овқат танаввул қилинади.
20:30 - туристлар вокзалга етказиб қўйилади.
20:55 - Бухоро – Тошкент йўналишида поездда Тошкент шаҳрига юборилади. (9 соат 35 дақиқа поездда, 289 км)
3 - КУН
Тошкент
07:10 - Тошкентга етиб келинади. Туристлар уйларига кузатилади.
Барча саёҳатлар туристларнинг хоҳиш ва истаклари асосида қайта кўриб чиқилиши ҳамда шароитга мослаштирилиши мумкин.
Тавсифлар
Танзила Халилова — «Чилонзор Дента сервис» поликлиникаси кадрлар бўлими бошлиғи
Махмудова Назокат Нурмамедовна "Ўзбектелеком" АК Самарқанд филиали КУҚ раиси
JUMAGUL