uz en ru

Тавсифлар

«Kasaba sayr» ШК билан ҳамкорликдан хурсандман. Поликлиника касаба уюшма ташкилоти билан бирга жорий йилда 40 нафар ходимларимиз Самар­қанд шаҳрида бўлиб қайтишди. Шу ўринда бир таклиф киритмоқчи эдим. Мамлакатимиз сайёҳлик кўлами ва тарихий обидаларининг кўплиги жиҳатдан дунёда олдинги ўринлардан бирида туради. Самарқанд, Хива, Бухоро шаҳарлари билан ҳар қанча фахр­лансак арзийди. Лекин биз билмаган бошқа тарихий обидалар ҳам анчагина. Ниятим, «Kasaba sayr» ШК ташкилоти ёрдамида ўша жойларга ҳам саёҳат уюштирилса, айни муддао бўларди.

Танзила Халилова — «Чилонзор Дента сервис» поликлиникаси кадрлар бўлими бошлиғи

Янгиликларга Обуна

Информерлар

Система Orphus

Тошкент – Урганч – Хива – Тошкент

Бош сахифа - Саёҳатлар - Тошкент – Урганч – Хива – Тошкент
Кун 3
Кеча 4

Қуёшли юртнинг афсонавий, буюк шаҳар кўчалари бўйлаб...

Тарихий саёҳат
Саёҳат давомийлиги: 4 кун / 3 кеча
Йўналиш: Тошкент – Урганч – Хива – Тошкент

1 - КУН

Тошкент - УрганчХива (поездда 17 с. 30 мин., 977 км.)

18:30 - Тошкент марказий вокзали кириш зали яқинида туристлар тўпланади.

19:30 – Тошкент–Урганч йўналишида поездда Урганч шаҳрига  юборилади. Тун поездда ўтказилади.

2 - КУН       

Урганч-Хива

13:05 - (кейинги куни) Урганч шаҳрига етказиб келинади.

13:15 - туристлар вокзалда кутиб олинади.

Корхонамиз вакили билан саёҳат тартиби ҳамда бошқа қоидалар тўғрисида маслаҳатлашиб олинади.

13:45 қадимий Хива шаҳрига йўл олинади. Шаҳардаги кафелардан бирида тушлик танаввул қилинади.

15:00 – «Мадраса Аминхон» меҳмонхонасига жойлаштирилади.

16:00 – Буюк ипак йўлининг марказий шахарларидан бири бўлмиш Хивани томоша қилиш учун Хоразмга ташриф буюрсангиз албатта “Ичон қалъа”ни кесиб ўтишингизга тўғри келади. Бу кўхна шахарнинг шарқона рухини хис қилиш учун унинг бозорларини, миллий хунармандчилик сабоқлари ўтказиладиган махсус мактаблари-ю, чалкаш тор кўчаларини айланиб кўришингиз мумкин. 

1984-1993 йилларда Ўзбекистон Фанлар академияси томонидан ўтказилган илмий тадқиқотлар даврида шаҳарнинг ёши аниқланган. Археологик қазишмалар натижасига кўра, “Ичан қалъа” ҳудуди эрамиздан аввалги В асрда пайдо бўлган. Бундан келиб чиқадики шахарнинг пайдо бўлгандан 2500 йилдан ортиқ вақт ўтган.

XIX асрга келиб шаҳар кенгайди, у икки қисмдан, яъни Ичан қалъа яни шаҳристон (ички шаҳар) ва Дешон қалъа работ (ташқи шаҳар) қурилди. Шаҳар теварагида эса ўнлаб қишлоқлар жойлашган эди.

16:30 – Хиванинг энг қадимий ёдгорлиги Саид Аловиддин Мақбарасини томоша қилиш учун Ғарбий йўлни кесиб ўтишга тўғри келади, бу қадамжога кўплаб мусулмонлар ташриф буюради. Чунки, Саид Аловиддин Мухаммад пайғамбарнинг қариндоши бўлган ва XIII асрда худудда ислом динини тарғиб қилган.

17:00 – Гўзал тарихий обида ёнида эрамизнинг 1855 йилларига оид қурилиши тугалланмаган мовий минора “Калта минор” жойлашган. 
Сўнг сиз Хон қароргохини, эски қўрғон, масжид, қабуллар уйи, харам, зарбхона, қурол-яроғ омбори ва хибсхона (зиндон)ни ўз ичига олган Кўхна аркни томоша қилишингиз мумкин. Кўхна арк эрамизнинг XII-XIII тўлиқ комплекс сифатида шаклланган аммо унинг ҳақиқий ёши Хиванинг пайдо бўлиш даври билан тенглаштирилади. Eски шахарнинг бутун гўзаллигини томоша қилиш учун тахт жойлашган зал орқали кузатув минорасига кўтарилиш лозим.

17:30 –  Кўхна арк дарвозаси рўпарасида Мухаммад Рахимхон мадрасасини кўришингиз мумкин, мадрасадан Хон Рус босқинчиси Генерал Кауфманга таслим бўлиб Ичон-қалъани тарк этгунга қадар фойдаланилган. Хон машхур шоир бўлган, у Феруз тахаллуси билан ижод қилган. Хозирги кунда мадраса унча катта бўлмаган адабиёт ва Хоразм тарихи музейи вазифасини ўтайди. 

19:30 – меҳмонхонада кечки овқат танаввул қилинади. Тун меҳмонхонада ўтказилади.

3 - КУН       

Урганч-Хива

08:00 - меҳмонхонада нонушта танаввул қилинади.

09:00 –  Тош Ховли йирик қаср бўлиб кўпроқ саройни эслатади, қаср 1832-1841 йилларда Оллоқули Хон томонидан қурилган бўлиб Хиванинг асосий диққатга сазовор жойларидан хисобланади. Сарой деворлари мовий рангли нақшинкор плиталар ва ёғоч ўймакор устунлар билан безатилган юзтадан ортиқ хоналарга эга. 

Полвон Дарвоза (Шарқий Дарвоза, 1838-1842 йй.) ёнида сиз унча катта бўлмаган масжидга дуч келасиз, Оқ масжид 1657 йили Ок Хоним Бика томонидан қурдирилган. 

09:30 –  Мусулмонларнинг яна бир машхур зиёратгохи мафтункор мовий гумбаз ва нақшлар билан безатилган Пахлавон Махмуд мақбарасидир (э. XIV-ХХ-а.). Пахлавон Махмуд (э. XIV-а.) машхур курашчи, шоир, файласуф ва тери устаси бўлган. Унинг мақбараси ёнида бир неча хонларнинг ва уларни оилаларининг хонақолари жойлашган. 

10:30 –  Кўҳна арк – Хиванинг қадимий қалъасидир. Кўҳна Арк худудида хозир фақат ХIX асрга оид бир неча бино сақланиб қолган холос. Аркда хон ва амалдорларнинг уй жойлари, давлат идоралари билан бир қаторда кўринишхона (саломхона, арзхона), зарбхона, ёзги ва қишги масжид, ҳарам, аслаҳахона, ўқ-дори тайёрланадиган устахона, омборхона, ошхона, отхона, зиндон ва қўчқор уруштирадиган махсус майдон ҳам бўлган.
Кўҳна арк атамаси шаҳарда 1832-1838 йилларда яна шундай бир сарой Тошҳовли бунёд этилгач қўлланила бошланган. У қурилиши ва тузилишига кўра шаҳар ичидаги шаҳарни эслатади. Бир томони Ичан Қал'а девори ва бошқа томонлари махсус деворлар билан ўраб олинган. Аркка фақат битта йўлдан, шарқий дарвозадан кирилади. Унинг худуди 1 гектардан зиёдроқ майдонни эгаллаб, тўртбурчак шаклда (123х93 метр) қурилган бўлиб, баланд қалин девор билан ўралган. Кўҳна арк катта-кичик тўртта ҳовлидан ташкил топган. Ҳарам ва хонга қарашли уй-жойлар шимол томондаги ичкари ховлида жойлашган. Аркдаги бузилиб кетган хоналар ҳақида аниқ фикр юритиш қийин, лекин сақланган кўринишхона, ёзги ва қишги масжид, зарбхона ва ҳарам бинолари саройнинг ҳақиқий кўриниши ҳақида қисман тасаввур беради.
Аркни Элтузархон Хива бинолари қайта тикланаётган даврда (1804-1806) қурдирган. Қурилишга Юсуф Мехтар бошчилик қилган, Оллоқулихон даврида (1825-1842) янгидан қурилиб, деворларига сирли кошин ёпиштирилган, меъмор уста Абдулла жин жонбозлик кўрсатган. Кўринишхона айвони 1855 йилги жанжалларда вайрон бўлган бўлиб, 1864 йилда Сайид Муҳаммадхон томонидан қайта таъмирланган.
12:00 –  Ислом Хўжа мақбараси. Хозирги кунда минора шахарнинг энг баланд иншооти хисобланади (57 м). Шахарнинг кўринишини томоша қилиш учун тор қоронғу йўлакдан ўтиш лозим. Мадраса ичида қадимий Хоразм хунармандчилигини намуналарини намойиш қилувчи ўймакорлик санъати музейи жойлашган. Ислом Хўжа Хоннинг вазири ва буюк ислохотчи бўлган. У хонликка телеграфни киритган илк янги усул (рус) мактабини хамда замонавий касалхона қурдирган, ушбу мауссасалар хозирга қадар фаолият юритади.

12:30 –  Полвон дарвоза — Хива шаҳридаги Ичан қалъатнинг шарқий дарвозаси (1806). Дарвоза бош тарзи пештоқ-равоқли, ёғоч дарвозанинг 2 ёнига гулдаста-минора ишланган. Дарвоза тепасида ва гулдаста кафасаси-даравоқли дарчалар бор. Пештоғи ва гулдасталарига ғиштлар мавжли услубда безакдор қилиб терилган, мовий ранг сиркори кошинлар сақланган. Дарвозахона узун далон бўлиб (тарҳи 51,76х17,5 м), усти 6 та гумбаз билан қопланган. Катта гумбаз диаметри 5,2 м, кичик гумбаз диаметри эса 4,5 м дир. Далоннинг икки томонида дўкон (2,8х4,4 м)лар (жан.да 8 та, шим.да 11 та) жойлашган. Дарвозага қурилган йили ёзилган.

13:00 – Хива шаҳридаги кафелардан бирида тушлик танаввул қилинади. Тушлик вақтида Хоразмнинг миллий рақс ва лапарлари “Халпа” билан чиқишлар қилинади.

14:45 – туристлар Урганч шаҳрининг марказий вокзалига етказиб қўйилади

15:20 – Урганч – Тошкент йўналишида поездда Тошкент шаҳрига  юборилади. (поездда 17 с. 30 мин., 977 км.). Тун поездда ўтказилади.

4 - КУН       

Тошкент

10:25 - Тошкентга етиб келинади. Туристлар уйларига кузатилади.

 

 

 

Барча саёҳатлар туристларнинг хоҳиш ва истаклари асосида қайта кўриб чиқилиши ҳамда шароитга мослаштирилиши мумкин.

 

Кўрилди 3502

Саёрҳат ташкил қилиш учун ариза

* Саёҳат кунлари (дан - гача):
* Ф.И.О:
Телефон ракамингиз:
* Email:
0 дан 5 ёшгачам булган болар сони:
5 дан 10 ёшгачам булган болар сони:
Қўшимча малумот:
* Ҳимоя коди: