uz en ru

Тавсифлар

«Kasaba sayr» ШК билан ҳамкорликдан хурсандман. Поликлиника касаба уюшма ташкилоти билан бирга жорий йилда 40 нафар ходимларимиз Самар­қанд шаҳрида бўлиб қайтишди. Шу ўринда бир таклиф киритмоқчи эдим. Мамлакатимиз сайёҳлик кўлами ва тарихий обидаларининг кўплиги жиҳатдан дунёда олдинги ўринлардан бирида туради. Самарқанд, Хива, Бухоро шаҳарлари билан ҳар қанча фахр­лансак арзийди. Лекин биз билмаган бошқа тарихий обидалар ҳам анчагина. Ниятим, «Kasaba sayr» ШК ташкилоти ёрдамида ўша жойларга ҳам саёҳат уюштирилса, айни муддао бўларди.

Танзила Халилова — «Чилонзор Дента сервис» поликлиникаси кадрлар бўлими бошлиғи

"Каsaba sayr" шўъба корхонаси ёрдами билан 18-21 май кунлари "Ўзбектелеком" АК Самарқанд филиалида самарали фаолият юритаётган 27 нафар ишчи-ходимларимиз учун афсонавий Хива шаҳрига саёҳат уюштирилди. Саёҳатни ташкиллаштиришда ҳеч қандай муаммолар бўлмади. Жамоамиз номидан "Kasaba sayr" ШКга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Шу ўринда алоҳида, Т.Хидировга, Илхомжонга, Хива шахрида бизни кутиб олишдан-жўнатишгача ёнма-ён юриб, ташкилий ишларни елиб-югуриб бажарган Раззакова Дилдорахонга, гид қизимиз Усманова Назокатхонга, "Шамс Хива" меҳмонхонаси ходимларига каттадан-катта рахматлар айтиб қоламиз. Бундан кейин ҳам ўзимизнинг туристик компаниямиз билан ҳамкорликда Республикамизнинг диққатга сазовор жойларига саёҳатлар ташкил этамиз деган умидда, ишларига ривож тилаймиз.

Махмудова Назокат Нурмамедовна "Ўзбектелеком" АК Самарқанд филиали КУҚ раиси

ZO'R MA'LUMOTLAR, HAMMASI QIZIQARLI RAHMAT KATTAKON

JUMAGUL

Янгиликларга Обуна

Информерлар

Система Orphus

Тошкент – Самарқанд – Тошкент

Бош сахифа - Саёҳатлар - Тошкент – Самарқанд – Тошкент

Қуёшли юртнинг афсонавий, буюк шаҳар кўчалари бўйлаб...

Тарихий саёҳат
Саёҳат давомийлиги: 1 кун
Йўналиш: Тошкент – Самарқанд – Тошкент

КУН

Тошкент Самарқанд (50 дақиқа самолётда, 289 км)

06:00 - Тошкент шаҳри аэропортининг Терминал-3 биноси яқинида саёҳатчилар тўпланади.

07:20 - Тошкент-Самарқанд йўналишида самолётда юборилади.

08:30 - аэропортда кутиб олинади. Корхонамиз вакили билан саёҳат тартиби ҳамда бошқа қоидалар тўғрисида маслаҳатлашиб олинади.

09:00 - Мусулмонларнинг Қуръондан  сўнг  иккинчи муқаддас китоби “Хадис”ни тўплаган муҳаддис  Имом ал Бухорий мақбарасига олиб борилади. Ушбу  мақбара 1998 йили бунёд этилган янги масжид сифатида  ҳам машҳурдир.

10:30 - Улуғбек расадхонаси 1424 – 1428 – йиллар мобайнида Самарқанд шаҳри яқинидаги Обираҳмат анҳори бўйида қурилган. Расадхона Мирзо Улуғбек фармонига мувофиқ қад кўтарган бўлиб, уни бунёд этишда Улуғбекнинг устози Қозизода Румий ва Ғиёсиддин Жамшид бош – қош бўладилар. Расадхона жойлашган ушбу мавзе маҳаллий аҳоли ўртасида,, Нақши жаҳон,, деган ном билан машҳур бўлган. Расадхонанинг асосий қисми радиуси 40,2 метрли секстант бўлган.  Улуғбек расадхонасида олиб борилган кузатишлар ва тадқиқотлар туфайли 1018 та қўзғалмас юлдузларнинг ўрни ва ҳолати аниқланиб, уларнинг астраномик жадвали тузилди. Шу даврда олиб борилган тадқиқотлар асосида математика ва астраномия фанларига оид кўплаб нодир асарлар яратилди. Мирзо Улуғбекнинг сайъ — ҳаракатлари натижасида расадхона ўз замонаси шароитига мос мукаммал астраномик асбоб ва ускуналар билан жиҳозланган олий даражадаги илмгоҳга айланади. Бундан ташқари ушбу расадхона қошида фаннинг деярли барча соҳаларига тегишли қарийб ўн минг жилд китоб мавжуд бўлган замонасининг бой кутубхонаси ҳам  ташкил қилинади.  Улуғбекнинг вафотидан сўнг (1449) расадхона қаровсиз қолиши натижасида хароба ҳолга келиб қолади, унинг асбоблари бузиб ташланади.

11:30 - Хожа Дониёр мақбараси Самарқанддаги энг мўътабар ва машҳур зиёратгоҳлардан ҳисобланади. Дониёр, Даниил, Даниел – мусулмон, насроний ва яҳудий адабиётларидаги азиз-авлиёнинг номидир.

Дониёр Қуддусда эрамиздан аввалги 603 йилда туғилган бўлиб, шоҳ Довуд ва Сулаймон (Соломон)ларнинг авлодига мансубдир.

Ривоятларга кўра, Амир Темур ўзининг (1397-1404 йиллар) Кичик Осиёга етти йиллик юриши вақтида Суза шаҳридаги авлиё Дониёрнинг табаррук қўнимгоҳидан бир қисм хокини ўрнатилган тартиб-қоидалар талабини амалга ошириб, Самарқандга олиб келган. Мақбарада дунёдаги энг узун - 18 метрлик қабр мавжуд. Мақбара биноси ХХ аср бошларида қурилган. Шунга қадар бу ерда Хожа Дониёрнинг қабри ва масжид бўлганлиги ҳақидаги маълумотлар бор.

Мустақиллик йилларида ушбу зиёратгоҳда кенг қўламда ободонлаштириш, таъмирлаш, қурилиш ва зиёратчилар учун қулайликлар яратиш ишлари олиб борилмоқда.

12:30 - шаҳардаги кафелардан бирида тушлик танаввул қилинади.

13:30 - экскурсиияни давом эттириб:

Гўри Амир мақбараси жаҳонга машҳур ва Ўрта Осиё меъморчилигининг ноёб асари сифатиа эътироф этилади. 
Мақбара қурилиши 1403 йилда Амир Темурнинг вориси Муҳаммад Султоннинг вафот этиши муносабати билан бошланган, Мирзо Улуғбек даврида тугалланган ҳамда Амир Темур ва темурийлар хилхонасига айлантирилган.

Мақбара ўрта аср Самарқандининг жанубий-шарқий қисмида, Темурнинг набираси МУҳаммад Султон ХИВ асрнинг охирида бино қилдирган ансамбл қошида тикланган. 
Муҳаммад Султон 1403 йилда Кичик Осиё соҳилларига қилган узоқ сафаридан қайтиб келаётганда тўсатдан касал бўлиб вафот этади. Шаҳзоданинг жасади Самарқандга олиб келиниб, ансамблнинг жануб томнидаги айвони орқасидаги даҳмага дафн қилинади. Амир Темур шаҳзодага атаб мақбара қуриш ҳақида фармон беради. Шундан  кейин дахма устига саккизёқли бино қурилади. Шурқ тарихчиси Шарафиддин Али Яздий бу бино «осмон каби баланд гумбаз, деворларининг пастки қисми зарҳал ва ложувард билан безатилган мармар тошдан қилинган», деб таърифлайди. Лекин бу ишларни Амир Темур охирига етказолмаган.  У 1405 йилнинг бошларида вафот этди ва Муҳаммад Султон жасади ёнига дафн қилинди.

Амир Темур вафотидан кейин тахт учун ўзаро урушлар бошланиб кетиб, мақбарани қуриб тамомлашга халақит беради. Мамлакат 1409 йилдагина тинчийди. Амир Темурнинг ўғли  Шоҳруҳ Мирзо Ҳиротни пойтахт қилади. Мирзо Улуғбекни эса Самарқанд ҳокими қилиб тайинлайди.

14:30 - қадимий Самарқандга ташриф буюрган сайёҳлар бу муаззам шаҳарнинг юраги бўлмиш Регистон майдони ва унда қад ростлаган уч мадрасанинг кўрки, салобатидан ҳайратга тушадилар. Унинг нафис гўзаллигини соатлаб томоша қиладилар, сеҳрли оқшомларидан тараладиган сукунат қўшиғини тинглайдилар. Регистон. Бу ном ҳар бир самарқандлик учун бағоят таниш ном. Регистон майдони қадим-қадимдан бошлаб Самарқанднинг бошидан кечган шодлик ва қайғули кунларнинг тирик, тилсиз гувоҳидир. Мирзо Улуғбек замонасидан буён бу майдон Самарқанд аҳли учун Бош майдон ҳисобланади. 

15:30 - Амир Темур жоме масжиди Марказий Осиёдаги энг йирик иншоотлардан бири ҳисобланади. Тарихчи Ғиёсиддин Али Яздий “Зафарнома” асарида “…801 йил Рамазони Шариф ойининг тўртинчи кунида (милодий 1399 йил, 10 май) Амир Темур масжид учун пойтахтнинг энг яхши жойини танлади. Машҳур усталар ва меъморлар бу улкан иморатнинг лойиҳасини туздилар ва энг саодатли кунлар да унинг пойдеворини қуришга киришдилар”, деб ёзиб қолдирган.

Соҳибқирон Амир Темур масжид қурилиши вақтида ҳарбий юришларда бўлганлиги боис қурилишга Сароймулкхоним – Бибихоним раҳбарлик қилганлиги учун эл ичида Бибихоним масжиди, деб юритилади.

Бибихоним жоме масжидининг умумий саҳни 167х109 м. бўлиб, бурчакларида баланд миноралар бўлган ва улар бизга номаълум сабабларга кўра бузиб юборилган. Ҳозирги вақтга келиб бу миноралар қайта тикланди.

16:00 - Самарқандга келган меҳмон, сайёҳ борки, шаҳардаги тарихий обидалар, муқаддас қадамжоларни зиёрат қилиш билан бирга, албатта, Шарқнинг ўзига хос савдо мажмуаси сифатида ном қозонган Сиёб деҳқон бозорида ҳам бўлади. Зеро, халқимиз турмуш тарзи ва савдо маданияти, заминимизда етиштирилган турли ноз-неъматлар ҳақида ёрқин тасаввур уйғотувчи ушбу қадимий бозор шуҳрати бутун дунёга таралган.

Самарқанд шаҳрида, жумладан, Сиёб деҳқон бозорида улкан бунёдкорлик ва реконструксия ишлари амалга оширилди. Бозор ҳудуди кенг миқёсда ободонлаштирилиб, кўплаб миллий руҳдаги замонавий савдо расталари, павилёнлар, зарур шохобчалар бунёд этилди. Сотувчи ва харидорлар учун қулай шарт-шароит яратилди.

16:30 - Самарқанднинг қадимги ўрни Афросиёбни томоша қилган сайёҳлар унинг жануб томонига юрсалар, қияликда жойлашган, мовий гумбазлари қуёш нурида ярқираб турган Шоҳизинда ансанбмлига дуч келадилар. Самарқандликлар учун муқаддас зиёратгоҳга айланган бу улуғ ёдгорлик узоқ-яқиндан келган сайёҳлар учун доимо суюкли зиёратгоҳдир. "Самарқанд марвариди" деган номга сазовор бўлган Шоҳизинда ансамбли нафақат тарихий-меъморчилик ёдгорлиги, балки, машҳур алломалар, авлиёлар маликалар, лашкарбошиларнинг абадий оромгоҳи ҳамдир.

17:30 -   туристлар вокзалга етказиб қўйилади.

18:00 - Самарқанд –Тошкент йўналишида "Афросиёб" поездида Тошкентга қайтилади.  (2с. 10 мин. поездда, 289 км)

20:10 - Тошкентга етиб келинади. Туристлар уйларига кузатилади. 

 

Барча саёҳатлар туристларнинг хоҳиш ва истаклари асосида қайта кўриб чиқилиши ҳамда шароитга мослаштирилиши мумкин.

Кўрилди 5477

Саёрҳат ташкил қилиш учун ариза

* Саёҳат кунлари (дан - гача):
* Ф.И.О:
Телефон ракамингиз:
* Email:
0 дан 5 ёшгачам булган болар сони:
5 дан 10 ёшгачам булган болар сони:
Қўшимча малумот:
* Ҳимоя коди: