uz en ru

Тавсифлар

«Kasaba sayr» ШК билан ҳамкорликдан хурсандман. Поликлиника касаба уюшма ташкилоти билан бирга жорий йилда 40 нафар ходимларимиз Самар­қанд шаҳрида бўлиб қайтишди. Шу ўринда бир таклиф киритмоқчи эдим. Мамлакатимиз сайёҳлик кўлами ва тарихий обидаларининг кўплиги жиҳатдан дунёда олдинги ўринлардан бирида туради. Самарқанд, Хива, Бухоро шаҳарлари билан ҳар қанча фахр­лансак арзийди. Лекин биз билмаган бошқа тарихий обидалар ҳам анчагина. Ниятим, «Kasaba sayr» ШК ташкилоти ёрдамида ўша жойларга ҳам саёҳат уюштирилса, айни муддао бўларди.

Танзила Халилова — «Чилонзор Дента сервис» поликлиникаси кадрлар бўлими бошлиғи

"Каsaba sayr" шўъба корхонаси ёрдами билан 18-21 май кунлари "Ўзбектелеком" АК Самарқанд филиалида самарали фаолият юритаётган 27 нафар ишчи-ходимларимиз учун афсонавий Хива шаҳрига саёҳат уюштирилди. Саёҳатни ташкиллаштиришда ҳеч қандай муаммолар бўлмади. Жамоамиз номидан "Kasaba sayr" ШКга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Шу ўринда алоҳида, Т.Хидировга, Илхомжонга, Хива шахрида бизни кутиб олишдан-жўнатишгача ёнма-ён юриб, ташкилий ишларни елиб-югуриб бажарган Раззакова Дилдорахонга, гид қизимиз Усманова Назокатхонга, "Шамс Хива" меҳмонхонаси ходимларига каттадан-катта рахматлар айтиб қоламиз. Бундан кейин ҳам ўзимизнинг туристик компаниямиз билан ҳамкорликда Республикамизнинг диққатга сазовор жойларига саёҳатлар ташкил этамиз деган умидда, ишларига ривож тилаймиз.

Махмудова Назокат Нурмамедовна "Ўзбектелеком" АК Самарқанд филиали КУҚ раиси

ZO'R MA'LUMOTLAR, HAMMASI QIZIQARLI RAHMAT KATTAKON

JUMAGUL

Янгиликларга Обуна

Информерлар

Система Orphus

Самарқанд – Тошкент – Самарқанд

Бош сахифа - Саёҳатлар - Ўзбекистон бўйлаб саёхатлар - Самарқанд – Тошкент – Самарқанд
Кун 2
Кеча 1

Қуёшли юртнинг афсонавий, буюк шаҳар кўчалари бўйлаб...

Тарихий саёҳат
Саёҳат давомийлиги: 2 кун / 1 кеча
Йўналиш: Самарқанд – Тошкент – Самарқанд

1 - КУН

Самарқанд – Тошкент (50 дақиқа самалётда289 км)

07:00 – Самарқанд шаҳри аэропорти биноси яқинида саёҳатчилар тўпланади.

08:05 - Самарқанд-Тошкент йўналишида самолётда юборилади.

08:55 – аэропортда кутиб олинади. Корхонамиз вакили билан саёҳат тартиби ҳамда бошқа қоидалар тўғрисида маслаҳатлашиб олинади.

09:15 - шаҳардаги кафелардан бирида нонушта танаввул қилинади.

10:00 – Истиқлол йилларида Мустақиллик майдони пойтахтимизнинг улкан меъморий ансамблига айланди. Ўзбекистон Республикасининг Мустақиллиги куни деб эълон қилинган сана — 1991 йил 1 сентябрдан эътиборан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига мувофиқ, Тошкентнинг марказий майдони-Мустақиллик майдони деб атала бошлангани бунда муҳим омил бўлди. Президентимиз раҳнамолигида бу ерда амалга оширилган улкан бунёдкорлик ишлари бош майдонимизнинг наинки манзарасини, айни чоғда мазмун-моҳиятини ҳам тубдан ўзгартириб юборди. Залворли ўзгаришлар жараёнида Мустақиллик монументи, Хотира хиёбони барпо этилди. Сенат биноси, Эзгулик аркаси, Тасвирий санъат галереяси, Бизнес-марказ шунингдек, замонавий фавворалар каби буюк бунёдкорлик намуналари яратилди. Эл-юрт шон-шавкати, ғурур-ифтихори, миллий давлатчилигимиз тимсоли бўлмиш обидалардан яна бири — фарзандини бағрига босиб турган мунис ўзбек аёли сиймоси акс этган юксак меъморий — бадиий мажмуа — Бахтиёр она ҳайкалидир. Мустақиллик монументи ва Бахтиёр она ҳайкали эзгулик аркаси, оқ поёндоз шаклидаги кенг йўлак билан бирга яхлит ансамблни ташкил қилади. Мустақиллик ва эзгулик тушунчаларини ўзида уйғунлаштирган бу ёдгорлик, Президентимиз таклифига кўра, «Мустақиллик ва эзгулик монументи» деб аталди.

11:30 – Пойтахтимиз Тошкентнинг гултожига айланиб улгурган “Ҳазрати Имом” мажмуасининг ажралмас бўлаги бўлган Мўйи муборак кутубхонаси ўзига яраша узоқ ўтмишга эга. Манбаларга қараганда ўрта Осиё ҳудудларида барпо қилинган кутубхоналар 13-асрдан бошлаб яхлит мажмуа шаклида ёки бошқа баъзи иншоатлар таркибида қурилган. Кутубхоналарнинг махсус тизим ва ўзига хос кўркам меъморий шакл сифатида вужудга келиши ва ривожланишига эса Амир Темур тамал тошини қўйган.

13:30 - шаҳардаги кафелардан бирида тушлик танаввул қилинади.

14:30 – «Ўзбекистон» меҳмонхонасида туристлар жойлаштирилади ва кейинги саёҳатлар бошлангунига қадар бўш вақт ажратилади.

16:00 – Пойтахтимизнинг марказида қад ростлаган Темурийлар тарихи давлат музейи ўзининг юксак салоҳияти ва салобати билан алоҳида ажралиб туради. Бетакрор меъморий ечимга эга музей биноси Шарқ меъморчилигининг темурийлар даврига хос ҳамда бугунги кун замонавий услубларини ўзида мужассам этган. 
Давлатимиз раҳбари 1996 йилнинг 18 октябрида - ушбу маънавият кошонасининг тантанали очилиш маросимида таъкидлаганидек, “Амир Темур хиёбони гўзал бир узук бўлса, бу музей шу узукнинг ёқут кўзидир”. Бундай таъриф ушбу кошонанинг наинки кўрк-тароватига, айни чоғда ундаги қадимий, ноёб осори-атиқаларнинг моҳияти ва аҳамиятига ҳам тааллуқлидир. Зеро, музей кўргазмаларида халқимизнинг буюк тарихи ҳам, шонли бугуни ҳам, ёруғ истиқболи ҳам акс этган.
Музей фондининг асосий қисми Ўзбекистоннинг ХИВ-ХВИ асрлар тарихини акс эттирувчи Амир Темур ва темурийлар даврига оид қўлёзма асарлар, турли давлатлар ҳукмдорлари билан олиб борилган ёзишмалар, тангалар, сопол ва мис буюмлар, меъморий безак қопламалари, китоблар, этнографик буюмлар, юртимиз рассомлари асарлари каби нодир экспонатлардан иборат. Экспонатларнинг сони эса 2,5 мингдан ошади.

18:00 – «Мукими» номидаги миллий театрда спектакль.

21:00 шаҳардаги кафелардан бирида кечки овқат танаввул қилинади.

22:00 - тун мехмонхонада ўтказилади.

2 - КУН

Тошкент

08:30 шаҳардаги кафелардан бирида нонушта танаввул қилинади.

10:00 – Музейда истиқлол йилларида маънавий қадриятларимизни тиклаш бЎйича олиб борилган ката ва муҳим ишлар алоҳида экспозицияларда акс этган. Бу экспозицияларнинг жойлашиши ва уларни кўз қорачиғидай сақлашда қандай технологиялардан фойдаланилаётгани жуда муҳимдир.

 Шаҳид кетган аждодларимиз хотирасига бағишланган, ғоят қисқа муддатда қад ростлаган ёдгорлик мажмуи ва музейи айнан шу жойда – кўп-кўп тарихий воқеаларга гувоҳ бўлган қадимий  Бўзсув соҳилида жойлашган.

11:00 Биринчи бўлиб 1924 йилда ташкил топган “ Тошкент Ҳайвонот Боғи” Ўрта Осиёда енг қадимий ҳайвонот боғларидан ҳисобланади.

1997 йили мустақиллик байрамидан олдин ушбу замонавий ҳайвонот боғи ишга тушди. Ҳозирги пайтда Европа ва Осиё ҳайвонот боғлари ва акварумлари асотсатсиясини аъзоси.
 Шуни таъкидлаш керакки, Тошкент Ҳайвонот Боғи ушбу асотсатсия ичида ҳайвонларни табиий йўл билан кўпайтириш борасида олдинги ўринларда бормоқда. 1997 йили очилган пайтда 85 тур ҳайвонларга ега бўлган бўлса, ҳозирги кунга келиб ҳайвонлар сони 440 дан ошиб кетди.

13:00 - шаҳардаги машҳур "Ош марказ"ида тушлик танаввул қилинади.

14:00 – «Lokomotiv Amusement Park» маданият ва истироҳат боғи 5та ҳудудга бўлинган бўлиб, умумий майдони 8 гектарни ташкил этади. Унинг таркибига, “ Kids' Zone” (15 ёшгача бўлган болалар учун 13та аттраксион), “ Fun Zone” (10 ёшдан катта бўлганлар учун 12 аттраксион), “ Extreme Zone” (Профессионал скалодром, тарзанкаларни ўз ичига олган арқонли шаҳарча, батутлар), “ Garden Zone” (кам учрайдиган навли дарахтлар боғи, кўллар ва сув каналлари тизими, шаршара, террасалар), “ Chill out Zone” (Фаввора атрофидаги террасалар ва кафелар билан жихозланган зона) ҳудудлар киради.

Локомотив боғида бир нечта ўзига ҳос рангли ва мусиқали фавворалар қурилган. Шунингдек дам олиш масканида жойлашган 3 қаватли сервис маркази ҳам мижозларга ҳизмат кўрсата бошлади. Мазкур сервис марказининг пастги қаватида интерактив аттраксионлар жойлашган бўлиб, ундан тир, лазерли лабиринт, Eймс хонаси ва бошқалар ўрин олган. Юқори қаватларда эса овқатланадиган жойлар мавжуд.

16:00 - шаҳардаги кафелардан бирида кечки овқат танаввул қилинади.

17:30 – туристлар вокзалга етказиб қўйилади.

18:00 – Тошкент - Самарқанд йўналишидаги поездда Самарқанд шаҳрига  юборилади. (3соат 55 дақиқа поездда, 289 км)

21:55 - Самарқандга етиб келинади. Туристлар уйларига кузатилади.

 

Барча саёҳатлар туристларнинг хоҳиш ва истаклари асосида қайта кўриб чиқилиши ҳамда шароитга мослаштирилиши мумкин.

 

 

Кўрилди 4489

Саёрҳат ташкил қилиш учун ариза

* Саёҳат кунлари (дан - гача):
* Ф.И.О:
Телефон ракамингиз:
* Email:
0 дан 5 ёшгачам булган болар сони:
5 дан 10 ёшгачам булган болар сони:
Қўшимча малумот:
* Ҳимоя коди: